Январ 31, 2023 13:50 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжид портлаши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди
    Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжид портлаши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги даҳшатли масжид портлашида камида юз киши ҳалок бўлди ва яраланди.

Тиббиёт ва хавфсизлик манбаларига кўра, кўплаб ярадорларнинг жароҳатлари оғирлиги сабабли қурбонлар сони ортиши эҳтимоли бор. Афтидан, “Теҳрик-э-Толибон” террорчилик гуруҳи Покистон ҳукумати ва армиясига қарши таҳдидларини амалга оширган. Бироқ, энг охирги террактда масжид  нишонга олингани ва кўп сонли намозхонларнинг ўлдирилгани, эҳтимол, Теҳрик-э-Толибондан ташқари бошқа қўллар ҳам аралашган бўлиши мумкин. Бироқ Пешовардаги портлаш террор гуруҳлари Покистоннинг турли ҳудудларида бир неча мақсадларни кўзлаб ҳужумларини кучайтирганини кўрсатади.

Биринчидан, террорчи гуруҳлар минтақадаги энг қудратли армиялардан бирига қарши ўз кучларини кўрсатмоқда. Иккинчидан, террорчи гуруҳлар масжидларни нишонга олиб, Покистонда диний ва мазҳаблараро урушни авж олдирмоқда. Сиёсий ва диний масалалар бўйича эксперт Мавлавий Мофлеҳ бу ҳақда шундай дейди:

“Террорчилар Покистонда диний бўлиниш яратишга интилмоқда. Покистоннинг ҳарбий қудрати олдида ўзини заиф ҳис қилган террористлар, айниқса, масжидларда содир бўлган қонли портлашлар билан диққатни тортишга ҳаракат қилмоқда. Ваҳоланки, Аллоҳнинг уйида мусулмонларни ҳар қандай шаклда ўлдириш душманнинг тегирмонига сув қуяётган ўта ғайриинсоний жиноятдир.

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда даҳшатли портлаш

 

Статистик маълумотларга кўра, 2022-йилда Покистонда 500 дан ортиқ терактлар қайд этилган ва бу ҳужумларнинг аксарияти учун жавобгарликни “Теҳрик-э-Толибон Покистон” (ТТП) ўз зиммасига олган. Сўнгги пайтларда турли террористик гуруҳлар ўртасидаги иттифоқчиликка кўра, террорчилар Покистон мусулмон халқини ҳар қандай жиноий ният билан нишонга олгани бўйича Покистон халқи орасида хавотир бор. Шунинг учун террорчиларнинг бошқа мақсадларидан бири Покистон ҳукумати ва армиясини ҳар қандай келишувга чақириш мақсадида Покистонда зўравонлик ва террорчиликни қўзғатишдир. Теҳрик-э-Толибон Покистон ҳукумати ва армияси билан музокаралардан чиққанидан сўнг, ҳозирда музокараларга қайтиш ва Покистондаги биродаркушликларни тўхтатиш учун жамоатчилик фикри ва баъзи олимлар томонидан турли босимларга дуч келмоқда. Афтидан, “Теҳрик-э-Толибон” Покистон ҳукумати ва армиясига босим ўтказиб, ўзларининг мулоқот шартларини юкламоқчи. Сиёсий масалалар бўйича эксперт Ҳусайн Ҳусайний Мазарий шундай дейди:

“Яқинда баъзи олимлар одамларни ўлдиришни ҳаром деб эълон қилиб, зўравон гуруҳлар, жумладан, “Теҳрик-и-Толибон”дан қонли зўравонликка чек қўйиш орқали Покистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга ёрдам беришларини сўрашди. Шу боис Покистондаги зўравон ва террорчи гуруҳлар ўзларининг террор ҳужумларини оқлаш учун қийин шароитларга дуч келишмоқда.

Ҳар ҳолда, Пешовар масжидида юз берган даҳшатли портлаш “Сипаҳи Саҳоба”, “Лашкар-и-Жаҳангуй” каби террорчилик гуруҳлари “Теҳрик-и-Толибон” билан бирга ўз жиноятларини давом эттираётганини кўрсатади. Улар асосан ваҳҳобийлик ва такфирчилар таълимотига асосланган бўлиб, мусулмонларни ўлдириш орқали ваҳҳобийлик ва сионист террористларнинг мақсадларини амалга оширишга ёрдам беришади. Шунинг учун Покистон мусулмон халқи бу мамлакат уламоларидан Пешовар масжиди портлашини қоралаб, бу каби жиноятларни давом эттиришнинг ҳар қандай йўлини тўсиб қўйишини кутмоқда. Чунки баъзи олимларнинг жим туриши бу каби жиноятларни маъқуллаш ва қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида баҳоланиб, террорчиларни ўз жиноятларини давом эттиришдан жасуррорқ қилиб қўяди. Бу гуруҳ яқинда Исломобод билан музокаралар муваффақиятсизликка учрагач, оташкесим тугаганини эълон қилди. Шимолий ҳудудлар, хусусан жанубдаги Хайбер-Пахтунхва ва Балужистон сўнгги ойларда энг кўп тўқнашувлар ва терактлар содир бўлган.

Ёрлиқ