Жирофт археология музейи (Ерон марказида жойлашган)
(last modified Sat, 20 May 2023 09:05:34 GMT )
май 20, 2023 14:05 Asia/Tashkent
  • Жирофт археология музейи (Ерон марказида жойлашган)

Доқиюнус давридаги музей

Жирофт тумани Кермон вилояти марказидан 225 километр жанубда жойлашган. Бу шаҳарда уч хил иқлим мавжуд: совуқ тоғли Сардоий географияси, мўътадил тоғли Делфард ва Жабалбарз минтақаси ва Жирофт текислигининг иссиқ ва нам ҳудуди. Бу юрт заминида Эрон сивилизациясининг хазинаси қолган эди. Бугунги кунда бу хазина Жирофт археология музейида сақланмоқда. Ушбу музей ўз халқининг узоқ ўтмишдаги цивилизациясидан ҳикоя қилади. Жирофт археология музейи бу шаҳарнинг тарихи ва маданияти билан қизиқувчилар учун ташриф буюрадиган жойлардан биридир. Ушбу музей тарихий ва қадимий ёдгорликлари етти минг йиллик тарихга эга Жирофт шаҳрининг бой тарихи ва маданияти билан боғлиқ. Ушбу музейда одамлар, ҳайвонлар ва бошқаларнинг мураккаб ва сирли ўймакорлиги ва нақшлари тасвирланган 500 га яқин буюм ва идиш-товоқлар сақланади. Шунингдек, ушбу музейда оддий ва ўйиб ишланган кулолчилик буюмлари, ясси ва силиндрсимон мунчоқлар каби майда буюмлар ҳам намойиш этилган. Музейларнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда 1977 йилда ЮНЕСКО назорати остида фаолият юритувчи “ИCОМ” Халқаро музейлар кенгаши Халқаро музейлар қўмитасининг 12-Бош ассамблеясида 18-майни Бутунжаҳон музейлар куни деб эьлон қилди.

Ёрлиқ