апрел 18, 2022 12:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати матбуот котиби: 2 миллиард мусулмонни ҳақорат қилиш бу инсон ҳуқуқлари эмас
    Эрон ҳукумати матбуот котиби: 2 миллиард мусулмонни ҳақорат қилиш бу инсон ҳуқуқлари эмас

Эрон ҳукумати матбуот котиби Швеция полициясининг расмий кўмагида Рамазон ойида икки миллиард мусулмоннинг муқаддас китобига нисбатан ҳақоратни инсонларнинг маънавий ҳаётига қарши нафрат деб баҳолади.

 TRT World  телеканали  яқинда Швецияда Қуръони каримни тақирлаган шахснинг бу илоҳий китобга ўт қўйишини тасвирланган видеоларни тарқатди.

Эслатиб ўтамиз Швециянинг маҳалларидан бирида Қуръони каримни ёқиб юборган шахс Даниядаги фанат ўнг партияси етакчиси  Rasmussen Paluden эди.

Унинг ушбу ёвуз ҳаракати Швеция ва қатор исломий мамлакатларда норозиликларга сабаб бўлди.

Швециядаги сўнгги воқеалардан кейин бу мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Эрон ТИВ га чақиртирилди ва Теҳрон  унга сўз эркинлиги баҳонасида  Швеция полицияси ёрдамида содир бўлган  ҳақоратомуз ҳаракталарги кескин норозилик нота топширди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун Эрон ҳукумати наттоғи, Али Баҳодурий Жаҳрамий  бугун твиттер саҳифасида, диний эркинлик ўрнини самовий динларни ҳақорат қилишга бўшатиб берди. Сўз эркинлиги Ғарбда экстремизм ва ирқчиликни ёйиш абзалига айланган деб  ёзди.

Эрон ҳукумати матбуот котиби,  муборак Рамазон ойида 2 миллиард мусулмонларнинг муқаддас китбига нисбатан ҳақорат инсон ҳуқуқлари эмас балки инсонларнинг маънавий ҳаётига қарши ҳаракат ва нафратдир деб айтди.

 

Ёрлиқ