Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 12 Nov 2022 10:20:13 GMT )
ноябр 12, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 6 ноябрь 13 ноябргача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари ўртасидаги учрашувда Афғонистон мавзуси муҳокама қилинди

 

  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти бош котибини қабул қилди

 

  • Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

 

  • Самарқандда Мирзиёев ва Орбан учрашдилар

 

  • Украинанинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон ТИВга чақирилди

 

  • Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча маҳкум сақланмоқда?

 

****

Ўзбекистон делегацияси ва АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Вашингтондаги вазиятни тартибга солиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус ваикли Томас Вест Ўзбекистон  адлия вазири Русланбек Давлатов ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Фурқат Сиддиқовлар бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашувида Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни ҳал қилишда асосий ролга эга бўлишини таъкидлаб, АҚШ қўшинлари Афғонистонда олиб чиқилгач Ўзбекистон биринчи марта барча манфаатдор томонларни ва унда иштирок этаётган давлатларни бир стол атрофида тўплай олди деб айтди.

Афғонистонда  20 йиллик ишғолдан сўнг, мамлакатнинг иқтисодий ва соғлиқни сақлаш инфратузилмасини вайрон қилиб сон-саноқсиз жиноятларни содир этган  АҚШ террорчи аскарлари  2021-йил август ойи охирида Афғонисоннни тарк этишди.

Ўзбекистон делегацияси  АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Эрик Грин билан ҳам учрашди. Шунингдек Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизими самардорлигини ошириш шароитда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунларни либераллашириш жараёни, ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотларни илгари суриш чора -тадбирлари кўриб чиқилди .

Ўзбекистон делегацияси АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лоу билан ҳам учрашди.

***

Ўзбекистон ва Жаҳон туризм ташкилоти

Шавкат Мирзиёев 7 ноябр куни Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди.

Мирзиёев ва Пололикашвили учрашуви кун тартибидан Ўзбексистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли ихтисослашган ҳукуматлараро тузилмаси ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон  республикаси1993 йилдан буён UNWTO аъзо. Ўтган даврда тармоқнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш ва Ўзбекистоннинг туризм брендини халқаро миқёсда илгари суришга қаратилган муҳим ташаббус ва қўшма дастурлар амалга оширилди. Ўзбекистонда Ташкилотнинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритмоқда.

Кейинги йилларда шериклик сезиларли даражада фаоллашди. Бугунги кунда 2023 йилда Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.

 Зураб Пололикашвили Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, ташқи ва ички туризм кўрсаткичларининг сифатли ўсишига хизмат қиладиган ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотлар натижаларини юксак баҳолади.

Ўзбекистон билан UNWTO ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш, унга Ўзбекистоннинг туризм брендини илгари суриш, самарали ахборот кампанияларини ўтказиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларини киритишга келишиб олинди.

****

Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланганини мамлакта ИИВ хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли А.С. интернет тармоғидан фойдаланиши давомида Сурия давлатидаги халқаро террористик ташкилоти аъзоларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Бу аёл танишларига Ўзбекистонда диний  даъватлар қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларга «жангари»ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.

А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

***

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити доирасидаги биринчи учрашувни Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан ўтказ

Жорий йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ )аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотига Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.

Якунда Самарқанд декларацияси ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бошқа муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

***

Украинанинг Тошкентдаги элчиси

 

Украинанинг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Украинанинг Тошкентдаги элчисига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.

Украина давлати томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди деб хабар қилган Хабар.уз.

Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр.

 Украина элчиси Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирди.

****

Ўзбекистон қамоқхоналари

 

Ўзбекистон қамоқхоналарида айни кунларда 26 мингдан зиёд маҳкум сақланаётагнини мамлакат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида хабар қилди.

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида  Ўзбекистон қамоқхоналардан /мавжуд бўлган 54 та жазони ижро этиш колонияси/ 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонларидир.

Жазони ижро этиш тизимида 26 мингдан ортиқ, шундан 8 мингдан ортиғи манзил колонияда, 18 мингдан ортиқ маҳкумлар бошқа турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.