Хитой давлати яна АҚШни огоҳлантирди
Хитой ТИВ матбуот котиби АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг Калифорниядаги Тайван ороли ижроия кенгаши раиси Тсан Ин Вен билан учрашувини қоралаб, Пекин албатта бу масалага қатъий жавоб қайтаради деб айтди.
Кеча АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартининг Калифорния штатидаги Тайван ороли ижроия кенгаши раиси Тсай Инвен билан провакацион учрашувига Хитой кескин муносабат билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой ТИВ матбуот котиби Мао Нинг бугун Тайван ороли ижроия раиси Тсай Инг Веннинг АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Кевин Маккарти билан учрашувига жавобан Хитой миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун қатъий ва кучли чоралар кўради деб изоҳлади.
Шу ҳолда Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, бугун бу мамлакат армияси ўз масъулияти ва миссиясини бажаришини ва доимо ҳушёр туришини ҳамда Хитойнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ва бутун Тайван бўғозида тинчли ва барқарорликни таъминлашишини маълум қилди.
Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ву Киян ҳам биз АҚШ ва Тайван ўртасидаги ҳар қандай расмий ҳамкорликка шунингедк Тайван ороли ижроия кенгаши раиси Тсай Инг Веннинг АҚШга ҳар қандай ном ва баҳона билан сафарига қатъий қаршимиз деб аниқлик киритди.