октябр 17, 2022 15:08 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё етакчиларининг Эрон билан транзит ҳамкорликни ошириш иштиёқи
    Марказий Осиё етакчиларининг Эрон билан транзит ҳамкорликни ошириш иштиёқи

Марказий Осиё ҳукуматлари расмийлари ҳанузгача Эрон Ислом Жумҳурияти билан транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни оширишга интилмоқда.

Қирғизистон Транспорт вазирлиги 16-август, якшанба куни баёнот қилиб, эълон қилди:Марказий Осиё давлатлари Эрон Ислом Жумҳурияти билан юк транзитини йилига 20 миллион тоннага етказиш ниятида.

Қирғизистон Транспорт вазирлиги баёнотида яна шундай дейилади: Яқинда Эрон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон транспорт раҳбарларининг қўшма йиғилишида транзит ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари ўрганилди.

Яқинда Теҳронда бўлиб ўтган Марказий Осиё транспорт идораларининг эронлик ҳамкасблари билан бўлиб ўтган учрашувида Россия Иқтисодий ривожланиш вазири ва Озарбайжон Республикаси транспорт вазири ўринбосарининг иштирок этиши томонларнинг бу соҳада қатъиятли эканлигини ва ўзаро ҳамкорликни ошириш уу қўшимча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини билдиради.  Теҳрон учрашувидан кўзланган мақсад иштирокчи давлатлар ўртасида янада мувофиқлаштирилган транспорт сиёсатини ишлаб чиқиш учун шарт-шароит яратиш эди. Ўтган ҳафта Теҳронда Эрон транспорт, алоқа ва шаҳарсозлик вазирларининг Марказий Осиёнинг бешта давлати билан транзит ҳамкорлик соҳасида биринчи қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Эрон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги биринчи транзит ҳамкорлик саммити баёноти матни ушбу саммит аъзолари томонидан транзитни ривожлантириш мақсадида имзоланган.

Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Ростам Қосимий ушбу баёнотни имзолагандан кейин шундай деди:Ушбу учрашув Эрон Ислом инқилоби ташаббуси билан ўтказилди. Марказий Осиё давлатларининг Эрон орқали транзити муҳимлигини инобатга олган ҳолда, ушбу учрашувларни ҳар олти ойда бир марта ўтказиш режалаштирилган.

Россия, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ва аксинча Эроннинг турли йўналишлари билан транзит ҳамкорлиги муҳимлиги сабабли Марказий Осиё республикалари илгари ҳам шундай учрашувлар ўтказган. Туркманистоннинг Авазаҳ шаҳрида Марказий Осиё ва Эрондан келадиган илиқ сувлар ўртасида алоқа йўлаги яратиш бўйича иштирокчи давлатларнинг мувофиқлаштирувчи кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу учрашув якунида Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари якуний қўшимча протокол ва “Ашхобод келишуви” деб номланувчи халқаро транспорт ва транзит йўлаги ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Эрон ҳукуматининг янги алоқа сиёсатини қабул қилиши билан Ўрта Осиё, Кавказ республикалари асрлар давомида кутганлардан сўнг биринчи марта Эрон йўлидан иссиқ ва очиқ халқаро сувларга чиқишларини осонлаштириш имкониятига эга бўлдилар. 

Мазкур меморандумларнинг якунланиши ва икки давлат ўртасида самарали ҳамкорлик зарурлигини ҳисобга олиб, университетнинг геосиёсат профессори, транспорт ва транзит масалалари бўйича Эрон эксперти Абделризо Фаржирад шундай деб ҳисоблайди: “Ҳозирда руслар уруш ва Европа масаласи билан банд экан, Эронга иқтисодий соҳаларда фаол иштирок этиш ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилиш учун қулай имконият яратилди”.

Шу муносабат билан Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти қозоғистонлик ҳамкасби билан яқинда бўлиб ўтган учрашувида Эрон орқали савдо айланмасини кенгайтириш орқали минтақавий интеграцияни оширишда самарали рол ўйнашни Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблади ва шундай деди:“Эрон минтақанинг стратегик географиясида ўзига хос мавқега эга ва Марказий, Шарқий ва Жанубий Осиёдан Европага минтақалараро боғловчи йўналиш бўлиши мумкин.

Мазкур учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмат Тўқаев ҳам ўз мамлакатининг Эрон Ислом Жумҳурияти билан темир йўл коридорини ишга тушириш соҳасидаги ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлаб, бу борадаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади:“Умид қиламанки, бу лойиҳа жаноб Раисий айтганидек, моддами-модда тўлиқ амалга оширилади”.

Эроннинг транзит йўналишларини тўлиқ амалга ошириш ва Марказий Осиё давлатларининг Эрон билан келишувларини амалга ошириш билан бу давлатлар ташқи дунё билан савдо қилиш учун махсус ва ўзига хос йўлга эга бўлади. Шубҳасиз, “Шимол-Жануб” халқаро йўлаги билан боғланиш Марказий Осиё республикалари учун ана шундай қимматли алоқа йўлларидан фақат бири саналади.

 

 

Ёрлиқ