Қирғизистонда муваффақиятсиз давлат тўнтаришининг такрорланиши
Қирғизистондаги ахборот манбалари бу мамлакатда навбатдаги муваффақиятсиз давлат тўнтариши ҳақида хабар берди.
Шу муносабат билан Қирғизистон хавфсизлик кучлари маьлум қилди:Мамлакатда давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинганлар қўлга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси яна 5-июн, душанба куни маьлум қилди:“Ҳозирда бу шахслар давлат тўнтаришини режалаштиргани аниқланган ва барча фаол иштирокчилар ва гумонланувчилар ҳибсда”.Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тўнтариш фаоллари ва шерикларининг исмларини, шунингдек, қайси сиёсатчилар боғликлигини тилга олишдан бош тортди. Ҳибсга олинганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган. Ушбу манбалар ҳам эълон қилди:"Ҳибсга олинган одамлар ҳокимиятни куч билан эгаллашга интилган".
Бишкек ҳукумати расмийлари муваффақиятсиз давлат тўнтаришига ҳозирча муносабат билдиргани йўқ. Қирғизистондаги муваффақиямсиз давлат тўнтаришлари масаласи янги масала эмас ва бу Марказий Осиё давлатида вақти-вақти билан бўлиб туради. Украина ва Грузиядаги "Рангли инқилоб" деб аталмиш тўнтаришлар муваффақият қозонганидан сўнг, Сорос жамғармаси Қирғизистонга бориб, бу мамлакатда муваффақиятсиз тўнтариш уюштирди. 2005 йилда Қирғизистонда Сорос жамғармасининг тўнтариши Америка ва унинг иттифоқчилари кутган натижага олиб келмади. Бироқ, бу тартибсизликлар ва кейинчалик Қирғизистон сиёсатчилари томонидан ушбу мамлакатдаги ғайритабиий иқтисодий вазиятни суиистеъмол қилиш учун асос бўлди. Ўтган йилларда деярли ҳар икки йилда бир марта Қирғизистонда муваффақиятсиз давлат тўнтариши содир бўлди. Аммо орадан маьлум вақт ўтгач, Бишкек ҳукмдорлари Марказий Осиёнинг ушбу давлати ҳукумати бошида ўз мавқеини тўнтаришни режалаштириш орқали мустаҳкамлашга уринганликлари маьлум бўлди.
Ҳукмрон ҳаракат фаолиятидан фарқли ўлароқ, Бишкек ҳукумати мухолифларининг ҳаракати аста-секин шаклланиб борди, ва Бишкек марказий ҳукуматининг кўплаб заиф томонларидан фогйдаланиб, одамларнинг иқтисодий ва ҳатто диний масалаларда норозилик потенциалидан фойдаланиши ва ҳокимият оқимига жиддий муаммо туғдириши мумкин эди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу жараёнда Ғарб хусусий секторига (ЖНП) алоқадор институтлар ҳеч қачон бўш қолмаган ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳамиша Бишкекдаги ҳукмрон ҳукуматларни ағдаришга уриниб келган.
Қирғизистонда 2005, 2008, 2013 ва 2015-йилларда АҚШ ва ғарбий хусусий секторга алоқадор деб аталадиган институтлар кўмагида содир бўлган тўнтаришлардан ташқари, 2017-йилда яна бир муваффақиятсиз давлат тўнтариши мамлакатнинг ички аҳволини чигаллади. 2017-йил февралидаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришининг бошиданоқ Гулен ҳаракати ва Туркия ҳукумати Қирғизистонда давлат тўнтаришини амалга оширишда айбланган эди. Бир неча ой ўтгач, Бишкек ҳукумати чет эл босими остида Қирғизистондаги давлат тўнтариши учун жавобгарликни Анқара ҳукуматидан олиб ташлаганига қарамай, аммо қирғиз экспертларининг кўпчилиги ўз ҳужумларини Анқара ҳукуматига қаратган.
Бу борада Туркия оммавий ахборот воситалари жамоасининг Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва ҳатто Хитойдаги Шинжон мухториятини шантаж қилиш мақсадида, нафрат уйғотиш йўлидаги тинимсиз саьй-ҳаракатлари яққол намоён бўлди. Бу бўлиниш манфаатдор давлатлар ўртасида ҳақиқий урушга олиб келмаслиги мумкин, аммо бу мамлакатлар халқи ўзаро муносабатларда таҳдидларни жиддийроқ кўриб чиқади. Туркиянинг ролига келсак, Гулен ташкилотининг Қирғизистондаги мақсадларига эришишнинг бошқа йўли йўқдек кўринади. Чунки Анқара давлат арбоблари ва унинг иттифоқчилари, жумладан Гулен ҳаракатининг одатий стратегияси вақт ўтиши билан ушбу ташкилотга алоқадор таьлим муассасаларида янги авлодни тарбиялаш ва эски сиёсатчиларни билимли ёшлар билан алмаштириш эди. Бу ҳақиқатни ҳам эьтибордан четда қолдирмаслик керак, охирги йигирма йил ичида Гулен ҳаракатига алоқадор мактаб ва университетлар яхши таьлим савиясида қўллаб-қувватланиши билан бирга, аста-секин турк ватанпарварлигини талабаларга сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Шубҳасиз, Гулен ҳаракати билан алоқадор Қирғизистондаги университет ва мактаб битирувчиларининг аксарияти ватанпарвар тарбия қилинади.
Бу борада қирғизистонлик таниқли мутахассис Мерлис Воло шундай дейди:"Туркиядаги Гулен ҳаракати издошлари ахборот тизимининг аҳамиятини тушунишади ва бу ҳудуд Гулен ташкилотига алоқадор амалдорлар билан тўла. Чунки у янгиликлар соҳасида ёшларнинг таьлим ва малакасини оширишга катта маблағ сарфлаган".
Аммо шуни таъкидлаш керакки, ватанпарвар инсонлар тарбиясига қарамасдан Туркиянинг тақдири қандай бўлади. Бу борада таниқли қирғизистонлик эксперт Мерлис Воло шундай деб ҳисоблайди: "Шуни ёдда тутиш керакки, чет давлат ҳеч қачон бошқа давлат фуқароларига ватанпарварлик туйғусини ўргата олмайди. Айни пайтда қирғиз фуқароларида ватанпарварлик туйғусини тарғиб қилиш Қирғизистон ҳукуматининг бурчидир ва янги авлод турк ташкилотлари амалдорларининг фикрлари ва мафкурасига дучор бўлмаслиги керак.
Қирғизистонлик экспертларнинг Туркия сиёсатига бўлган бу қараши Қирғизистонда Гулен ҳаракати ва Туркия хавфсизлик институтларининг ҳаракатлари яхши кузатиб борилаётганини очиб беради. Ҳарқалай, Қирғизистондаги кетма-кет тўнтарувлар жараёнининг умумий сарҳисобида шуни айтиш керакки, Америка ва Европа ҳукуматлари билан бутунлай “боғланган” ва асосий мақсади Қирғизистон каби давлатларга ҳукмронлик қилиш бўлган Ғарб институтларининг қатьий талаблари йўққа чиқишга маҳкумдир. Кўриниб турибдики, бу институтлар Қирғизистонда Ғарбга алоқадор оқимларни ҳокимятга олиб келишга уриниш билан бирга, Россияга қўшни Марказий Осиё, Кавказ, Шарқий ва Марказий Европадаги республикалардан АҚШ манфаатлари йўлида Россияга босим ўтказиш мақсадида икки томонлама ҳаракат қилмоқда.