Террористик ҳаракат- Эронга қарши душманларнинг муваффақиятсизликка учраган уриниши
(last modified Thu, 04 Jan 2024 09:58:54 GMT )
Январ 04, 2024 14:58 Asia/Tashkent
  • Террористик ҳаракат- Эронга қарши душманларнинг муваффақиятсизликка учраган уриниши
    Террористик ҳаракат- Эронга қарши душманларнинг муваффақиятсизликка учраган уриниши

Эрон Ислом Республикасининг душманлари яна бир бор кўр-кўрона террорчилик ҳаракатлари билан Эроннинг аҳолисини шаҳид қилиб, ўнлаб нафарини ярадор этдилар.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоинй шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал  Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида 95 киши шаҳид бўлиб, 284 киши жароҳатланди.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Кирмон шаҳрида шаҳид Қосим Сулаймоинй шаҳид бўлганининг 4 чи йиллиги муносабати билан маросим ўтказаётганлар орасида иккита террорчилик портлаш натижасида ўнлаб инсонларни шаҳид бўлиши ортидан дедилар: жиноятчилар билсинки шаҳид Сулаймоний йўлидаги аскарлар уларнинг қабиҳликлари ва жиноятларига тоқат қилмайдилар.

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ҳам ўз мурожаатида Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзоир Шуҳадо мозорига олиб боурвчи йўлда содир этилган терактни қоралаб бу жиноятни Эронга қарши ва террор ва шантаж ижрочиларнинг янги жинояти сифатида баҳолади.  Раисий ўз сўзларида расмийларни бу ҳодисада жабрланганарга зудлик билан ёрдам кўрсатишга буюуриб бу кўр ва қўрқоқ жиноят ва ҳаракатнинг айбдорлари, омиллари ва  бошқарувчиларини тез аниқлаш ва жазога тортишга урғу берди.

Айтиш керакки Эрон Ислом республикаси дунё давлатлари ораисда террорнинг энг катта қурбонларидан бири бўлиб, ҳозиргача 17 мингдан ортиқ Эрон халқи ва расмийлари террорчилик ҳужумларда шаҳид бўлган. Ҳаққатан ҳам Эронда Ислом Инқилои ғазаба қозонгани ва глобал зўравонлик тенгламалари парчанлагач даслабки кунларда бошлаб Эрон  мамлакати душманлари жумладан АҚШ, сионистик режим ва уларга алоқадор режим ва гуруҳлар Ислом республикасига қарши душманлик ва адоватларини давом эттирмоқда.

Террорчи гуруҳларни ташкил этиш, ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш, уларга молиявий ва маълумотлар  ёрдами ва қурол- яроқ етказиб бериш ҳамда алоқа тажҳизотларини жўнатиш Ғарбий Осиёда террорчилик гуруҳларни шакллантириш ва қўллаб -қувватлашда Эрон душманлари ролининг фақат бир қисмидир.

Кирмонда содир бўлган теракт

 

2020-йил 3 -январида генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид қилиниши, 2023 йил декабрида Эроннинг Систон ва Балучистон  вилоятидаги Роск шаҳридаги полиция қароргҳига ҳужум, ўтган йили Машҳаддаги Имом Ризо /а/ зиёратгоҳига қилинган террорчилик ҳужуми,  бундан 6 йил олдин Имом Хумайний /р.а/ зиёратгоҳи ва Эрон парламентига қарши ИШИД террорчи -такфирий гуруҳининг террорчилик ҳужуми, ҳижрий-шамсий  1373-йилда ё ўзи бундай 29 йил олдин Имом Ризо зиёратгоҳидаги портлаш ва ҳижрий -шамсий 1399  йилда яъни бундан 3 йил олдин Эроннинг машҳур ядрошунос олими Муҳсин Фахрийзодани террор этилиши Эронга қарши душманлар ва уларнинг ёлланмалари томонидан содир этилган террор ҳужумлари сирасидандир.

Эрон тизими  хавфсизлигини ўрнатишга қодир эмас деган иддао ва  таблиғотлар олиб бориш,  халқнинг руҳий осойишталишини бузиш ва одамлар орасида умидсизликни келтириб чиқариш,  ҳамда Ислом Инқилоби ғояларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш,душманлар ва уларга алоқадор агенитларининг Эронга қарши биргаликда уруш шаклида давом этган террорчилик ҳаракатларидагит мақсадлар қаторига киради.

Эрон халқи ва ҳукуматига қарши  содир этилган барч терактларга қарамай, халқаро ҳамжамият унинг такрорланишининг олдини оши учун нафвқат самарали ва амалий чоралар кўрмади, балки террорчиларни қўллаб-қувватловчи ҳукуматлар ҳам бу ҳаракатлардаги ролини инкор этиб келмоқда. Масалан АҚШ Давлат департаменти  матбут котиби Метю Миллер Кирмон шаҳрининг Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда содир этилган терактга ишора қилиб, Вашингтон Эронда содир бўлган портлашларга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва Исроилнинг алоқаси бор деган фикрда ҳам асос йўқ деб даъво қилди.

Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги кечаги террорчилик ҳаракатга келсак,  ҳеч ким ёки ҳеч бир гурууҳ жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. Бу теракт Эроннинг Суриядаги катта  маслаҳатчиларидан бири Сайид Разий Мўсавий, кейин эса Ливандаги ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раиси Солиҳ Ал-Урурийнинг шаҳид бўлганидан кейин содир бўлди. Шунинг учун сионистик режим жиноятлари тобора кўпроқ эътиборларни ўзига тортмоқда, зероки бу режим бундай қотилликлар ва террорчилик ҳаракатларининг асосий сабабчисидир.

Эрон Ислом республикаси минтақадаги террорчи гуруҳларга қарши курашда пешқадамлардан бири сифатида ҳамон бу борадаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга бел боғлаган.

Ҳар қандай теракт ҳам Эрон Ислом  Инқилоби  йўли ва мақсадларини давом эттиришига ҳеч қачон тўсиқ бўла олмади.

Эрон ИИВ бошлиғи Аҳмад Ваҳидий ҳам Кирмон шаҳридаги террорчилик ҳужумга тўхталиб ушбу терактдан сўнг энг қисқа вақт ичида хавфсизлик ва ҳарбий идоралар ва органлар томонидан кучли ва қатъий жавоб берилади деб таъкидлади.