Хитой давлати Тайванга ҳужум қилишни синовдан ўтказмоқда /симуляция қилди/
Хитой армияси Тайван яқинидаги ҳарбий машғулотларда бу ҳудудга ҳужум қилишни симуляция қилди.
Хитой Миллий телевиденясининг хабар қилишича бугун бу мамлакат арсияси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери ва Тайван раҳбари учрашувига аксиламал сифатида бўлган ҳарбий машғулотларининг иккинчи кунида бу оролда Хитой томонидан кўплаб ҳаво ҳужумлари уюштирилиши ва ракета бўлинмаларни жойлаштирилиши синовдан ўтказилди деб эълон қилди.
Пекин давлати Тайван минтақаси раҳбарини АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери билан учрашувига жавобан кеча Тайван яқинида 2 кунлик ҳарбий машғудлотларига старт берди.
Хитой давлат телевиденияси ҳам Тайван атрофида жанговра шайлик патруллари ва турли манёврлар давом этмоқда деб маълум қилди.
Тайван хавфсизлик кучлари ҳам бу оролни Филиппиндан ажратиб турувчи Баши канали атрофидаги Хитой ҳарбий машғулотлари самолёт ташувчи кемаларга таҳдид қилинган ҳужумлар ва сув ости кемларига қарши машқларни ўз ичига олади деб таъкидлади.
Тайван Мудофаа вазирлиги ҳам Хитойнинг 58 та қирувчи самолёти, жумладан SU-30 қирувчи ва H-6 бомбардимончи самолётлари ҳамда Тайван атрофида 9 та кема аниқлангани ҳақида хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз ўтган чоршанба куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти Тайван раҳбари Тсой Инг Ванни АҚШда қутлади ва АҚШ қонунчиларини Тайпени қўллаб -қувватлашини таъкидлади.