апрел 12, 2023 13:22 Asia/Tashkent
  • Хитойнинг АҚШга қарши қудрат намойиши давом этмоқда
    Хитойнинг АҚШга қарши қудрат намойиши давом этмоқда

Гарчи Хитой яқинда Тайван оролини қамал қилишни тақлид қилувчи мамлакатнинг умумий машқлари тугаганини эълон қилган бўлса-да, аммо мамлакат давлат телевидениеси бир қанча ҳарбий кемалар барча даражадаги имкониятларни ҳамда қурол ва жиҳозларнинг жанговар самарадорлигини синаб кўриш учун Тайван атрофидаги сувларда ҳақиқий жанговар шароитларда зарурий машғулотларни ўтказишда давом этишини маьлум қилди.

Хитой армиясининг Жанубий Хитой денгизида АҚШ-Филиппин ўқув машғулотлари бошланганидан кейин бу ҳаракати Пекин АҚШга қарши ўз қудратини кўрсатишда давом этаётганини яққол кўрсатиб турибди. Хитой Тайванни ўз ҳудудининг ажралмас қисми деб билади ва Америкадан бу борадаги саргузаштларига чек қўйишни бир неча бор сўраган. Бироқ Америка Тайваннинг мустақиллик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва Хитой атрофидаги иттифоқчилари билан машғулотлар ўтказиш орқали Хитойга қўшимча босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Халқаро масалалар бўйича эксперт Аболфазл Заҳраванд шундай дейди:"Америка Хитойни нафақат иқтисодий ва технологик соҳаларда жиддий рақобатчиси деб билади, балки Хитойнинг кучайиши билан ўзининг глобал қудратини жиддий хавф остида кўрмоқда. Шу сабабли,  АҚШнинг олдинги Доналд Трамп давридан бери Америка Хитой билан савдо урушини аланга олдириб, Хитойни ички масалалар билан овора қилиб қўйиш учун Тайван мустақиллик фаолларини қўллаб-қувватлашни кучайтирди.

Бироқ, Хитой Тайван атрофида денгиз кучларини мустаҳкамлаш орқали Америкага Ғарб давлатлари, хусусан Американинг Тайванга нисбатан Пекиннинг қизил чизиғини кесиб ўтишига йўл қўймаслигини кўрсатди. Яқинда Хитой армиясининг Тайванни қамал қилишни тақлид қилган машқлари ва Хитой ҳарбий кемаларининг патруллик миссияларини бажариш учун ушбу орол атрофида давом этиши Хитой ҳеч қандай тарзда ўз тамойилларини бузмаслиги ҳақида АҚШга аниқ сигналдир ва Американинг иттифоқчилари, жумладан Филиппин билан машғулотлар ўтказиш Пекинда дилхиралик олиб келолмайди ёки Тайваннинг мустақиллик тарафдори фракциясини она ватандан ажралишга умидвор қилолмайди.

Жанубий-шарқиё Осиё минтақаси

 

Америкалик катта дипломат ва халқаро муаммолар бўйича таҳлилчи Генри Киссинжер, Вашингтонни Хитойнинг Тайванга нисбатан сабри оқибатлари ҳақида кўп марта огоҳлантирган. Унинг сўзларига кўра, Хитой Тайванга нисбатан ҳеч қандай тарзда орқага чекинишга тайёр эмаслигини кўрсатди ва бу масалада Америка босимининг кучайиши олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳар ҳолда, Манила (Филиппин пойтахти) халқининг ушбу давлатнинг АҚШ билан машғулотларига норозилиги минтақадаги умумий муҳит АҚШ фойдасига эмаслигини ва бу давлатга иттифоқчи давлатлардаги одамлар ҳам Вашингтоннинг уруш сиёсати оқибатларидан хавотирда эканлигини кўрсатди. Шу билан бирга, Американинг иттифоқчи давлатлари Тайван бўғозида ҳар қандай инқироз юзага келганда ва Америка ушбу мамлакатлардаги базаларидан фойдаланган ҳолда, Хитойнинг мумкин бўлган қарши ҳужумида  Америка ҳарбийларига мезбонлик қилувчи давлатлар энг кўп зарар кўришларига эътибор қаратишлари керак.

Бундан ташқари, минтақа давлатлари экспортга йўналтирилган бўлиб, Жанубий Хитой денгизидаги кескинликнинг кучайиши қўшни давлатлар, жумладан, Япония ва Жанубий Кореянинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, хорижликларни Хитойнинг атрофидаги сувларига олиб бориш борасидаги Хитойнинг огоҳлантиришларига эьтибор бермаслик Америка байроғи остида хавфсизмиз деб ўйлаётган минтақа давлатлари фойдасига эмасга ўхшайди.

Ёрлиқ