май 11, 2023 15:17 Asia/Tashkent
  • Москвада Сурия бўйича 4 томонлама йиғилиш ва унинг натижалари
    Москвада Сурия бўйича 4 томонлама йиғилиш ва унинг натижалари

Кеча Россия пойтахтида Россия, Сурия, Туркия ва Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбарларининг Сурия масаласи бўйича 4 томонлама йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув якунида 4 мамлакатнинг қўшма баёноти эълон қилинди. 4 давлат ТИВ раҳбарлари  бу баёнотида Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, бу давлатнинг ички ишларига аралашмаслик ва Туркия ва Сурия алоқаларини нормаллаштириш ва ривожлантириш учун йўл харитасини ишлаб чиқишни таъкидладилар.

Йиғилиш қатнушувчилари ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари бу 4 давлат мудофаа вазирликлари ва разветка раҳбарлари  билан келишилган ҳолда Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни  ривожлантириш учун йўл харитасини ишлаб чиқариш вазифасини  ўз зиммасига олишлари кераклиги ҳақида ҳам келишиб олишди.

Ўтган икки ой давомида Москва шаҳри Сурия бўйича уччинчи марта учрашувларга мезбонлик қилмоқда. Россия, Эрон Ислом Республикаси, Туркия ва Сурия ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари ва махсус вакиллари даражасидаги биринчи учрашув жорий  2023-йилнинг 3-4 апрел кунлари Москвада ўтказилганди. 4 апрел эса Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бу учрашувда қатнашди ва ТИВ раҳбарлари ҳам Москвада учрашишга қарор қилишди.

Кейинроқ 25 апрель-куни Москва шаҳрида 4 давлат мудофаа вазирлари ва юқори  даражадаги амалдорлари ҳам музокаралар ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз Москва йиғилиши Суриядаги вазиятга таъсир кўрсатадиган давлатлар ўртасида Туркия ва Сурия муносабатларини нормалллаштириш мақсадида ўтказилди.

Учрашувда қатнашган томонларнинг Суриядаги вазиятни бу мамлакат билан бошқа давлатлар хусусан араб давлатлари ва Туркия ўртасидаги алоқаларни яхшилаш бўйича умумий жараёнга мувофиқ имкон қадар тезроқ барқарорлаштириш бўйича қатъийлигини кўрсатади.

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри музокараларининг қатнашувчилари бўлган Дамашқ ва Анқара ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни " нафақат Сурия атрофидаги вазиятга балки Ғарбий Осиё минтақасидаги умумий муҳитга ҳам сезиларли таъсир кўрсатади деб таъкидлади Сергей Лавров.

4 томонлама йиғилиш

 

Сурия мамлакати билан бошқа айрим давлатлар айниқса араб давлатлари ва Туркия ўртасидаги алоқаларнинг нормаллашуви сўнги йилларда тезлашди.

Унинг рамзи  Араб Лигасидаги аъзолигини тўхтатилишини бекор этиш ва  қайта ушбу арабий ташкилотда қатнашиш бўлган Суриянинг Араб Лигасига қайтиши, Сурия ҳукумати ва Башор Асадни ағдаришга қаратилган  АҚШ бошчилигидаги Ғарб -Араб коалициясининг қўшма лойиҳасини муваффақиятсизликка учрагани ортидан  араб давлатларининг Дамашқ билан алоқаларини нормаллаштириш йўлидаги бошқа ҳаракатларидангдир.

Эслатиб ўтамиз Сурияда 2011-йилда инқироз  бошлангач Саудия Арабистони ва Туркия билар бир қаторда Ғарбга иттифоқчи бўлган бошқа баъзи араб давлатлари  Сурия ҳукуматига қарши террорчи гуруҳларнинг асосий қўллаб-қувватловчилари эдилар  ва Дамашқдаги элчихоналарини ёпиш орқали Сурия билан алоқаларини уздилар.

Аммо Ғарб-араб коалициясининг Туркия билан бирга олиб борган сиёсати ва ҳатти-ҳаракати бу борада тўлиқ мувафаққиятсизликка учради ва  АҚШ ва бу давлатлар Суриянинг қонуний ҳукуматини ағдариш учун кенг моддий-техник ва молиявий ёрдам кўрсатган террорчи гуруҳлар йўқ қилинди. Ҳозир эса бу террорчи гуруҳларнинг қолдиқлари Суриянинг Идлиб вилоятида Туркия ва Ғарб давлатларининг кўмагида яшашда давом этмоқда.

Сурияда террорчи гуруҳларни мағлубиятга учрагач, бу давлатлар ўн йилдан кейин эски йўлни давом эттириш ва Ғарб билан ҳамоҳанг бўлиш ва Сурия била муносабатларни камайтириш ўзлари учун фойдали эмаслигига ишонч ҳосил қилгани ва  Сурия ҳукумати билан янги алоқлаарни бошлашга уринмоқда.

Туркия ҳам худди шундай хулосага келди ва Россия, Эрон Ислом республикаси ва Сурия иштирокида 4 томонлама учрашув шаклида Сурия ҳукумати билан муносабатларини нормаллаштиришга интилмоқда.

Албатта Туркия ва араб давлатларининг Сурия билан алоқаларини нормаллаштиришга қаратилган биргаликдаги бу ҳаракатлари АҚШнинг қаттиқ қаршилигига дуч келмоқда.

Жо Байден ҳукумати олдинги АҚШ ҳукумтлари каби Суриянинг қонуний ҳукуматини қулашини истайди. Шунинг учун у тан олиниши ёки мустаҳкамланишини назарда тутадиган ҳар қандай ҳаракатга қаршидир. АҚШ оғзаки қаршилик билан қаноатланмайди аммо барибир Суриянинг беқарорлаштиришга уринади.

АҚШ ҳукумати Суряининг қонуний ҳокимиятига қарши фойдаланиш учун террорчилар ва қуролли кучларни ўз ичига олган " Сурия эркин армияси"ни шакллантиришни бошлади деб таъкидламоқда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

АҚШ эса Туркия ва Сурия ўртасидаги алоқларнинг яхшиланишига йўл қўймаслик учун кенг кўламли  саъй-ҳаракатни бошланиши назарга ташланмоқда.

Чунки  Анқара ва Дамашқ  ўртасидаги муносабатларни нормалашгани ва  Сурия ҳукумати бу мамлакатнинг ҳали ҳам қуролли кучлар ва террорчилар ишғолида бўлган ҳудудларии устидан суверенитетини тасдиқлаганида Анқара давлатининг икки мамлакатнинг чегара ҳудудларидаги қуролли гуруҳлар фаолиятидан хавотирини бартарф этилади ва Вашингтон давланинг Суриядаги ноқонуний иштироки эса  кўп муаммолар ва қийинчиликларга дуч келади.

Ёрлиқ