Франция элчиси Эрон ТИВга чақиртирилди
Франция нашрининг Эрон ҳокимяти, муқдадсликлари, диний - миллий қадриятларини ҳақорат қилувчи ҳаракати ортидан Франциянинг Теҳрондаги элчиси Эрон ТИВ га чақирилди.
Эслатиб ўтамиз, Францияда босиладиган Шарли Эбдо нашрияси халқаро карикатура, расмлари танловини ўтказиш ҳақидаи беъмани ҳаракатидан кейин 4 -яқварь ўзининг махсус сонини ўта ҳақоратли тасвирлар ҳамда хунук ва ҳақоратомўз сўз ва иборалар билан чоп этди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, бу чақирув чоғида Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий Франция ҳукуматига Теҳроннинг кескин норозилигини билдириб, Эрон ислом республикаси ўзининг исломий, диний ва миллий муқаддаслик ва қадриятларини ҳеч қандай тарзда ҳақорат қилишини қабул қилмайди, Париж ҳукумати эса сўз эркинлиги баҳонасида бошқа мусулмон давлатлар ва халқларнинг муқаддасликларини ҳақорат қилишни оқлашга ҳаққи йўқ деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Франциянинг ушбу журналининг Ислом пайғамбари, Қуръони карим ва ислом динининг муқаддас ҳудудига ҳужум қилган қора тарихига тўхталиб, Эрон ислом республикаси Франция ҳукуматининг бу нафратли , ҳақоратли ва асоссиз ҳаракати учун жавобгар сифатида билишини маълум қилди.
Канъоний Эрон мутаносиб жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолганини таъкидлаб, Эрон ТИВнинг бу борадаги расмий норозилик нотасини Франция элчиси Nikolas Roshga топширди ва Эрон Франция нашрининг номақбул ҳатти-ҳаракатини қоралаб, Франция ҳукуматининг тушунтириши ва чораларини кутмоқда деб эълон қилди.
Франциянинг Эрондаги элчиси Николас Рош бунга жавобан билдирилган фикрлар ва норозилик нотаси матанини зудлик билан Париж давлати расмийларига етказишини таъкидади.