Байден маъмуриятининг АҚШ Конгрессига жосуслик тўғрисидаги қонунни узайтириш учун босими
Байден ҳукумати АҚШ Конгрессидан мунозарали жосуслик тўғрисидаги қонунни ордерсиз узайтиришни сўради ва мамлакатнинг юқори қонун чиқарувчиларига йўллаган мактубида ушбу қонун муддати узайтирилмаса, АҚШ ҳукуматининг ташқи таҳдидлар ва эҳтимолий мақсадлар ҳақидаги маълумотларини чеклаши ҳақида огоҳлантирди.
Байден маъмурияти қонундан фойдаланишни АҚШ телекоммуникация провайдерларидан фойдаланадиган чет элда жойлашган террорчилар, қурол тарқатувчилар, хакерлар ва бошқа хорижий нишонлар ҳақида маълумот тўплаш учун зарур восита сифатида тавсифлади. Ушбу қонун муддати узайтирилмаса, 2023-йил 31-декабрда тугайди. Жосуслик дастури 2008-йилда “Хорижий разведка маълумотларини кузатиш тўғрисида”ги қонуннинг 702-моддасига мувофиқ яратилган ва АҚШ жосуслик агентликларига разведка маълумотлари ва айниқса, терроризмга қарши кураш мақсадида хорижий интернет алоқаларини йиғишга рухсат берган. Аммо амалда бу Америка фуқароларининг хабарларини "тасодифий йиғиш"га олиб келди ва шу тариқа бу мамлакат фуқароларининг шахсий ҳаётини бузди. Танқидчиларнинг айтишича, қонун мунозарали, чунки у федерал ҳукуматга америкаликлар чет эл нишонлари билан алоқа қилганда уларнинг телефон хабарлари ва маълумотлари ҳақида суд қарорисиз маълумот тўплаш имконини беради. Албатта, 702-моддада АҚШ Миллий Хавфсизлик Ташкилотига Америка фуқароларини махсус нишонга олишга рухсат берилмаган. Конгресс 702-бўлимни 1978 йилдаги Ташқи разведка назорати тўғрисидаги қонунга 2008 йилда киритилган тузатишнинг бир қисми сифатида қабул қилди. 702-бўлим ўша пайтдаги президент Жорж Буш 2001-йил 11-сентябрдаги хуружлардан сўнг рухсат берган, махфий кафолатсиз телефон тинглаш дастурида қўлланиладиган кузатув турини қонунийлаштиради.
Гарчи АҚШ Конгресси ўтмишда ушбу дастурни икки марта узайтирган бўлса-да, сўнгги йилларда АҚШда бу дастурни икки партиявий қўллаб-қувватлаш кўплаб танқидлар туфайли пасайган. Аслида, Байден маъмуриятининг 702-моддани ҳозирги кўринишида узайтириш ва қайта тасдиқлаш ҳаракатлари бу йил кучайиб бораётган қаршиликка дуч келиши мумкин. Чунки Вакиллар палатаси суд қўмитасидаги республикачилар Доналд Трампнинг разведка идораларига ишончсизлиги ва федерал полициянинг рухсатсиз кузатувдан фойдаланишдаги ўтмишдаги хатолари билан шерикдирлар.
Бу масала ташқи таҳдидлар деб аталмиш соҳада самарали восита йўқолиб бораётганидан хавотирда бўлган Байден маъмурияти расмийларини Конгрессдан ўзларининг иддиоларига кўра бир қатор миллий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашиш учун жуда муҳим бўлган 702-модда жосуслик дастурини муддатини узайтиришни сўрашига сабаб бўлди. Бош прокурор Меррик Гарланд ва Миллий разведка директори Уриел Хейнс Конгрессга ёзган мактубида:702-моддадан фойдаланиш орқали олинган маълумотлар Қўшма Штатлар, унинг фуқаролари ва иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлашда асосий рол ўйнайди. 702-модда АҚШ ҳукуматига Гоогле каби интернет провайдерларига босим ўтказиш орқали мақсадли шахсларнинг хориждаги алоқаларига оид маълумотларни тўплаш имконини беради. У ушбу компанияларни ушбу одамларнинг хабарлари ва интернет маълумотларининг нусхаларини разведка идораларига беришга мажбур қилади ёки Веризон каби компаниялардан телефон қўнғироқлари ва хабар маълумотларини ушлашни сўрайди.
2001-йил 11-сентябрдаги воқеадан сўнг АҚШ федерал ҳукумати терроризмга қарши кураш баҳонасида Конгресс кўмагида чет эл фуқаролари ҳамда Америка фуқароларининг компютер ва интернет маълумотларига кириш учун янги қонунларни жорий қилди. Албатта, Обама маъмуриятининг сўнггида бу ҳаракатлар кўламини маълум даражада қисқартиришга ҳаракат қилинди.Танқидчилар нуқтаи назаридан, Америка разведка ва хавфсизлик идораларининг жосуслик ҳаракатлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва шахсий дахлсизлиги тизимли бузиш сифатида баҳоланмоқда. Дарҳақиқат, тобора кўпроқ айғоқчилик ҳаракатларининг фош этилиши ва айниқса, фуқароларнинг интернет ва телекоммуникация мониторингида кўплаб хатоларга йўл қўйилиши ҳамда компютер маълумотларидан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари орқали ҳам, мамлакатда ижтимоий норозилик шаклида ҳам кўплаб эътирозлар бўлди ва хабарлар, интернет ва телефон алоқаларини кузатиш ва тинглаш билан боғлиқ қонунларни бекор қилиш талаблари кўпайди.