Эроннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Эронга қарши резолютсиясига мухолифати
Паншанба куни оқшомида Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар ўз баёнотида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Эронга қарши резолюциясига муносабат билдирди.
Ушбу баёнотда эълон қилинишича: Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги бир неча Ғарб давлатларининг Эронга қарши резолюцияни Инсон Ҳуқуқлари Кенгашига юклашда Эронга қарши ҳаракатларни кескин қоралайди.Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши яна бир неча давлатнинг қисқа муддатли манфаати учун суиистеъмол қилингани жуда ачинарли.
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши "Эронда инсон ҳуқуқлари ҳолати" номли резолютсияни қабул қилди. Бу резолютсиянинг тасдиқланиши Инсон ҳуқуқлари кенгаши охирги тартибсизликларда "Эрон томонидан инсон ҳуқуқларини бузилиши" бўйича иддиоларни текшириш учун "ҳақиқат топувчи ҳайьат" тузишга рухсат беришини англатади. Бу резолютсия 25 мусбат, 5та манфий ва 15та бетараф овоз билан қабул қилинди. Хитой, Покистон, Эритрия, Венасуэлла, Куба, ва Арманистон бу резолютсияга манфий овоз берган 6та давлатлардир. Бу йиғилишда Венасуэлла, Зимбабва, Хитой, Россия, Сурия, Покистон каби давлатлар бу кенгашни "икки хил стандартлар"ни олға суришда айблашди. Америка бошчилигидаги Ғарб блоги Маҳсо Аминий ўлими баҳонаси билан Эрондаги охирги тартибсизликлар бошланиши билан бу тартибсизликлар олвига мой сепиш ва ва бу тартибсизликлардан Эрон Ислом Республикаси низомини заифлаштириш учун суистемол қилишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бу масалани Ҳатто Америкалик тадқиқотчилар ҳам эьтироф этишмоқда. Америкалик нуфузли сиёсий фаол ва ижтимоий танқидчи Неом Чамиский АҚШнинг Эрондаги тартибсизликларни қўллаётганини тасдиқлаб, шундай дейди: Вашингтон Эрон Ислом жумҳуриятини заифлаштирувчи ҳар қандай ҳаракатни қўллаб-қувватлайди.
Бу сафар Ғарбнинг Эронга қарши ҳаракатларига мос равишда Германия БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида Эронни қоралаш ва Эронда инсон ҳуқуқлари бузилиши деб аталмиш тергов механизмини яратиш бўйича резолюция таклиф қилди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида шундай деди:Германия ҳукумати ва ушбу резолюция тақдимотида иштирок этган баъзи ғарб ҳукуматлари нотўғри ҳисоб-китобларга асосланиб, маълум сиёсий лоббиларнинг босими ва баъзи маълум анти-Эрон оммавий ахборот воситаларининг ёлғон хабарлари остида стратегик хатога йўл қўйишди ва вақт ўтади бу сиёсий узоқни кўра олмаслик уларнинг манфаатларига зиён етказиши билан тугашини кўрсатади. Женевада Эронга қарши қабул қилинган резолюция халқаро ташкилотларда бир неча Ғарб давлатларининг Эронга қарши мақсадларини илгари суриш учун ёлғон маълумотлардан фойдаланишнинг бевосита натижасидир. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон орқали суҳбатда Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Эрон бўйича навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш саъй-ҳаракатларини рад этди ва кенгашнинг сиёсий ҳаракати Эроннинг Ғарб билан ҳамкорлигига салбий таъсири ҳақида огоҳлантирди.
Айрим ғарб давлатларининг икки томонлама хатти-ҳаракатини танқид қилган Амир Абдуллаҳён уларнинг Эронга нисбатан Инсон ҳуқуқлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишга уринишини муваффақиясиз ҳаракат деб атади ва таъкидлади:Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилиши инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлган ва сўнгги тартибсизликларда чуқур вазминлик кўрсатган Эрон Ислом Республикаси учун эмас, балки зўравонлик ва террорни тарғиб қилувчи ҳукуматлар учун ўтказилиши керак.
Афтидан, Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги Ғарб блокининг психологик ва перцептив уруши доирасида дунё аҳлида Эрондаги сўнгги тартибсизликлар чоғида инсон ҳуқуқлари Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан кенг кўламда ва тизимли равишда бузилган, деган нотўғри ишончни шакллантириш учун кенг кўламли ҳаракатлар қилинган. Ғарб оммавий ахборот воситалари, форс тилидаги сунъий йўлдош тармоқлари ва ижтимоий тармоқлар Эрон Ислом Республикасига қарши мисли кўрилмаган перцептив уруши контекстида асосан нореал маълумотлар, тасвирлар ва видеоларга асосланган сохта ривоятни тақдим этишга доимо ҳаракат қилган. Аслида эса ҳақиқат мутлақо бошқача. Эронда инсон ҳуқуқлари бузилиши эҳтимолининг асосий даъвогар расмий ва бошқарув тузилмаларидир, чунки ҳуқуқий механизмлардан ташқари, инсон ҳуқуқларини поймол қилиш Ислом Жумҳурияти нуқтаи назаридан халқнинг ҳуқуқини бузишдир, унга риоя қилиш эса шариат фарзидир. Шунингдек, Ислом Инқилоби Раҳбарининг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳуқуқ ва қадр-қиммати ҳар қандай йўл билан поймол этилган инсонлар ҳақида қайғуриш борасидаги фавқулодда сезгирлиги турли муассасаларнинг ўз вазифаларини алоҳида жиддийлик ва ғараз билан бажариши ва ҳам у зот турли вилоят ва шаҳарларга вакиллар ҳайьатлар юбориш орқали одамларнинг ҳуқуқлари масаласини назорат қилишларига сабаб бўлди.