Марказий Осиё давлатларининг Толибоннинг Амударёдан сув тортиб олиш режасига қаршилиги
(last modified Wed, 31 May 2023 12:34:20 GMT )
май 31, 2023 17:34 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё давлатларининг Толибоннинг Амударёдан сув тортиб олиш режасига қаршилиги
    Марказий Осиё давлатларининг Толибоннинг Амударёдан сув тортиб олиш режасига қаршилиги

Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Осиё давлатлари вакиллари Толибон ҳаракатининг Амударёдан сув тортиб олиш режасига қарши чиқди.

Бу қарама-қаршилик Толибон ҳаракатининг Балх вилоятида жойлашган Кўштепада трансчегаравий Амударё сув манбаларидан шохланган катта канал қураётганидан кейин содир бўлди, Туркманистон ва Ўзбекистон фикрига кўра, бу мамлакатларда сув танқислигига сабаб бўлади.

Трансчегаравий дарёларда, жумладан Эронга кирадиган Хирманд дарёсида қуйи каналлар қуриш масаласи Афғонистонда кўп йиллардан бери муҳокама қилиниб келинмоқда. Бу эса Афғонистондан қўшни давлатларга, жумладан Ислом Республикасига келаётган сувнинг кескин камайишига ёки сувнинг узилишига сабаб бўлди ва бу ҳалокатли экологик оқибатларга олиб келди. Шу сабаб ва Афғонистон билан Ҳирманд дарёси суви масаласида Эрон тажрибасига кўра, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари олдинга қадам ташлаб, Амударёда канал қурилишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Афғонистон масалалари бўйича мутахассис Соруш Амирий Ибн Бараҳда шундай дейди:

“Аввалги Афғонистон ҳукумати дарёларга тўғон қуриш ва каналларни йўналтириш орқали қўшни давлатларга сув жўнатишнинг амалда тўсиб қўйган эди. Ҳозирда Толибон дарёларда каналлар қуриш бўйича худди шундай режа ва дастурга амал қилмоқда. Унинг оқибатларига эътибор бермаслик Афғонистонга қўшни мамлакатларда улкан экологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин ва бу албатта Толибоннинг ўз зиммасига тушади.

Амударё Ўрта Осиёдаги энг сувли дарё бўлиб, у Помир тоғларидан бошланиб, Афғонистоннинг Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан шимолий чегаралари бўйлаб қарийб 1126 километр узунликда оқиб ўтади. Амударёнинг айрим қисмлари кема қатнови учун мўлжалланган бўлиб, унинг соҳилларида Ширхон Бандар ва Ҳайратон Бандар жойлашган бўлиб, улар орқали Афғонистоннинг экспорт ёки импорт товарлари Марказий Осиё давлатлари билан айирбошланади. Шунинг учун дарёлар нафақат Афғонистонга қўшни давлатлар билан бу давлат ўртасидаги алоқа жойидир, балки, минтақа атроф-муҳитини бир-бирига боғлаб туради ва дарё суви миқдоридаги ҳар қандай бузилиш Толибон билан минтақавий муносабатларга салбий таьсир кўрсатади. Чунки Афғонистон ҳукмдорларининг сўнгги ўн йилликдаги ҳаракатлари минтақанинг бутун экологик ва биологик шароитларида салбий таассурот қолдирди ва бу ҳолатнинг давом этиши минтақа экотизимига оғир зарба беради.

Афғонистон масалалари бўйича эксперт Амин Фаржад шундай дейди:

“Бошқарувнинг энг муҳим масалаларидан бири қўшнилар олдидаги масьулият, қўшничилик туйғуси ва имзоланган шартномалар асосида тинч-тотув яшаш мажбуриятига эьтибор қаратишдир. Шундай экан, Толибон муаммосиз ҳукмронлик қилишни ва қўшни давлатларнинг қўллаб-қувватлашини истаса, Афғонистон ва унинг қўшнилари ўртасидаги умумий масала бўлган ҳар қандай кескинлик келтириб чиқарадиган шарт-шароит яратишдан, сув каби тактикани қўллашдан қатьиян қочиши керак.

Ҳар ҳолда, Толибоннинг Амударёда канал қуришга ёндашуви қўшни давлатларда қонунийлиги халқаро ҳамжамият томонидан ҳали тасдиқланмаган Толибон Афғонистоннинг қўшнилари билан сув урушини яратмоқчи, деган таассурот уйғотмоқда Албатта, бу масала Толибонга фойда келтирмайди ва унинг бошқарувини давом эттиришига зарар келтиради.

Толибон келишув асосида ҳам, яхши қўшничилик асосида ҳам Афғонистонга қўшни давлатларнинг сувга бўлган ҳуқуқларини камайтира олмайди ёки тўхтата олмайди. Бу ҳолда у минтақавий ва ҳатто халқаро миқёсда Толибоннинг нодўстона қиёфасини яратади, бу эса Толибоннинг бошқарув жараёнига салбий таьсир кўрсатади ва бу гуруҳни минтақа ва қўшни ҳукуматлар жамоатчилик фикрига қарши қўйиши мумкин.

Шу сабабдан Ашхободда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари махсус вакилларининг қўшма йиғилиши иштирокчилари сув ресурсларини тақсимлаш масалаларини ўрганиб, минтақа давлатларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Толибон ҳукуматидан умумий табиий ресурслардан фойдаланишда халқаро қонунларга риоя қилишни сўрашди.