Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 28 январдан -5 февралгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Қирғизистонда 37 мингдан ортиқ ўзбекистонлик таълим олмоқда
-
Душанбеда Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
-
Бугундан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилади
- Қорақалпоғистондаги намойишлар ташкилотчиси 16 йилга қамалди
-
Ўзбекистон давлати Евроосиё давлатлари билан ўзаро экспортни осонлаштиришни сўрамоқда
***
Ўзбекистонлик талабаларнинг аксарияти Ўш шаҳридаги таълим даргоҳларида ўқимоқда.
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлигига кўра, энг кўп ўзбекистонлик талабалар Ўш давлат университети (12 минг 280 киши), М.Адишев номидаги Ўш технология университети (10 минг 136), Қирғиз-Ўзбек университети (6 минг 229) ва Боткен давлат университетида (3 минг 326 нафар) таълим олмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи қирғизлар учун ҳар йили Қирғизистон олий ўқув юртларида бюджет ўринлари ажратилади.
«2022-2023 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 25 нафар қирғиз миллатига мансуб Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон Республикасидаги олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тавсия этилди», деб қўшимча қилди вазирлик.
***
Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди
23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Хабарга кўра, “Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек, демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинди.
Музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ва давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилган.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланган. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида мамлакатлар давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.
***
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 1 февралдан бошлаб вақтинча тўхтатилишини Ўзбекистон Темир йўллари команияси хабар берди.
Афғонистон темир йўл бошқармаси икки мамлакат ўртасидаги “ҳаракатлар режаси” бўйича келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаган.
"Ўтган йилнинг 26-30 декабрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишларни босқичма-босқич Афғон темир йўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича келишилган эди", - дейилади хабарда.
“Сўғдиёна транс” ШК ва афғон темир йўл бошқармаси ўртасида Ўзбекистон ва Афғонистон бажарадиган ишлар рўйхати ҳам тасдиқланган. Икки томон 27 январга қадар янги шартнома имзоланишига келишиб олган ҳамда тегишли баённома имзоланган.
Маълумот учун, Афғонистондаги Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўли 2010 йилда қурилган. 2011 йилдан бошлаб Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўлининг барча хизматлари “Сўғдиёна Транс” ШК томонидан амалга оширилмоқда.
***
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов энг кўп муддатга қамоққа ҳукм қилинди.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича асосий айбланувчи жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди.
Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида 2022 йилнинг 1-2 июл кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланганди.
Судда прокурор Тажимуратовга 18 йил беришни сўраганди.
«Даулетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди», дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.
Ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланган.
***
Ўзбекистон Бош вазири Евроосиё давлатлари билан ўзаро экспортини осонлаштиришни сўради.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистонинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Ўзбекистонда Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорларига ўзаро киришни осонаштириш бўйича тайёргарлик ишлари якунланди деб изоҳлади.
Бу йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири ушбу мамлакат ва Евросоиё Иттифоқи ўртасидаги савдо ҳамкорлигини ошириш учун бож тўсиқларини олиб ташлаш чораларини кўришга чақирди.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов сўзларининг бошқа қисмида, Ўзбекистоннинг кузатувчи сифатида иштирок этиши товар айирбошлаш ҳажмини ошириши ва Евроосиё давлатлари билан савдо алоқаларини эркинлаштиришга ёрдам бериши мумкинлигига тўхталиб, шундай қилиб бу мамлакатнинг Евроосиё давлатлари билан савдо айирбошлаш ҳажми учдан биридан кўпроққа ошиб 17 миллиард дорлларга етди деб қўшимча қилди.
Евроосиё ташкилотига Россия, Белорус, Қозоиғсон Қирғизистон ва Арманистон аъзодир.
Бу иттифоққа аъзо давлатларнинг умумий майдони 20 миллион квадрат километрдан ортиқ, аҳолиси 180 миллион кишидан ортиқ, ялпи ички маҳсулоти эса 2013 йилда /харид қобилияти паритети мезонлари асосида/ тахминан 4 триллион долларни ташкил этганди.
Евроосиё Иттифоқи доирасида унинг аъзолари бу иттифоқ чегараларида товар, капитал, ишчи куч ва хизматларии эркин ҳаракатларининг келишиб олдилар.
Евроосиё иқтисодий ташкилоти аъзолари ҳам энергетика,саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида қўшма сиёсат олиб боришларини маълум қилди.