Покистон Қўшма Штатлар ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришдан хавотирда
Покистон Қўшма Штатлар ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик, жумладан, Ҳиндистон яриморолига илғор уруш технологиялари ўтказилишидан чуқур хавотир билдирди ва бу ҳаракатни Жанубий Осиёдаги тинчлик ва барқарорликка зарар етказади, деб ҳисоблади.
Бу хавотир Бош вазир Нарендра Модининг Вашингтонга ташрифи ва АҚШ президенти Жо Байден билан учрашуви чоғида АҚШ ва Ҳиндистон раҳбарларининг келишувлари ва қўшма баёнотига жавобан изҳор этилди. Покистонни ҳар доим энг кўп ғазаблантирган нарса Америка ва Ҳиндистоннинг Исломободга терроризмга қарши маслаҳати бўлиб, Ҳиндистон нуқтаи назаридан бу Кашмир фаоллари ва гуруҳлари ҳисобланади. Шу боис Покистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Ҳиндистон раҳбарларининг Исломободдан терроризмга қарши самарали курашишни талаб қилган қўшма баёнотини танқид қилди. Айни пайтда, Покистон ҳукумати нуқтаи назаридан, Ҳиндистон яримороли, хусусан, Кашмирда инқироз ва хавфсизликни кучайтириб, инқирозни келтириб чиқармоқда.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Зокир Аббос шундай дейди:Ҳиндистон ҳар доим АҚШни Покистонга қарши ўз мақсад ва режалари билан бирга боришга кўндириш орқали Исломободга минтақавий ва халқаро босимни кучайтиришга ҳаракат қилади. Айни пайтда АҚШ Ҳиндистоннинг принсипсиз позициясини доимо қўллаб-қувватлаб келади. Ҳиндистон яриморолидаги кескинлик кучайиб бормоқда. АҚШнинг позицияси аниқ Ҳиндистон билан Кашмир масаласида ён босмоқда, бу тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин."
Гап шундаки, Барак Обама Америкада президент бўлгунга қадар бу давлат Ҳиндистон ва Покистон муносабатларида доимо мувозанатни сақлашга ҳаракат қилган. Аммо Обамадан кейин, айниқса, Доналд Трамп президентлиги даврида Америка Покистонга қарши душманлик позициясини кучайтирди. Трамп очиқчасига Покистонни терроризмни қўллаб-қувватлаётганликда айблади ва қайсидир маьнода Ҳиндистон хирмонига сув қуйди ва шу йўл билан Янги Деҳлига аньанавий ва ядровий рақиби Покистонга нисбатан катта минтақавий устунлик берди. Шундан сўнг Американинг минтақавий сиёсатида ўз мавқеини мустаҳкамланганини кўрган Ҳиндистон Покистонни изоляция қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланади. Ню-Деҳлининг бу борадаги дастакларидан бири Америка ва сионистик режим билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришдир.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Сейид Аббос Мусавий бу сафар шундай дейди:"Қўшма Штатлар Покистон ва Хитой чегарасида Ҳиндистоннинг ҳарбий позициясини мустаҳкамлаш орқали Жанубий Осиёда ва Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги қуролланиш пойгасини кучайтирмоқда ва бу Вашингтоннинг минтақада инқирозни юзага келтириш бўйича принсипиал сиёсатидир. Бу минтақада инқироз кучайишига олиб келиши билан бирга, Хитой, Покистон ва ҳатто Ҳиндистон бюджетининг муҳим қисми Америка қурол компанияларига фойда келтирадиган қурол сотиб олиш пойгасига олиб боради.
Бироқ Покистон нуқтаи назаридан, АҚШ ва Ҳиндистон раҳбарларининг Оқ уйда қўшма баёноти терроризм балосини енгиш учун жуда зарур бўлган ҳамкорлик руҳи геосиёсий мулоҳазалар қурбонига айланганини кўрсатади. Бундан ташқари, Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф ушбу қўшма баёнотга жавобан Исломобод терроризмга қарши урушга қўшилиб, Американинг минтақага муваффақиятсиз аралашувига қўшилиб, катта инсоний йўқотишларга учраганини эълон қилди. Муҳаммад Осиф Ҳиндистон Бош вазирини бу мамлакат мусулмонларини бостиришда айблаб, Америка ва Ҳиндистон раҳбарларининг Покистондан терроризмга қарши курашиш талаблари кулгили эканини таькидлади. Чунки Ҳиндистоннинг амалдаги Бош вазири Гужарат штати бош вазири бўлганида мусулмонларга қарши зўравонлик туфайли Америкага кириши тақиқланган, аммо Вашингтон бунга эьтибор бермайди. Бу шуни англатадики, бундан йигирма йил олдин Покистонни НАТО бўлмаган иттифоқчи деб эълон қилган Америка, Энди эса ўз рақиби билан бир қаторда ва фақат ўз манфаатларидан келиб чиқиб, Покистонни терроризм билан жиддий шуғулланмаётганликда айбламоқда, бу эса Исломобод нуқтаи назаридан Американинг терроризмга икки томонлама ёндашганини кўрсатади.