Ямандаги урушдаги масъулиятсизликнинг яна бир пардаси; БМТ вакили қиёфасида жосуслик
(last modified Tue, 10 Jan 2023 08:20:46 GMT )
Январ 10, 2023 13:20 Asia/Tashkent
  • Ямандаги урушдаги масъулиятсизликнинг яна бир пардаси; БМТ вакили қиёфасида жосуслик
    Ямандаги урушдаги масъулиятсизликнинг яна бир пардаси; БМТ вакили қиёфасида жосуслик

Ямандаги урушнинг аччиқ ҳақиқатларидан бири шундаки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз масъулиятини бажара олмади ва бу ташкилот томонидан тайинланган вакиллар асосан босқинчи Саудия ва Амирлик коалицияси ёки уларнинг ғарбий иттифоқчилари таъсирида бўлган

Шу боис, воситачиликнинг асосий шартларидан бири бўлган бетарафликка БМТнинг Яман ишлари бўйича махсус вакиллари томонидан риоя қилинмади ва бетараф бўлишга уринганлар дарҳол ишдан четлаштирилди.

Яқинда Британия тадқиқот сайти (Деcлассифиед УК) бетарафликни бузишдан ташқарига чиқадиган ва ушбу веб-сайт ҳужжатларига кўра, Мартин Гриффитс Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ямандаги махсус вакилини бўлган пайтда Британия разведка хизмати деб аталмиш МИ6 билан алоқада бўлганини ошкор қилди.

Жумладан, Гриффитс Британия разведкачиси томонидан бошқариладиган ва Буюк Британиянинг юқори мартабали дипломатик ва собиқ ҳарбий арбобларини ўз ичига олган Интер Медиате компаниясини ташкил этишда иштирок этган ва Британиянинг  МИ6 разветка ташкилоти билан яқин ҳамкорлик қилган, Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигидан тўрт миллион фунт стерлингдан ортиқ молиявий ёрдам олган.

Компания 2011-йилда ташкил этилган ва унинг бош ижрочи директорига кўра, Гриффитс тайинланишидан олти йил аввал Яман ва Сурияда ўз фаолиятини бошлаган. Кейин Гриффитсни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яман бўйича махсус вакили этиб тайинлаш кампанияси бошланди, Саудия Арабистони ва Буюк Британия буни қаттиқ қўллаб-қувватлади.

Бундан келиб чиққан ҳолда, Гриффитс Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳақиқий вакили сифатида эмас, балки Англиянинг ўз ҳукумати вакили сифатида, шунингдек, Яманга бостириб кирган Коалатсия раҳбари Саудия Арабистони вакили сифатида ҳаракат қилиши ва у уларнинг талаблари ва позицияларини илгари суриши  бошиданоқ аниқ эди. Натижада Британиянинг Деcлассифиед УК тадқиқот веб-сайти Гриффитснинг урушувчи тарафларни бўлишга уриниши, урушни фуқаролар уруши сифатида кўрсатиш, инқирозни мураккаблаштириш ва ечимини имконсиз қилиш мақсадида кўп томонлама музокаралар олиб бориш ва ва урушни узайтириш бўйича ҳаракатларини таьрифлаган.

Саудия ва БААнинг Яманга босқини

 

Албатта, бу инглиз веб-сайти яқинда ошкор қилган нарса, ўша пайтда Ансоруллоҳ бошчилигидаги Яман Миллий Нажот Ҳукумати расмийлари Гриффитснинг холислиги йўқлиги ҳақида қайта-қайта огоҳлантирган. Тахминан икки ярим йил аввал Яманнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Умму Кулсум Баалавий баёнот бериб, Мартин Гриффитснинг нейтрал эмаслиги ва Британиянинг бу мамлакатдаги вакили сифатида ишлаётганини таъкидлаб, Яманга олиб кетилаётган ёқилғи ортилган кемаларни ушлаб қолинига унинг сукутини танқид қилиб,  айтган эди:Кемаларни ушлаб қолиш геноцид жинояти бўлиб, унга сукут сақлаб бўлмайди  ва бу ҳаракат жаҳон урушидаги фашистларнинг ҳаракатларидан ҳам ёмонроқдир. Мен БМТ вакилидан Яман бўҳронида Бир воситачи ролини ўйнашини ва бошқа томоннинг манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилмаслигини сўрайман."

Бу ошкор қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки у Ямандаги урушни тўхтатиш учун жиддий ирода йўқлигини ва асосий мақсад босқинчи ҳукуматлар ва уларнинг тарафдорлари, шу жумладан, яманни бўлиб ташлаш каби ноқонуний мақсадларини амалга ошириш учун замин яратиш мақсадида урушни узайтириш бўлганини кўрсатади.

Гарчи урушнинг чўзилиши билан Ансоруллоҳ бошчилигидаги халқ қаршилик кучлари қаршилик тажрибасини ошириб, мудофаа жиҳозларини мустаҳкамлай олган бўлсалар ҳам; Аммо бошқа томондан, инсон қурбонлари сони ортди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли ва айниқса болалардир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хулосаларига кўра, охирги 8 йил ичида Яманга қарши ҳарбий тажовузлар 400 мингга яқин киши қурбон бўлган, агар бу яна 8 йил давом этса, ўлганлар сони 1,3 миллиондан ошади. Бу эса, тажовузкор коалиция ёки бу коалицияда рол ўйнаган Гриффитсга ўхшаганлар яманлик болаларни ўлдириш эвазига ўз сиёсий мақсадларини амалга оширишларини кўрсатади.