Сўз эркинлиги, Чарлие Ҳебдонинг муқаддасотларни қайта-қайта таҳқирлаш баҳонаси
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i79162
Ислом пайғамбари (с.а.в.)нинг муқаддас мақомини ҳақорат қилган Франсиянинг “Чарлие Ҳебдо” нашри энди диний ва сиёсий нуфузли шахсиятларни ҳақорат қилиб, яна бир бор исломофобияга юзланди.
(last modified 2023-01-08T08:07:53+00:00 )
Январ 08, 2023 13:01 Asia/Tashkent
  • Сўз эркинлиги, Чарлие Ҳебдонинг муқаддасотларни қайта-қайта таҳқирлаш баҳонаси
    Сўз эркинлиги, Чарлие Ҳебдонинг муқаддасотларни қайта-қайта таҳқирлаш баҳонаси

Ислом пайғамбари (с.а.в.)нинг муқаддас мақомини ҳақорат қилган Франсиянинг “Чарлие Ҳебдо” нашри энди диний ва сиёсий нуфузли шахсиятларни ҳақорат қилиб, яна бир бор исломофобияга юзланди.

"Чарлие Ҳебдо" сатирик журнали яқинда диний ва сиёсий шахсиятни ҳақоратомуз карикатураларини чоп этиш мақсадида танлов ўтказди ва бу журналга, шунингдек, Франциянинг сўз эркинлиги деб номлашадиган соҳадаги сиёсатига кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳақоратли ҳаракатга жавобан Франсиянинг Теҳрондаги элчиси Николя Рошни чақиртирди.

Эроннинг бу ҳақоратли ҳаракатга муносабатидан кейин Франсия ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна шундай деди:“Франсияда Эрондан фарқли ўлароқ, мустақил суд тизими доирасида судя томонидан назорат қилинадиган сўз эркинлиги борлигини унутманг; Шубҳасиз, бу Эрон тўғри билмайдиган масаладир."

Франсия ҳам бошқа ғарб давлатлари каби сўз эркинлиги масаласидан ҳамиша мусулмонлар ва уларнинг етакчилари ва муқаддасотларига қарши хатти-ҳаракатлар ва ҳақоратларни оқлаш учун фойдалади, лекин аслида сўз эркинлигини таъминлаш талаби  бошқалар ва уларнинг муқаддасотини ҳақорат қилишдан тийилишдир. Халқаро ҳуқуқ пактига кўра, камситиш ёки можаро ва куч эълон қилишга олиб келадиган ҳар қандай уруш тарғиботи ва нафрат ва адоватни қўзғатиш тақиқланади. Шунингдек, халқаро қонунларга кўра, давлатлар ирқий, диний, этник ва миллий зўравонликни қўзғатувчи ҳар қандай уруш ёки нафрат ташвиқотидан қочишлари шарт.

Чарлие Ҳебдо журнали 2015-йилда Ислом пайғамбари (с.а.в.) ва мусулмонлар муқаддасотларини ҳақоратловчи карикатураларни чоп эта бошлаганида, сўз эркинлигини даъво қилган Ғарб ҳукуматлари бу ҳаракатни нафақат қораламади, балки уни қўллаб-қувватлади; Дарҳақиқат, бу сўз эркинлиги даъвочиларининг фаолияти уларнинг сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари тушунчаларига нисбатан икки томонлама стандартларга эга эканлигини ва ундан исломофобияни тарғиб қилиш ва ўз мақсадларини илгари суриш учун фойдаланишини кўрсатади.

Жумладан, Инстаграм ижтимоий тармоғининг ушбу тармоқдаги Инқилоб раҳбарининг франсуз тилидаги саҳифасини тўсиб қўйиш ҳаракати ғарбликларнинг сўз эркинлигига нисбатан икки хил стандартларига яққол мисол бўла олади. Инстаграмънинг бундай хатти-ҳаракатига ушбу саҳифада франсуз ёшларидан Франсия президенти Эммануел Макрондан сўз эркинлиги ҳақида сўрашни сўраган постнинг эълон қилингани сабаб бўлди.

Ғарбнинг сўз эркинлиги ҳақидаги даъволарини бузадиган яна бир муҳим ҳолатни Аёва штатидан бўлган америкалик эркак гей байроғини ёқиб юборгани учун 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани мисолида кўриш мумкин; Ваҳоланки, суднинг ушбу ҳукмни чиқариш учун асоси нафрат тарғиб этиш ва сўз эркинлигига риоя қилмаслик эди.

Шунингдек, Ғарб давлатлари томонидан Эрон оммавий ахборот воситаларига тақиқ қўйилгани Эрон халқининг ўз овози ва фикрини дунёга етказиш бўйича асосий ҳуқуқларининг поймол этилиши ҳисобланади ҳамда Ғарбнинг ахборотдан эркин фойдаланиш ва сўз эркинлиги ҳақидаги шиорининг бемаънилигини кўрсатади. Ғарбликлар, жумладан Франсия ҳам даъво қилаётган ҳуқуқларни ва шу даъвога асосланиб, ҳатто диний муқаддасотларни ҳақорат қилишни ҳам жоиз деб биладилар.

Шубҳасиз, халқаро ҳуқуқ сўз эркинлигига урғу берган бўлса-да, шу билан бирга, бу сўз эркинлиги бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, миллий хавфсизлик, ижтимоий тартиб, аҳоли саломатлиги ва маънавиятини сақлаш шартидир; Шу боис, ҳақоратли ҳаракатларни, масалан, Чарлие Ҳебдо томонидан Франсия ҳукумати ва бошқа Ғарб давлатлари кўмагида амалга оширилган ҳаракатларни сўз эркинлиги баҳонасида ҳеч қачон оқлаб бўлмайди.

Шу сабабдан, Эрон Ислом Жумҳурияти Франсиядаги тегишли идораларнинг исломофобия кўринишлари ва франсуз нашрларида ирқчилик нафратини тарқатишда давом этаётган ҳаракатсизлигини қоралар экан, Франсия ҳукуматига бу нафратни ёювчиларни жазолашда тўғридан-тўғри масъулиятини эслатди  ва бу мамлакатда исломга қарши ва исломофобияга қарши  курашишни тадаб қилди.