Риши Сунак; Консерватив партиянинг янги раҳбари ва Буюк Британия бош вазири
(last modified Tue, 25 Oct 2022 15:00:12 GMT )
октябр 25, 2022 20:00 Asia/Tashkent
  • Риши Сунак; Консерватив партиянинг янги раҳбари ва Буюк Британия бош вазири
    Риши Сунак; Консерватив партиянинг янги раҳбари ва Буюк Британия бош вазири

Консерватив партия етакчиси учун танлов комиссияси раиси Сер Грем Бреди душанба куни тушдан кейин Риши Сонак ушбу партия етакчиси ва Бирлашган Қироллик Бош вазири этиб сайланганини эълон қилди. Партия ичидаги овоз беришда Сунак 157 нафар консерватив партия қонун чиқарувчисини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Пенни Мордант, Борис Жонсон партиядан чиққанидан кейин унинг ягона рақиби бўлган бўлса-да, у консерватив қонунчилардан бор-йўғи 30 та овоз олди ва керакли овозларни ололмаганидан сўнг, консерватив партия етакчилигини қўлга киритишга уринишдан воз кечди.

Риши Сунак Буюк Британиянинг биринчи рангли Бош вазири, 1812 йилдан бери энг ёш Бош вазир ва эҳтимол бу мамлакат тарихидаги энг бой Бош вазирдир. У сешанба куни истеъфога чиққан бош вазир Лиз Трасс лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Шундай қилиб, трасснинг 50 кунлик бош вазир деб аташ керак. Лиз Трасс 20-октябр, пайшанба куни ўзининг иқтисодий режаси муваффақияцизликка учрагани сабабли истеъфога чиқиш учун босим кучайгани, шунингдек, ички мухолифат ва хорижий танқидлар кучайганидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди. Трасс бу мамлакатнинг ўтган йили ўз лавозимидан кетган Борис Жонсондан жорий йилда иккинчи бош вазиридир.

Ҳиндистонлик муҳожирларнинг набираси, 42 ёшли Риши Сунак Британияда мисли кўрилмаган иқтисодий ва сиёсий бетартиблик даврини бошлаб берган 2016-йилдаги Брексит референдумидан кейинги бешинчи бош вазирдир. Асосан молиявий таҳлилчи бўлган Сунак 2014-йилда, яъни умумий сайловлардан бир йил олдин Ёркшир штатидаги Ричмонд штатида консерватив партия номзоди этиб сайланган. Сунак Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдори ва Британия иттифоқдан ташқарида "эркинроқ ва фаровонроқ" бўлишини даъво қилмоқда. Сунак секин-аста ҳокимият поғонасидан кўтарилиб, 2018-йил январ ойида уй-жой вазири сифатида ҳукуматга кирган. Собиқ бош вазир Тереза Мей истеъфога чиққанидан сўнг, у Консерватив партияни "қутқариш" мумкин бўлган ягона шахс сифатида Борис Жонсонни маъқуллади. Жонсон 2019 йил июл ойида Бош вазир бўлганида, Сонак Молия вазири лавозимига кўтарилди, бу Буюк Британияда Бош вазирдан кейин жуда муҳим лавозим ва аслида Бош вазирдан кейин иккинчи энг муҳим лавозим. Сонакнинг июл ойида қонунийлик ва самарадорлик инқирозига қарши норозилик сифатида содир бўлган Борис Жонсон кабинетидан истеъфога чиқиши вазирларнинг кетишига ва Жонсоннинг истеъфога чиқишига олиб келди. Консерватив партия етакчилиги учун курашда Сунак Лиз Трасс билан бирга якуний босқичга чиқиш учун парламентдаги бешта раунднинг ҳар бирида ғалаба қозонди. Лекин якунда Трасс билан рақобатда мағлуб бўлди. Аммо энди у яна Британия ва Консерваторлар партиясида энг юқори сиёсий мавқега чиқиш имкониятига эга бўлди.

Энди Риши Сунак Британия Бош вазири сифатида кўплаб қийинчиликларга дуч келиши керак. Асосийси, Британия иқтисодий инқирози ва бу мамлакатда 10% дан ошган ва яшаш нархининг кескин ошишига олиб келган, айниқса, энергетика соҳасида ўсиб бораётган инфляция билан курашишга ҳаракат қилишдир. Буюк Британияда харажатларнинг кескин ошиши 2,3 миллионга яқин британиялик уй хўжаликларининг электр энергияси учун тўловларини тўлай олмаслигига ва бу мамлакатдаги 1,8 миллиондан ортиқ уй хўжаликларининг газ тўловларини тўлай олмаслигига сабаб бўлди. Миллий энергетика институтининг сиёсий ва ҳуқуқий масалалар бўйича директори Питер Смит шундай фикрда:"Икки миллиондан ортиқ британиялик хонадонлар электр тўловларини тўлашни кечиктирди ва бу катта ташвиш уйғотади".

Ҳукумат камбағал уй хўжаликларини қўллаб-қувватлаш юкидан узоқлашди ва бу борадаги масъулиятини пасайтирди. Лиз Трасс кабинетининг молия вазири Жереми Хант яқинда ҳукуматнинг Британия фуқароларининг елкасидаги электр ва газ тўловлари юкини камайтириш бўйича режалари камайтирилишини эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, қўллаб-қувватлашнинг бу қисқариши ҳукумат бюджетига оғир юк бўлганлиги билан боғлиқ. Бошқа томондан, Британия ҳозир давлат секторида кенг тарқалган иш ташлашларга дуч келмоқда, бу эса Британия фуқароларининг ҳаётини қийинлаштирди.

Сунак ташқи майдонда янги бош вазир сифатида Лондоннинг Россияга нисбатан сиёсати ва Украинадаги уруш, Европа Иттифоқи билан Брексит келишуви доирасидаги муаммолар ва келишмовчиликларни ҳал қилиш,  Америка Қўшма Штатлари ва Жо Байден билан Лиз Трасс маъмурияти иқтисодий сиёсати туфайли таранглашган алоқаларни ўзаро яхши муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилиш каби катта муаммолар билан шуғулланиши керак. Қолаверса, Буюк Британиянинг мавқеи Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан ёмонлашди ва Сунак Британиянинг глобал миқёсдаги мавқеи пасайиб бораётгани ҳақида ҳам ўйлаши керак.