Хиросимадаги ядровий қуролсизланиш бўйича йиғилиш якунланди
Япониянинг Хиросима шаҳрида ядровий қуролсизланиш бўйича халқаро саммит якунланди, уни амалга оширишнинг аниқ истиқболлари йўқ.
Бундай учрашувларнинг Хиросимада ўтказилиши сабаби, бу шаҳар аҳолиси Нагасаки билан бирга жаҳон урушининг сўнгги кунларида Американинг атом бомбаси ҳужумига учраган ва юз минглаб одамлар ҳалок бўлган, миллионлаб одамлар яраланган бу ҳудуд аҳолисининг кейинги авлодлари турли хил оқибатлар, жумладан ногирон лиикка йўлиққан.
Шу боис Хиросимадаги маҳаллий ҳокимиятлар атом қуролидан фойдаланишнинг ҳалокатли оқибатларини кўрсатиб, халқаро йиғилишлар ўтказиб, дунёни қуролсизланиш сари ҳаракатлантирмоқчи.
Халқаро масалалар бўйича эксперт Раҳмон Юсуфий шундай дейди:“Япония халқи атом ҳужумининг биринчи қурбони бўлди ва улар бунинг ниҳоятда аччиқ ва ҳалокатли таъмини татиб кўрдилар, шунинг учун ҳам улар ядровий қуролсизлантириш орқали бундай воқеа яна такрорланмаслигига, дунёни тинчлик ва осойишталик сари силжитишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун Хиросима шаҳри доимо ядровий қуролсизланиш бўйича халқаро анжуманлар ва ушбу қуролдан фойдаланиш кўргазмаларига мезбонлик қилади.
Американинг Хиросима ва Нагасакидаги бундай даҳшатли жиноятларига қарамай, америкаликлар ўзларининг ядровий арсеналларини қисқартириш бўйича ҳеч қандай чоралар кўрмади, лекин улар глобал хавфсизликка жиддий таҳдид соладиган янги авлод ядровий қуролларини ишлаб чиқармоқда ва синовдан ўтказмоқда.
Япония аҳолиси, айниқса Хиросима ва Нагасаки, Токио ҳукуматидан Американинг Япония шаҳарларига ядровий ҳужумига қарши туриш учун ҳеч бўлмаганда Вашингтон билан муносабатлар даражасини ғуририга тегмайдиган даражада тўғирлашини кутишганига қарамай, аммо Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси Америка билан стратегик муносабатларга имкон қадар жиддий интилмоқда.
Халқаро масалалар бўйича эксперт Аболфазл Заҳраванд шундай дейди:“Япон халқи ўзини нафақат Америка томонидан қаттиқ хўрланаётганини ҳис қилмоқда, балки Токио ҳукумати бу масаладан қатъи назар, ўн минглаб Америка ҳарбий кучларини, айниқса Окинавада ахлоқсиз ҳаракатлар билан мезбонлик қилмоқда. Бу эса Япон халқининг ғазаб ва нафратни уйғотмоқда
Бу Япония суд тизими қонунбузарлик қилган америкалик аскарларни жиноий жавобгарликка торта олмайдиган бир пайтда содир бўлмоқда. Сўнгги йилларда Японияда жойлашган америкалик аскарларнинг япон аёллари ва қизларини таҳқирлаши, айрим ҳолларда қотилликка олиб келгани ҳақида кўп хабарлар чоп этилмоқда. Аммо америкалик аскарларнинг юридик иммунитети туфайли Япония ҳукумати ва суд тизими улар билан шуғуллана олмайди.
Қандай бўлмасин, Америка Қўшма Штатлари ўзининг интервенцион ва авантюристик сиёсатини давом эттириб, Корея ярим оролида ҳам дунёни ишончсизлик ва можароларни кучайтирмоқда ва бу мамлакатларнинг таҳдид ҳисси билан қуролланиш пойгаси томон ҳаракатланишига олиб келмоқда
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар ядровий апартеид концепциясини қабул қилиб, баъзи жиноий режимларни, жумладан, сионистик режимни ядровий қурол ишлаб чиқариш ва ядро арсеналига эга бўлиш йўлида ҳаракатланишига сабаб бўлди, бу эса минтақавий ва ҳатто глобал хавфсизликка жиддий таҳдиддир.
Бундай вазиятда дунёни ядровий қуролсизланишга кўндириш мақсадида Хиросима каби саммитларни ўтказиш, ҳеч бўлмаганда, ядро қуролидан фойдаланишнинг ақл бовар қилмайдиган оқибатларидан дунёни янада хабардор қилиш афзаллиги бор.
Шу муносабат билан Япония жамоатчилиги ҳам ушбу давлат ҳукуматидан ядровий давлатларини ядро арсеналларини йўқ қилишга мажбурлаш учун зарур глобал муҳитни яратиш масаласини кузатиб, жиддий қадам ташлашини кутмоқда. Бу жаҳон даражасида Жамоатчилик фикрининг босимини ошириш ва оммавий ахборот воситалари фаоллигини оширишни талаб этади.