Эрон Украинанинг қайта-қайта ва асоссиз айбловларига жавоб қайтарди
(last modified Sat, 24 Dec 2022 08:49:36 GMT )
декабр 24, 2022 13:49 Asia/Tashkent
  • Эрон Украинанинг қайта-қайта ва асоссиз айбловларига жавоб қайтарди
    Эрон Украинанинг қайта-қайта ва асоссиз айбловларига жавоб қайтарди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Украина президентининг АҚШ Конгрессида Эронга нисбатан такрорий айбловлари ва ноўрин баёнотларини қоралади ва Зеленский Эроннинг Зеленскийнинг асоссиз айбловларга нисбатан стратегик сабри чексиз бўлмаслигини билиши кераклигини айтди.

Украинадаги урушдан кейин мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Американинг урушни қўллаб-қувватлашини давом эттириш умидида биринчи марта Вашингтонга ташриф буюрган Украина президенти Владимир Зеленский Америка Конгресси аъзолари билан учрашувда яна бир марта Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлиги ва Москва Украина объектларига ҳужум қилишда Эрон дронларидан фойдаланиши даъвосини такрорлади ва   АҚШ Конгрессидан Россия билан урушда Украина учун қўллаб-қувватлашни талаб қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний пайшанба куни Эрон Ислом Республикаси Украина ҳукуматининг учувчисиз учоқлар муаммоси бўйича асоссиз айбловларига бир неча бор жавоб қайтарганини айтди ва қўшимча қилди: Эрон Ислом Республикаси Украина урушида фойдаланиш учун ҳеч бир томонга ҳарбий техника экспорт қилмагани яна бир бор таъкидланади.

Украина АҚШ ва қатор Европа давлатлари билан бир қаторда Россия Украинадаги урушда Эрон учувчисиз учоқларидан фойдаланганини даъво қилганига бир қанча вақт бўлди; Лекин ҳужжат тақдим этмасдан айтилаётган бу даъво Эрон ва Россияга нисбатан сиёсий ва иқтисодий босимни кучайтириш, урушни давом эттириш учун Ғарб қуролларини Украинага юборишни оқлаш каби мақсадларни кўзлайди.

24 октябр куни Украина президенти Россия Эрондан икки мингта “Шоҳид 136” дронларига буюртма берганини даъво қилди. Бир неча кундан кейин Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот котиби, шунингдек, Эронда ишлаб чиқарилган 300 дан ортиқ “Шоҳид 136” дронлари Украина армияси томонидан уриб туширилганини даъво қилди.

Айни пайтда, Эрон Ислом Жумҳурияти Украина инқирози билан боғлиқ ҳолда ушбу инқирозга нисбатан фаол бетарафлик сиёсатига риоя қилишини бир неча бор таъкидлади. Аслида Эрон бу инқирознинг тарафи эмас ва бу инқироз бошидан буён ҳар икки томон билан бўлган дўстона муносабатлари доирасида низолар ва урушнинг давом этишига тўсқинлик қилиш учун икки давлатни дипломатия йўлига қайтаришга ҳаракат қилди.

Зеленикий ва байден учрашуви

 

Шунга кўра, Украина инқирозидан олдин давом этган Эрон ва Россия ўртасидаги мудофаа ҳамкорлиги ҳам икки томонлама алоқалар доирасидаги бир ҳаракат бўлиб, бу ҳеч қачон Украинага ҳужумга ҳарбий ёрдам бериш маъносида ҳисобланмайди.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиян маълум қилди:Биз Россия билан кўп йиллардан бери мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилдик, лекин биз Украинага қарши урушни қўллаб-қувватламадик ва Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Эрон қуролларидан бирортасини ҳам Россияга бермадик.

Эрон яна ушбу айблов бўйича Украина томони билан низони ҳал қилиш учун эксперт учрашувларида иштирок этди. Бироқ, Украина томони техник йиғилишда Россиянинг Украина билан урушда Эрон учувчисиз учоқларидан фойдаланганига оид ҳеч қандай далил келтирмади ва бу, албатта, айбловлар асоссиз эканлигининг яна бир исботидир.

Бу ўзгаришларнинг барчаси Украинанинг Америка бошчилигидаги Ғарбнинг мақсадлари йўлида ўз даъволари ҳақида ҳужжат тақдим этмасдан Эронга қарши айбловларни давом эттираётганини кўрсатади. Қўшма Штатлар Ядровий битимдан ноқонуний чиқиб кетиши ва бир томонлама санкцияларни давом эттириши туфайли ушбу келишувнинг бузилишига сабаб бўлди, шунингдек, Венадаги музокараларнинг тўхтатилишига сабаб бўлди, энди у Россиянинг Эрон дронларидан фойдаланиши ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик масаласидан санкцияларни кучайтириш учун баҳона сифатида фойдаланиб, ядровий битимдан ташқарида ўзининг қўшимча талабларни амалга ошириш учун фойдаланмоқда; Қўшма Штатлар яна бу босимларни ошириб, Эрон ва Россия ўртасидаги яқинроқ алоқалар ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка тўсқинлик қилмоқчи.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин ҳам маьлум қилишича, Ғарб давлатлари Эрон ядровий келишувини (ЖCПОА) амалга ошира олмаслигини яшириш учун Россия ва Эронни учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишда айблашаётганини ва аммо уларнинг тарихи ядровий битимнинг келажакдаги тақдири ҳақида оғриқли фикрлаш жараёни давом этаётганини кўрсатади.