Эроннинг Ироқ шимолидаги сепаратитик террорчилар билан курашишдаги қатъияти
(last modified Wed, 23 Nov 2022 07:50:44 GMT )
ноябр 23, 2022 12:50 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Ироқ шимолидаги сепаратитик террорчилар билан курашишдаги қатъияти
    Эроннинг Ироқ шимолидаги сепаратитик террорчилар билан курашишдаги қатъияти

Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ракета ва дрон бўлинмалари Ироқнинг Сулаймония ва Арбил вилоятларидаги Комола ва Демократ террорчи гуруҳлар қароргоҳини яна нишонга олди.

Бўлгинчи террористларга қарши ҳужумлар Эрон ўтган кунларда Ироқ ҳукумати бу гуруҳларга қарши чора кўрмаса, Курдистон минтақасида бу гуруҳларга қарши ҳужумларини давом эттириши ҳақида огоҳлантирган бир вазиятда амалга оширилмоқда. Шу боис, бугун эрталабки ҳужумлар Эроннинг ўз чегаралари атрофидаги хавфсизлик ва ҳарбий ҳаракатлар ва таҳдидларга қарши жиддий қатъийлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, охирги ҳафталардаги тинимсиз ҳужумлар Эроннинг бу таҳдидлар билан муроса қилиши тугаганини кўрсатмоқда. Охирги ҳужумлар сон ва сифат жиҳатидан мисли кўрилмаган бўлди, чунки улар Эрон чегарасидаги Сулаймония вилоятидан Арбилнинг турли ҳудудларига ракета ва учувчисиз учоқлар томонидан нишонга олинган эди.

Яна бир масала шуки, Эрон Ислом Республикаси бу террорчи гуруҳлар сионистик режим ва айрим давлатлар, жумладан Америка томонидан қўллаб-қувватланаётганидан хабардор. Бошқа томондан, бу гуруҳларнинг излари Эрондаги сўнгги тартибсизликларда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Айирмачи террористлар Эрон ичкарисига кириб, оддий халқ ва айрим норози фуқаролар орасида бўлиб, тартибсизликлар келтириб чиқармоқда ва бегуноҳ инсонларни ўлдириб, жавобгарликни хавфсизлик кучларига тўнкаш лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда. Шу сабабдан Эрон кўпроқ сезгирлик кўрсатиб, Америка ва баъзи ғарб давлатларининг руҳий босимига қарамай Шимолий Ироқдаги террор гуруҳларига ҳужум қилишда давом этмоқда.

Учинчи жиҳат шундаки, Ироқ шимолидаги сепаратист террорчиларга қарши ҳужумлар Бағдод марказий ҳукуматининг ҳамкорлиги ёки ҳеч бўлмаганда хабардорлиги билан амалга оширилаётганга ўхшайди. Яқинда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Қудс кучлари қўмондони Сардор Қоьоний Бағдодда Ироқ ҳукумати вакиллари билан учрашган, Ироқ ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Фавад Ҳусайн ва Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиёнлар учрашиб, муҳокама қилган. Бу йиғилишларда Эрон хавфсизлиги масаласи ва Эроннинг Ироқ шимолида бўлгинчи террористлар билан бир қаторда сионист разведка ва хавфсизлик ходимлари мавжудлигидан норозилиги  ушбу мамлакат расмийлари эътиборига ҳавола этилди.

Қонуний жиҳатдан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасига асосланиб, Эрон қуролли террорчиларга қарши бир томонлама ҳарбий амалиётлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасида шундай дейилган:Агар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси қуролли тажовузга учраса, Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун зарур чоралар кўрмагунча, ушбу Низомнинг ҳеч бир қоидалари индивидуал ёки ижтимоий қонуний мудофаанинг табиий ҳуқуқига зарар этказмайди.

Эроннинг Шимолий Ироққа қарши ҳужумларига жавобан америкаликлар буни Ироқ суверенитетини бузиш деб атади. Эроннинг Бағдод ҳукуматини хабардор қилиш ҳаракати ва шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддаси қоидаларига кўра, америкаликларнинг Эроннинг Ироқ суверенитетини бузгани ҳақидаги даъвоси ҳақиқий эмас ва икки давлат ўртасидаги масофани келтириб чиқарувчи сифатида баҳоланади.