Россия силнистик режимни Украина борасида қизил чизиқ бўйича огоҳлантирди
(last modified Tue, 08 Nov 2022 08:04:06 GMT )
ноябр 08, 2022 13:04 Asia/Tashkent
  • Россия силнистик режимни Украина борасида қизил чизиқ бўйича огоҳлантирди

Россия сионистик режимни Украинага қурол етказиб бериш борасида, агар бу иш учинчи давлат орқали амалга оширилса ҳам қизил чизиқни кесиб ўтиш эканлиги ва салбий оқибатларга олиб келиши бўйич аний огоҳлантирди. Москва сионистик режимга огоҳлантириш бердики, агар бу ружим ишлаб чиқарган ҳаво мудофааси қуроллари ёки бошқа ракеталар ё учинчи давалат орқали Украинага етказилса, москва бунга жавоб ҳаракати билан муносабат билдиради.

Айни пайтда сионистик режим амалда Украинани қуроллантириш учун қадам ташлади. Маълумотларга кўра, сионистик режимнинг хавфсизлик саноати ширкати “Украинага илғор қуроллар сотиш бўйича ушбу режимга нисбатан жорий қилинган тақиқни” четлаб ўтиб, Полша орқали Украина армиясига учувчисиз учоқларга қарши мудофаа тизимларини сотган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши депутати Дмитрий Медведев Исроилни Украинага қурол жўнатиши ҳақида огоҳлантирган ва шундай деган эди: Агар бу ҳаракат амалга оширилса, ўйламасдан иш бўлиб, икки томон ўртасидаги муносабатларга путур етказади.

Тел-Авивнинг Ғарб билан бир томонда туриши ва Россияга қарши позицияларни эгаллаши туфайли Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан кейин Россия ва сионист режим ўртасидаги муносабатлар янги ва кескин даврга кирди. Гарчи Сионистик режим Россия-Украина уруши бошида унга нисбатан нейтрал позицияни эгаллашга ҳаракат қилган бўлса-да, бироқ, бу урушнинг давом этиши ва Американинг Россияга қарши ва Украина фойдасига аниқ чоралар кўриш учун босими билан Тел-Авив аста-секин Киевни декларатив ва амалий қўллаб-қувватлаш ва Москвага қаршилик кўрсатишга ўтди. Гарчи Украинадаги уруш бошида сионистик режим нисбатан бетараф позицияни эгаллаб, ҳатто Россия ва Украинани сиёсий ечимни қабул қилишга ва урушни тўхтатишга чақирди. Аммо Украинадаги урушнинг давом этиши ва кенгайиши ва Ғарбликларнинг Киевни ва Россия билан прокси урушини жиддий қўллаб-қувватлаш учун АҚШ раҳбариятига кириши билан Тел-Авив расмийлари, афтидан, улар ўз томонларини белгилашлари керак деган хулосага келишди. Сионистик режим ташқи ишлар вазири Яир Лапид каби режим расмийлари Москвани Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларида айблаб қоралади ва ҳатто Тел-Авив Украина армиясига ўзининг дубулғалари каби ҳарбий техника жўната бошлади. Хусусан, Сионистик режимнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳаракатлари Тел-Авивнинг ҳақиқий позицияларини очиб берди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова сионистларнинг Украинадаги урушда бевосита иштирок этишини танқид қилди: Исроил ёлланма аскарлари Украинадаги Азов полки жангчилари билан бирга жанг қилмоқда. Шунингдек, асли асли украиналик бўлган ўнлаб исроилликлар Украина армиясига Россияга қарши ёрдам бериш учун босиб олинган Фаластинни тарк этган ва Исроилнинг захирадаги кучларидан иборат офисерлар гуруҳи Украина фуқароларини Россияга қарши курашга ўргатмоқда.

Сионистик режим ҳарбийлари

 

Сионистик режимнинг Украинадаги урушга нисбатан тутган позицияси туфайли Россиянинг огоҳлантиришларига эътибор бермаганлиги сабабли, Москва мисли кўрилмаган ҳаракат билан Россиядаги сионистларнинг энг муҳим ташкилотларидан бири ҳисобланган ва Россиядаги яҳудийларни ишғол остидаги Фаластинга кўчиришга масъул бўлган яҳудий агентликларидан бирини ёпиб қўйди ва  бошқа шунга ўхшаш ташкилотларни, агар сионистларнинг аралашув ҳаракатлари давом этса, улар ёпилиши ҳақида огоҳлантирди. Россиядаги яҳудий агентлигининг ёпилиши Москва ва Тел-Авив ўртасидаги кескинлашувда бурилиш нуқтаси бўлди. Москванинг қонунларни бузгани учун Яҳудий агентлигини ёпиш қарори сионистик режимга қаттиқ зарба бўлди, айниқса бу агентлик яҳудийларнинг Россиядан босиб олинган Фаластинга оммавий кўчишида муҳим рол ўйнаган.

Эндиликда Бенямин Нетаняхунинг Сионистик режим сайловларида ғалаба қозониши ва у томонидан янги ҳукумат тузилиши муносабати билан Россия президенти Владимир Путин ва Нетаняху ўртасидаги узоқ йиллик муносабатлар туфайли сионистик режимнинг Украинадаги урушга нисбатан сиёсати масаласи диққат марказида бўлди. Сионистик режимнинг муваққат бош вазири Яир Лапид ўз ҳукмронлиги даврида амалда Москванинг огоҳлантиришларига эътибор бермаган ва ҳатто ташқи ишлар вазири сифатида Россиянинг Украина урушидаги ҳаракатларини қоралаган. Нетаняху катта эҳтимол билан Украинадаги урушга нисбатан мўътадил сиёсат юритишга ҳаракат қилади. Бироқ, у Украина армиясини ракетага қарши ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлаш учун АҚШ ва Украина томонидан тобора кучайиб бораётган босимга дучор бўлиши мумкин. Бунинг амалга оширилиши, албатта, Москванинг кескин муносабатига сабаб бўладиган ва Россиянинг сионистик режим билан муносабатларини қайта кўриб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳаракат.