Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 08 Apr 2023 13:51:32 GMT )
апрел 08, 2023 18:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 1 -8 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон тарихида илк марта давлат қарзи 29 млрд доллардан ошди

 

  • МДҲ кузатувчилари Ўзбекистондаги референдумни кузатиб боради

 

  • Ўзбекистон президенти Франция президенти маслаҳатчисини қабул қилди

 

  • Индонезияда террорчиликда гумонлан қилинган 4 нафар Ўзбекистн фуқароси қўлга олинди

 

  • Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ аксилтеррор тузилмаси мажлиси бўлиб ўтмоқда

 

***

Ўтган йилда Ўзбекистон давлат қарзи 2,9 млрд долларга кўпайиб, 29,2 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Ҳамда давлат қарзининг 90 фоиздан ортиқ қисми хорижий валютада жалб қилинган.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 29,2 млрд долларга тенг бўлиб бу эса  мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Давлат қарзи 2022 йил 3-чорагига нисбатан 3,1 млрд долларга кўпайган, ЯИМга нисбатан улуши ҳам 2,3 фоизга ошиб 34,1 фоиздан 36,4 фоизга етган. Таққослаш учун, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи 26,2 млрд долларни ташкил этган.

Ўзбекистон давлат қарзининг умумий миқдори йилдан йилга ошаётган бўлса-да, унинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 2020 йилдан кейинги даврда камайган.

Жаҳон банки (ЖБ)ҳам  Ўзбекистон ҳукумати ўзининг қарз олиш чекловларига риоя қилишда давом этиши кутилмоқда. Давлат қарзи ва умумий ташқи қарз 2024 йил охирига келиб ЯИМнинг мос равишда 32 ва 55 фоизигача босқичма-босқич камайиши мумкин деб прогноз қилган.

***

Image Caption

 

МДҲ кузатувчилари миссияси 12 апрель куни Тошкентда ўз ишини бошлайди.

МДҲ бош котиби Сергей Лебедев ўз сўзларида "биз Ўзбекистон томони билан Ўзбекистонда миссияни очиш ва миссия штаб-квартираси ишини 12 апрель куни бошлашга келишиб олдик ддеб атйди.

Маълумотларга кўра, миссия таркибига 50 га яқин кузатувчи киради, уларнинг кўпчилиги аллақачон Ўзбекистонга боришга рози бўлган, деди МДҲ бош котиби.

“Биз миссия кичик, тахминан 50 киши бўлишига ишонамиз. Ҳар доимгидек, миссия таркиби юқори даражада бўлади, булар парламент аъзолари, МДҲ давлатларининг кўплаб парламент аъзолари аллақачон Ўзбекистонга боришга розилик берган. Булар марказий сайлов комиссиялари аъзолари ва раислари, дипломатлар ва Ижроия қўмитаси ходимлари бўлади, улар Ҳамдўстликдаги референдумлар жараёнини кузатишда катта тажрибага эга”, - деди Сергей Лебедев.

 Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади.

***

Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Франция президентининг маслаҳатчиси Изабель Дюмонни қабул қилганида, Париж давлати билан ҳар томонлама шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигига урғу берди.

Шавкат Мирзиёев ва Изабель Дюмон  учрашувида фаол сиёсий мулоқотларни давом эттириш, Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Франциянинг етакчи компания ва банклари билан «яшил» энергетика, қазиб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, сув таъминоти тизимини, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишларда биргаликдаги йирик лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. 

Париж шаҳридаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтидаги маданий тадбир ва кўргазмалар муваффақиятли ўтгани юксак баҳоланди. Ўзбекистон мактабларида француз тилини ўрганишни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

***

Image Caption

 

Индонезия полицияси ижтимоий тармоқларда террор ташвиқотини тарқатганликда айбланган тўрт нафар ўзбекисонликларни қўлга олди.

Индонезия полицияси бригадаси матбуот котиби  Аҳмад Рамазон сўзлаган нутқида, 4 нафар Ўзбекистон фуқароси “Катиба Тавҳид вал Жиҳод” халқаро террор ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Ўзбекистонликларнинг икки нафари 2023 йилнинг 6 февралида Индонезияга жўнаб кетган, қолганлари эса уч ҳафтадан сўнг 27 февраль куни мамлакатга етиб борган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, гумонланувчилар Б.А.(32 ёш), О.М.М. (28 ёш) ва М.Р. (26 ёш) Яқин Шарқ минтақасида, хусусан, Сурияда фаол бўлган халқаро террор ташкилотга алоқадорлиги аниқланган. Бошқа бир гумонланувчи Б.К.А. (40 ёш) эса уларга молиявий ёрдам берган ҳамда сохта ҳужжатларни тақдим этиб келган деб маълум қилди.

Қаласпир сайтининг хабар қилишича, “4 нафар гумонланувчи ўзбекистонликнингг уч нафари фаол ва террорчилик ташкилотининг бир қисми, бир нафари молиявий ёрдам кўрсатувчи ҳамда қалбаки ҳужжатлар ишлаб чиқаришда иштирок этган”, дейди генерал Рамазон.

Қўлга олинганлардан бири Б.А. 2021 йилда ташкилот раҳбари бўлган ва Ўзбекистондан Туркияга жўнаб кетган. Шундан сўнг у Суриядаги лагерга жўнатилган. Б.А. Туркияда бўлганида радикал ташвиқотни тарқатиш билан шуғулланган. Хабар қилинишича, у террор актларини амалга ошириш учун “Катиба Тавҳид вал Жиҳод” гуруҳи аъзоларини қабул қилиш ва етказиб бериш билан шуғулланган.

“Ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги унга нисбатан радикал мафкура тарғиботи бўйича жиноий иш қўзғатган”, деган Аҳмад Рамазон.

“Катиба Тавҳид вал Жиҳод” тарафдори О.М.М. Суриядаги гуруҳ раҳбариятининг буйруғи билан 2020 йилда Сурияга кетгани маълум қилинган. Айтилишича, у лагерда қўпорувчилик бўйича машғулотларни тамомлаган ва гуруҳ фаолиятида иштирок этган. М.Р. ҳам 2020 йилда “Катиба Тавҳид вал Жиҳод” раҳбари сифатида Сурияга жўнатилган. У 2022 йилда Иордания пойтахтида терроризм бўйича ўқув машғулотларини тамомлаган.

“Densus 88” тўрт нафар гумонланувчига тегишли бўлган маҳаллий ва халқаро паспортлар, пул ўтказмаси маълумотлари, авиачиптага буюртма, бир нечта уяли телефонлар ва ташвиқот материалларининг “скриншотлари” кўринишидаги далилларни олган. “Densus 88” катта комиссари Асвин Сирегар ўзбекистонликлар ҳали ҳибсга олинмаганини айтган.

“Айни пайтда улар ҳибсга олингани йўқ. Биз ҳозирча алоқадор томонлар билан ўз ҳаракатларимизни мувофиқлаштирмоқдамиз”, дея қўшимча қилди Асвин Сирегар.

***

Image Caption

 

Учрашув делегациялар раҳбарларининг ШҲТ МАТТ боғига кўчат ўтқазиши билан бошланди. Маросим ташкилотга аъзо мамлакатларнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва муштарак интилишлари рамзини

ШҲТ аксилтеррор тузилмаси мажлисида Қозоғистон раислик қилмоқда. Унинг ишида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ваколатли органлари ҳамда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси делегациялари қатнашмоқда.

Мажлисда томонлар минтақавий хавфсизлик ҳолатини кўриб чиқиш, ШҲТ маконида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилишни ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражаси, халқаро террористик ташкилотларнинг замонавий хатар ва хавфсизликка таҳдидларига жавоб бериш бўйича қўшма чора-тадбирларни белгилаб олишни муҳокма қилишни режалаштирган. 

ШҲТ МАТТ кенгашининг аввалги мажлиси 2022 йил 14 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон раислигида ўтказилганди.