Афғонистондаги "УНАМА" миссиясининг муддати узайтирилди
(last modified Sat, 18 Mar 2023 08:24:16 GMT )
март 18, 2023 13:24 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги \\\
    Афғонистондаги \\\"УНАМА\\\" миссиясининг муддати узайтирилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги миссияси (УНАМА) миссиясини яна бир йилга, 2024-йил мартигача узайтирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ўз резолюциясида УНАМА ва БМТнинг бошқа агентликлари, фондлари ва дастурлари Афғонистон бўйлаб доимий мавжудлигини таъкидлаб, ушбу мамлакатдаги барча сиёсий иштирокчилар ва манфаатдор томонлардан УНАМА билан ҳамкорлик қилишни сўради.

Хавфсизлик Кенгаши резолюциясида ушбу кенгашнинг Афғонистон суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, миллий бирлигини таъминлашга қатъий интилиши, шунингдек, ушбу мамлакат халқини доимий қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ваколатхонаси, УНАМА, асосан, Афғонистондаги одамларнинг биологик муаммолари ва уларнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммолари бўйича ҳисоботларни тақдим этишга эътибор қаратади ва ҳар доим бу мамлакат аҳолисининг ёмон аҳволи ҳақида ҳисоботлар тақдим этиш орқали ташвиш билдирди. 

УНАМА яқинда Афғонистонда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож одамлар сони 400 фоизга ошганини билдирди ва эълон қилди:Афғонистонда гуманитар ёрдамга эҳтиёж кескин ошди ва унга эътибор бермаслик миллионлаб одамлар ҳаётига таҳдид солмоқда.

Афғонистон сиёсий масалалари бўйича эксперт Соруш Амирий шундай дейди:"Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги дастурлари асосан гуманитар дастурларга қаратилган ва УНАМА Афғонистон аҳолисининг аҳволини кузатиб, ушбу мамлакат халқига ёрдамини давом эттириш учун бутун дунё эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.Охирги бир йилдан ортиқ вақт ичида  Афғонистонга қарши санкциялар ва бу давлат активларининг мусодара қилиниши Афғонистон халқи аҳволини жиддий равишда ёмонлаштирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги миссияси (УНАМА) 

 

Яқинда УНАМА ҳисоботига кўра, Афғонистонда ёрдамга муҳтож одамлар сони 2019 йилдаги олти миллион уч юз минг кишидан бу йил 28 миллион кишига кўпайган. Бошқача айтганда, Афғонистоннинг деярли бутун халқи очлик ва турли касалликлардан қутулиш учун халқаро ёрдамга муҳтож. Бу, айниқса, Украинадаги инқироздан сўнг, Афғонистон масаласига глобал эътибор пасайган ва шу сабабдан миллионлаб афғон халқининг ҳаёти жиддий хавф остида қолган бир пайтга тўғри келади.

Афғонистон халқининг муаммо ва изтиробларига қўшилган муҳим омиллардан бири АҚШ ва НАТО ташкилоти томонидан Афғонистоннинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг вайрон бўлишига сабаб бўлган йигирма йиллик босқинчилик ва унинг оқибатларидан бири бўлган жиддий иқтисодий инқироздир.

Афғонистон сиёсий масалалари бўйича эксперт Ҳусайн Фаржад Амин шундай дейди:“Афғонистон халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унга алоқадор дастурлари, жумладан, УНАМА миссиясидан бу давлат муаммоларини ҳал қилишда жиддийроқ ҳаракат қилишини ва Афғонистондаги вазият бўйича ҳисоботларни чоп этиш билан бир қаторда халқаро ёрдам кўрсатишга халқаро эътиборни жалб қилиш учун қўшимча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини кутмоқда"

Қандай бўлмасин, УНАМА халқаро ҳамжамиятнинг афғон халқининг турмуш тарзи, озиқ-овқат ва соғлиғи билан боғлиқ муаммоларига эътибор бермаслиги оқибатларидан шундай бир вазиятда такрор-такрор огоҳлантирмоқдаки, ишғол пайтида Афғонистоннинг деярли барча инфратузилмалари вайрон бўлган ва бу мамлакатни режасиз тарк этган ғарбликлар эндиликда Толибон ҳукумати фаолияти баҳонасида афғон фуқароларини энг оғир санкцияларга дучор қилишди ва уларни қайсидир маьнода гаровга олишди. Америка Афғонистоннинг 10 миллиард долларга яқин валюта заҳираларини мусодара қилди ва ўзлаштирди ва шу йўл билан Афғонистоннинг мазлум халқига катта машаққат солди. Кўриниб турибдики, афғон халқи муаммоларини ҳал этишда муҳим қадам сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биринчи навбатда афғон халқининг ушбу активларини озод қилиш учун барча имкониятларини ишга солиши керак.

Ёрлиқ