Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги уруш хавфи ва унинг ноаниқ оқибатлари
(last modified Sun, 19 Mar 2023 07:51:59 GMT )
март 19, 2023 12:51 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги уруш хавфи ва унинг ноаниқ оқибатлари
    Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги уруш хавфи ва унинг ноаниқ оқибатлари

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев яна бир бор Арманистонга янги уруш ва арман ерларини босиб олиш билан таҳдид қилди. Турмуш ўртоғи Меҳрибон ва қизи Орзу Алиева билан Тертар шаҳрига борган Илҳом Алиев халқаро қонунларни менсимай, яна бир бор Арманистонга қарши фикрларни билдирди.

Озарбайжон Республикаси Президенти: Арманлар Бокунинг бирлашчи шартини қабул қилган тақдирдагина Арманистонга тегишли 29 минг квадрат километр ерда бемалол яшай оладилар. Озарбайжон Республикаси Президенти Арманистон тинчлигини Тоғли Қорабоғни Озарбайжон Республикаси ҳудуди деб тан олиш билан шарт қилиб қўйди ва деди:Ереван Боку билан тинчлик шартномасини имзолаши ва чегара ишларини бизнинг шартларимиз асосида бажариши керак. Илҳом Алиев таҳдид қилди:Агар Арманистон Бокунинг бирламчи шартидан келиб чиқиб, Озарбайжон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини тан олмаса, биз бу давлатнинг ҳудудий яхлитлигини тан олмаймиз ва оқибати Ереван ҳукумати билан бўлади.

Шубҳасиз, Озарбайжон Республикаси Президентининг сўнгги баёнотларини Арманистон жанубидан ер олиш мақсадида Илҳом Алиев ҳукуматини учинчи Қорабоғ урушига тайёрлаётган хорижий кучларнинг тавсияларини амалга оширишнинг давоми сифатида баҳолаш керак.  Учинчи Қорабоғ уруши содир бўлган тақдирда минтақа ҳукуматлари ва халқлари, хусусан, Озарбайжон Республикаси ва Арманистон асосий зарарни кўтариши керак. Жанубий Кавказ минтақасида ҳар қандай урушнинг бўлиши урушда қатнашган халқларнинг муаммоларини янада кучайтириши мумкин. Шубҳасиз, ҳар қандай уруш, жумладан, Учинчи Қорабоғ уруши ҳам Иккинчи Қорабоғ урушида ғолиб бўлган томоннинг зарарига олиб келиши мумкин. Илҳом Алиев ҳукумати ҳаракатлари контекстида ўйлаб кўришга арзийдиган жиҳат - бир йил аввал Дума аъзосининг Озарбайжон Республикаси Президентининг хатти-ҳаракатлари ҳақида айтган баёнотлари. Ўтган йили Россия Давлат Думаси раисининг биринчи ўринбосари Константин Затулин шундай деган эди:

“Боку ҳукуматига тинчлик ўрнатиш истагини билдириш керак, акс ҳолда биз “ғалаба охиригача” ҳарбий дастури оқибатларига гувоҳ бўламиз. Затулин Riafan.ru сайтига берган интервюсида шундай деди:"Илҳом Алиевнинг Қорабоғдаги арманлар Озарбайжон Республикаси ҳудудида шимолий Арасдаги озарбайжонликлар каби яшаши мумкинлиги ҳақидаги баёноти ҳақиқатга тўғри келмайди”. Россия Давлат Думаси депутати яна шундай деди:“Илҳом Алиевнинг гапларига ҳеч ким ишонмайди. У арман халқига нисбатан ўзининг ҳақиқий хулқ-атворини бир неча бор кўрсатган.

Қорабоғ уруши

 

Боку расмийларининг, хусусан, Озарбайжон Республикаси Президентининг шубҳали хатти-ҳаракатларидан ташқари, фаол сиёсий экспертлар Қорабоғ минтақасида икки қўшни давлат ўртасида учинчи уруш бошланишини эҳтимолий деб ҳисобламоқда. Бу сиёсий экспертлар гуруҳи кўплаб экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, учинчи Қорабоғ уруши милодий 2024 ва 2025-йилларда содир бўлиши мумкинлигини айтади. Чунки, Россия тинчликпарвар кучларининг Қорабоғ минтақасидаги миссияси 2025-йил тугайди. Масалан, шу муносабат билан Америкада истиқомат қилувчи Озарбайжон Республикасининг сиёсий эксперти Ориф Юнус Усмоний Қези телеканали билан суҳбатда 2021 йилни прогноз қилган эди:“Руслар биз Қорабоғ минтақасига узоқ вақт қолиш учун келганимиз, деб аниқ айтишади, шунинг учун уларга баҳона керак, бу баҳоналардан бири уруш бошланиши”. Ориф Юнус айтади:"Саботаж билан минтақада уруш қайта бошланиши мумкин".

Дарҳақиқат, Озарбайжон Республикаси ҳудудида фаол бўлган айрим хорижий ҳукуматларнинг бузғунчи ҳаракатлари ва Ғарб ҳукуматларининг Қорабоғ сулҳ битимида иштирок этиш ва Кавказ минтақасига таъсир ўтказиш сиёсати билан Боку ҳукумати Арманистонга қарши ғалати баҳоналар уюштириш орқали Кавказ минтақасида хорижликларнинг талабларини амалга оширишга ҳаракат қилаётганга ўҳшайди. Шу нуқтаи назардан, Озарбайжон Республикасининг мусулмон халқи нафақат фойда олувчи эмас, балки бегоналарнинг манфаатларини таъминлайдиган ва кафолатлайдиган урушда онгсиз равишда иштирок этиши керак.

Боку ҳукумати хатти-ҳаракатлари ва Озарбайжон Республикаси Президентининг кетма-кет таҳдидлари ҳақида умумий хулосада шуни айтиш мумкинки, бу ҳаракатлар Озарбайжон Республикаси мусулмон халқининг муаммоларини кескинлаштириши ва Илҳом Алиев ҳукуматининг Қорабоғда тинчликка эришиш учун олтин имкониятларига янги ва олдиндан айтиб бўлмайдиган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.