Эрдўғон Озарбайжон Республикасига ташриф буюрди ва Зангзор коридори масаласини қайта кўтарди
(last modified Sat, 22 Oct 2022 08:54:49 GMT )
октябр 22, 2022 13:54 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон Озарбайжон Республикасига ташриф буюрди ва Зангзор коридори масаласини қайта кўтарди
    Эрдўғон Озарбайжон Республикасига ташриф буюрди ва Зангзор коридори масаласини қайта кўтарди

Туркия “Зангзор коридори” лойиҳасини такрор кўтариш орқали Жанубий Кавказ минтақасида кескинликни келтириб чиқармоқда ва бу минтақа аҳолисининг манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Озарбайжон Республикасига ташрифи чоғида шундай деди: Айрим доираларнинг Нахчивонни Озарбайжон Республикасининг ғарбий ҳудудлари билан боғлайдиган “Зангзор” йўлагидан хавотир ва ташвишлари асоссиз.

Туркия Президенти томонидан Нахчиван ва Озарбайжон Республикасини боғлаш учун Зангзор йўлаги яратилишини такрорлаш ва та’кидлаш Туркиянинг Каспий денгизига ушбу йўлак орқали уланишга мотивацияси билан боғлиқ. Туркиянинг Жанубий Кавказдаги бу саргузаштлари минтақанинг геосиёсий чегараларининг ўзгаришига, шунингдек, Эрон Ислом Жумҳурияти ва Арманистон ўртасидаги чегаранинг узилишига сабаб бўлади, бунга эса икки давлат расмийлари томонидан жиддий норозилик билдирилган. Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги 44 кунлик Тоғли Қорабоғ урушидан сўнг, Россия воситачилиги ва тинчлик битими имзоланиши билан якунланди. Арманистон Тоғли Қорабоғнинг бир қисми устидан назоратни Озарбайжон Республикасига қўлига топширди. Шундан сўнг Боку Анқаранинг кўмаги билан мамлакат жанубидаги Арманистоннинг Сивник вилоятидан Нахчиван Мухтор Республикасигача бўлган йўлакка эгалик қилишни бир неча бор талаб қилган. Аммо бу борада Арманистон бош вазири Никол Пашинян бир неча бор та’кидлаган:“Тинчлик музокараларида Озарбайжон Республикаси Президенти Зангзор коридори деб атаган йўлакни бериш масаласи кўрилмаган ва бу масала ҳеч қачон кўриб чиқилмайди”.

Боку-Ереван ва Анқара-Ереван муносабатларини нормаллаштириш жараёни секин кечаётган бир пайтда бу масала Туркия ва Озарбайжон Республикаси томонидан таклиф қилинмоқда ва Озарбайжон ва арман кучлари чегара ҳудудларида доимий равишда бир-бири билан тўқнаш келяпти ва ҳар бир томон бир-бирини можаро ташаббускори деб билади. Ушбу йўлак таклифи Россия томонидан ҳам рад этилди ва Россия Бош вазирининг ўринбосари Алексей Орчук деди:“Россия Федерацияси, Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги уч томонлама музокаралар чоғида Жанубий Кавказ минтақасидаги коридор масаласи муҳокама қилинмаган ва биз бундай масалани кўриб чиқмаймиз”.

Бокунинг Анқара томонидан қўллаб-қувватланаётган Зангзор йўлаги яратиш талаби Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан бир неча бор инкор этилган. Шу муносабат билан Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (СИCА) доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашувда ма’лум қилди: Минтақанинг тарихий ва геосиёсий чегараларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳамда Эрон ва Арманистоннинг транзит ҳолатидаги ўзгаришлар Эрон Ислом Республикаси томонидан рад этилади.

Туркия президентининг Зангзор йўлаги билан боғлиқ асоссиз хавотирлар ҳақидаги да’воси ва бу йўлакнинг Каспий денгизига уланиш режасини такрорлаши аслида Жанубий Кавказ минтақасида кескинликни кучайтиради, бундан минтақа ва унинг аҳолисига фойдаси йўқ. Зангзор йўлаги яратилса, шунчаки транспорт йўлаги эмас, балки Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги вақти-вақти билан юзага келадиган кескинлик туфайли минтақанинг геосиёсий ва тарихий чегараларида ўзгаришларга олиб келади. Айни пайтда Эрон Ислом Жумҳурияти мудофаа кучлари минтақа тинчлиги ва барқарорлигини сақлаб қолиш учун зарур тайёргарликка эга.

 Эрон Ислом Жумҳуриятининг Бокудаги элчиси Саййид Аббос Мусавий Озарбайжон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қуруқликдаги қўшинларининг машғулотлари ҳақида шундай деди:“Ерон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ваколатларини амалга оширишнинг аниқ хабари қўшни давлатлар учун тинчлик, дўстлик ва барқарор хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда мамлакат чегараларини ҳимоя қилишга тайёрлигини э’лон қилиш ҳамда минтақадан ташқари давлатлар ва режимларнинг ҳар қандай таҳдид ва аралашувларига қат’ий жавоб беришдир. 

 Минтақа давлатларининг чегараларини ўзгартиришга қарши чиқиш Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий сиёсати ҳисобланади. Бу принсипиал сиёсат минтақадаги турли сиёсий ва хавфсизлик инқирозлари ўртасида ёритилган ва кўтарилган. Ушбу сиёсатнинг мақсади кескинлик кучайишининг олдини олиш, минтақада барқарорлик ва тинчликни сақлашдир. Бинобарин, Озарбайжон Республикасининг Арманистон ҳудудида коридор яратишга урғу бериши ва бу борада Туркиянинг қўллаб-қувватлаши Жанубий Кавказ минтақада кескинликни юзага келтирувчи ва барча аҳолининг хавфсизлиги ва умумий манфаатларига таҳдид солувчи танганинг бошқа томонидир.  Эрон ва Арманистон чегараларидаги узилишларга олиб келувчи Зангзор йўлаги лойиҳаси бўйича бу талаб, Боку ва Нахчивон ўртасидаги боғланиш олиб келади, бироқ Эрон Ислом Жумҳурияти ҳудуди орқали шарқ-ғарбий транзит йўлаги барча қўшниларнинг умумий манфаатлари ва улар ўртасидаги боғланиш нуқтаси бўлиши мумкин.