декабр 20, 2022 12:33 Asia/Tashkent
  • Америка Марказий Осиёда биологик фаолликни кучайтириш орқали Украина урушидан суиистеъмол қилмоқда
    Америка Марказий Осиёда биологик фаолликни кучайтириш орқали Украина урушидан суиистеъмол қилмоқда

Марказий Осиё ахборот манбалари Украинанинг Россия билан уруши авжида Қўшма Штатлар томонидан Қозоғистонда БСЛ-4 хавфсизлик даражасига эга яна бир биологик лаборатория қурилиши ҳақида хабар бермоқда.

Станрадар ахборот-таҳлилий сайти; Украинанинг Россия билан уруши пайтида, Украина ҳудудида жойлашган Америка лабораторияларида биологик қуроллар ишлаб чиқилаётганига ишора қилиб, шундай ёзган: Украинада БСЛ-4 биологик хавфсизлик даражасига эга бўлган марказга ўхшаш марказ қурилиши Қозоғистонда давом этмоқда. Аввалроқ бошқа бир ахборот манбаси ўта махфий объект Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги Гавардиск қишлоғида қурилиши ҳақида хабар берган эди. Шу муносабат билан Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди:АҚШ ҳарбийлари Украинадаги лабораторияларида нима қилаётгани ҳақида кўпроқ фактлар ошкор бўлгач, Қозоғистонда яна бир лаборатория қуриш мавзуси қизиқроқ бўлиб бормоқда.

Аввалроқ Марказий Осиё ва Кавказ республикаларидаги мустақил оммавий ахборот воситалари ва айрим ҳукумат доиралари АҚШнинг биологик лабораториялардаги ҳаракатларига қарши норозилик билдирган эди. Бу норозилик намойишлари Америка биологик лабораториялари бюджети ушбу мамлакат уруш вазирлиги (Пентагон) томонидан таъминланиши маълум бўлган вазиятда амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, Вашингтон ҳукумати расмийлари бу ҳаракатларга ҳали ишончли жавоб бермаган. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудадларида Америка биологик лабораторияларининг ташкил этилиши турли инфекциялар, сирли эпидемиялар тарқалишига олиб келганини ҳам эътибордан четда қолдира олмаймиз. Бу лабораторияларда, айниқса, Озарбайжон Республикаси, Арманистон, Грузия, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги одамлар устида ҳам тажрибалар ўтказилди. Ушбу тажрибалар натижасида ушбу мамлакатларда жуда кўп одамлар турли хил сирли, номаълум ва даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган. Гарчи Марказий Осиё ва Кавказ ҳукуматлари Америка лаборатория инфекциялари сабаб бўлган касалликлар туфайли ўлим ҳақидаги хабарлар чоп этилишини олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо сўнгги беш йил ичида бу давлатларнинг юзлаб фуқаролари турли хавфли касалликлар ва сирли инфекциялар туфайли ҳаётдан кўз юмди. Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари раҳбарларининг аҳолини хабардор қилмаётганига мисол сифатида Қозоғистон президентининг бу борада сукут сақлаганини келтириш мумкин.

Жорий йилнинг январ ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида бу мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев жамоатчилик норозилигига жавобан ички вазиятни барқарорлаштириш ва тинчлантириш мақсадида Америка биологик лабораториялари тақдири ҳақида бир оғиз ҳам гапирмади.  Қозоғистонда ушбу лабораторияларнинг қурилиши Америка лабораториялари қурилган шаҳарлар аҳолисининг кўплаб норозиликлари билан бирга юзага келган. Шу билан бирга, Қозоғистондаги Америка биологик лабораторияларидан кўплаб инъекцияга тайёр инфекциялар ўғирланган. Аммо бу соҳада оммавий ахборот воситаларида ғалати сукунат ҳукм сурди. Шу йилнинг октябр ойида Марказий Осиё ва Кавказ экспертлари Американинг совет республикаларида яширин тадқиқот олиб бориш сабабларига бағишланган анжуман ўтказди. Шу муносабат билан эксперт Юрий Пагиба Бишкек йиғилишидаги нутқида эълон қилди:“Америка ҳукуматининг биологик фаолияти Қирғизистон халқи ва умуман Марказий Осиё республикалари учун жиддий таҳдиддир”.

биологик лабораториялар

 

Шу билан бирга, ҳарбий ва хавфсизлик бўйича ушбу эксперт шундай деди:“Қозоғистон ҳудудида Америка биологик лабораторияларининг ташкил этилишини Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) блокидан ҳарбий гуруҳ тузиш билан тенглаштириш мумкин, бу эса Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва  Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги каби минтақавий келишувлардан ташқарида  ва бу  ҳаракат қабул қилиниши мумкин эмас.

Собиқ Шарқий блокга кирувчи республикалардаги Америка биологик лабораториялари фаолияти контекстида нега Америка ҳукумати ўз фаолиятини Украина ва Қозоғистонга қаратганлиги асосий савол. Мутахассислар бу саволга жавобни жуда оддий ва осон деб ҳисоблашади. Чунки дунёда буғдой етиштиришнинг асосий қисми ва айрим стратегик маҳсулотлар шу икки давлатда ишлаб чиқарилади. Аслида Америка совет республикаларининг қишлоқ хўжалигидаги стратегик хўжаликларини йўқ қилиб, осонлик билан ўз ҳукмронлигини бу давлатларга ўрнатмоқчи. Дарҳақиқат, одамлар устида олиб борилган хавфли тажрибалардан ташқари, АҚШ ҳукумати ноқонуний равишда далаларга вирусни тўғридан-тўғри ва пробирка орқали буғдой каби стратегик экинларнинг генларига юқтиришга ҳаракат қилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, Америка келажакда бу инфекциялардан самарали қурол сифатида фойдаланиши мумкин.  Масалан, тизимли пестицидлар ўз хостларини осонгина топади, бу хавфли инфекциялардир. Бу ҳаракат билан бутун минтақа таҳдид остида.

Шу нуқтаи назардан шуни айтиш мумкинки, 2013-йилда бубонли вабо бутун Қирғизистон ва Қозоғистонни қамраб олишга муваффақ бўлди. Охирги тадқиқотларга кўра, Қозоғистоннинг саккиз вилояти вабога мойил эканлиги маълум, гарчи мунтазам эмлашлар бўлса ва деярли ҳар йили мамлакатда хавфли инфекция ташувчи бурга ва кемирувчиларнинг янги турлари қайд этилмоқда. Бу барча изланиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Шарқий ва Марказий Европа мамлакатларида Америка биологик лабораторияларининг ташкил этилиши бу минтақалар халқлари учун жуда хавфли ва тузатиб бўлмас ҳалокатга олиб келиши мумкин.

Ёрлиқ