апрел 19, 2022 12:51 Asia/Tashkent
  • Араб давлатлари Швецияда Қуръони Каримга нисбатан таҳқирлашни қораладилар
    Араб давлатлари Швецияда Қуръони Каримга нисбатан таҳқирлашни қораладилар

Швецияда Қурълни Каримнинг таҳқирланиши ортидан араб давлатлари ҳам бу ёвуз ҳаракатларни қораловчи баёнотар тарқатдилар.

" Арабий 21" ахборот сайтининг кечнаги хабарида келтирилишча, Ироқ ТИВ -и бу хусусда  Швециянинг Бағдоддаги элчихонаси масъул вакилига Қуръони Карим нусхасини ёқиб юбрилишига қарши Бағдоднинг норозилигини маълум қилди. Бу вазирлик тақтатган баёнотида  мусулмонларниг ҳис-туйғуларини уйғотадиган тарзда Қуръонни Каримни ёқиб юборилиши мусулмонларнинг муқаддаслилига ўта нозик ва жидидй таҳқирдир деб изоҳлади.

 Иордания ТИВ матбуот котиби Ҳайсам Абулфул ҳам Амон давлати томонидан  Швециянинг ушбу ҳаракати рад этилади ва қораланилади ва бу ҳаракат барча диний принсиплар, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар  тамойилларига зиддир деб изоҳлади.

Шунингдек  Қатар ТИВ-и ҳам  Қуръони Каримга нисбатан ушбу ҳақоратларни кескин қоралаб,  уни дунёдаги икки миллиарддан ортиқ мусулмонлар туйғулари учун провакацион ва хавфли ҳаракат деб атади.

Саудия Арабистони ТИВ -и ҳам  Швециянинг айрим фанат ва экстремистларининг Қуръони Каримга нисбатан аттайин ҳақоратлар ва  мусулмонлар ҳис -туйғуларни ўйғотилганини кескин қоралаб,  мулоқот, бағрикенглик ва биргаликда яшаш,  ҳамда нафрат , экстремизмни инкор этиш, барча динларни суиистеъмол қилиш ва куфрнинг олдини олиш каби қадриятларини кенг ёйишга ҳаракат қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Миср вақфлар вазири Муҳаммад Мухтор ҳам  ирқчи ва фанат бир шахс томонидан Қуръони Каримнинг ёқиб юборилгани  барча мусулмонлар ҳис-туйғуларига зарба берган нафратланарли ва жирканч ҳаракатдир. Бу таҳқирлаш нафратни қўзғатади ва инсоният тинчлиги ва дунёда бирга яшашга чақирувчига зиён етказади деб  эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз  жума куни Даниядаги фанат ўнг партия етакчиси Rasmus Paluden исмли шахс Швеция маҳаллаларидан бирида Қуръони Каримни ёқиб юборди.

 

Ёрлиқ