Эрондаги сўнгги тартибсизликларда Ғарбнинг ролининг янги жиҳатларини очилди
Кермон вилоятидаги Саруллоҳ корпусининг жамоатчилик билан алоқалари бўлими якшанба куни Британия билан боғлиқ бўлган ва ушбу вилоятда сўнгги тартибсизликлар пайтида фаол бўлган уюшган тармоққа ҳужум ва етти раҳбар ва унинг асосий унсурлари ҳибсга олинганини эълон қилди.
Бу эълонда, "Зограс" номли уюшган тармоқнинг аниқланганлиги ва Соруллоҳ қўриқчилари разведка ташкилотидаги разведка ва ҳарбий кучларнинг тафсилотли разведка тадбирлари билан аъзоларининг қўлга олингани билдирилди. Ушбу эълоннинг давомида айтилишича, ушбу тармоқ аъзолари Буюк Британиядан бўлган унсурларни бевосита бошқариб, мамлакат ичкарисида ва ташқарисида фаол аксилинқилобий унсурлар жамоасини тузиб, қўпорувчилик фитналарини, айниқса, яқинда бўлиб ўтган тартибсизликлар вақтида бошқарганлиги аниқланган ва муваффақиятли операцияда қзлга олинди.
Эрондаги сўнгги тартибсизликларда ғарбликларнинг, жумладан, Британиянинг роли ва аралашувининг янги жиҳатларини ошкор қилиш Ғарбнинг Эрон Ислом жумҳуриятига қарши фитна режаларини очиб беради. Ғарбда АҚШ бошчилигида Эрон Ислом Республикаси ташкил топганидан бери бу тизимни заифлаштириш ва ағдариш учун ҳар доим турли режа ва фитналарни ишлаб чиқди ва амалга оширди, лекин, албатта, бу режалар муваффақиясизликка учради.
Яқинда Эронда Махсо Аминийнинг ўлими баҳонасида содир бўлган тартибсизликлар Эрон Ислом Жумҳуриятининг ташқи душманлари томонидан яна бир бор Эроннинг ички ишларига аралашиш ва яна тартибсизликлар келтириб чиқариш учун имконият сифатида фойдаланишларига сабаб бўлди. Дарҳақиқат, сўнгги тартибсизликларда Америка ва Европанинг сиёсий раҳбарлари, уларнинг оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган Форс ОАВлари фожиали воқеани суиистеъмол қилишди ва Эрон халқининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш шиори билан тартибсизликлар ва хавфсизликни бузувчиларни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб сиёсий, ташвиқот ва кибер ҳаракатларни амалга оширишди ҳамда кенг қамровли санкциялар ҳамда Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар бўйича комиссияси аъзолигини бекор қилиш каби Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини заифлаштириш учун барча саъй-ҳаракатлар қўўлашди.
Айни пайтда ғарбликлар Америка бошчилигида ўзларининг Эронга қарши мақсадларидан келиб чиқиб, монархистлар, мунофиқин террорчи гуруҳи каби аксилинқилобий гуруҳларни, шунингдек, Комула ва демократ каби айирмачи гуруҳлар ва қўпарувчи ва тўнтарувчи тармоқларни ҳар томонлама қўллаб-қувватладилар. Албатта, Эроннинг разведка, полиция ва ҳарбий ташкилотларнинг мониторинги ва самарали разведка ва хавфсизлик чоралари туфайли бу чора-тадбирлар зарарсизлантирилди. Бунинг сўнгги мисоли, Лондон билан боғлиқ бўлган қўпорувчилик тармоғига зарба пайтида Соруллоҳ корпуси разведка ташкилоти таркибидаги разведка ва ҳарбий кучларнинг батафсил разведка чоралари туфайли Эрондаги охирги тартибсизликларни режалаштириш, йўналтириш, контент ишлаб чиқариш ва сўнгги тартибсизликларда тўғридан тўғри иштирок этган бу тармоқнинг Эрон ичидаги 7 асосий агенти ва раҳбарлари ҳибсга олинди ва техник ва кибер чоралар билан бир вақтда уларнинг маълумот гуруҳлари ва каналлари ҳам блокланди.
Охирги ғалаёнлар яна бир бор очиб берган масала - бу ғалаёнларни бутун Европаликларнинг, шу жумладан Британиянинг қўллаб-қувватлаши ва унинг кенгайишига даъват қилишдир. Британия расмийлари Эрондаги тартибсизликлар бошланганидан бери интервенцион баёнотлар ва ёлғон шиорлар билан Эрон халқига қарши уруш залини расман қўллаб-қувватлаб келмоқда. Британия Бош вазири Риши Сунакнинг Ғарб расмийларининг Эроннинг ички ишларига аралашиш позицияси контекстида иддио қилишича, сўнгги тартибсизликлар исломий низомга мухолифатдан келиб чиққан.
Ҳар доим Эрон Ислом Республикасига қарши фитна билан шуғулланиб келаётган, тартибсизликлар ва ғалоёнларни бартараф этиши туфайли Теҳронга қарши кўп ва душман позицияларини эгаллаб турган Лондон бир неча босқичда инсон ҳуқуқлари баҳонаси билан ёлғиз ва Европа Иттифоқи билан биргаликда эронлик бир неча амалдор ва муассасаларга қарши турли санкциялар қўйган. Бу чора-тадбирлар баҳонаси Эрон халқининг, хусусан, аёлларнинг эркинлик ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлган бўлса, лекин айни ҳолда Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги ғарбликлар ҳар хил душманлик ҳаракатлари ва Эрон халқига қарши санкциялар ва ҳар хил жазо чоралари билан эронликларга қарши энг қаттиқ адоватларни яратдилар. Эндиликда Британия билан боғлиқ қўпорувчилик ва саботаж агентларининг ҳибсга олиниши ва йўқ қилиниши билан Ғарбнинг Эронга қарши бузғунчи ҳаракатларига яна бир самарали зарба берилди.