Ҳиндистон Олий суди томонидан Жамму ва Кашмирдаги махсус мақом бекор қилинди
(last modified Tue, 12 Dec 2023 10:31:48 GMT )
декабр 12, 2023 15:31 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон Олий суди томонидан Жамму ва Кашмирдаги махсус мақом бекор қилинди
    Ҳиндистон Олий суди томонидан Жамму ва Кашмирдаги махсус мақом бекор қилинди

Ҳиндистон мамлакати олий суди Деҳли ҳукуматининг Жамму ва Кашмирдаги махсус мақомининг 370-чи моддасини бекор қилиш ҳақидаги қарорини маълум қилди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Деҳи ҳукуматининг энг муҳим мақсадларидан бири Жамму ва Кашмирни Ҳиндистон ҳудудига қўшиб олиш ва унга эгалик қилиш бўйича баҳсларга барҳам бериш эди  ва бу мувафаққитга эришганга ўхшайди.

Шу сабабдан сўнгги йилларда Нарендра Моди  ва унинг партияси бу йўнаишда  катта-саъй-ҳаракатларни амалга оширди ва улардан бири эса Кашмирдаги маҳаллий бўлмаган ҳудудларининг демографик таркибини бузиш учун ер олишига асос яратиш ҳисобланади.

 4 йил олдин яъни 2019-йил августида Ҳиндистон Конституциясининг 370-моддасига асосан Кашмир вилоятининг алоҳида мақоми ушбу мамлакат ҳукумати томонидан бекор қилинди шунда Жамму ва Кашмир бутунлай Ҳиндистон Марказий ҳукумати соябони остида бўлади. Ҳолбуки  Кашмирнинг  Ҳиндистон ҳукумати доирасида давом этиши шартларидан бири бу минтақага алоҳида ҳуқуқ ёки тўлиқ мухторият берилиши Ҳиндистон республикаси Конституциясида ҳам белгилаб қўйилган эди. Лекин Бҳаратия Жана ҳинду партияси сўнгги йил ичида ҳиндуларнинг айниқса экстремал ва фанат ҳиндуларнинг фикрини жалб қилиш учун кенг кўламли ҳаракатлар қилди. Улардан энг муҳими эса турли ишларни жумладан Бабрий масжидини ҳиндулар фойдасига ҳал қилиш эди.

Нарендра Моди

 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Ҳасбан Алоий қуйидагича айтади: 

Ҳиндистон мамлакатида BJP партиясининг ҳокимиятга келиши фанат ва экстремал ҳиндуларга мусулмонлар ёки Покистон бир томонда бўлган барча ишларни ҳал қилиш учун олтин имконият яратди. Энди эса улар турли минтақларда хусусан Кашмирда аҳоли таркибини ўзгартириш учун катта одимлар ташламоқда шунда ҳиндуларнинг кучи Ҳиндистонда янада кучайди. 

Айтиш керакки экстремал ва фанат ҳиндулар  BJP ва мамлакат Бош вазири Нарендра Модининг ўзи сайловолди ваъдалари сифатида ҳиндулар фойдасига турли ишларни кўтардилар ва ҳозир улар маълум вақт оралиғида уларни амалга оширмоқдалар. Ҳиндистон суд тизими хусусан Олий суди ҳиндуларнинг   BJP партиясига Ҳиндистонни тозалаш ва баҳсли амалиётга чек қўйишда ёрдам бераётганга ўхшайди.

Ҳиндистон мамлакатидаги турли сиёсий арбоблар бу мамлакатнинг сиёсий, диний, ижтимоий ва ҳуқуқий тузилишида ҳинду бўлмаганлар ҳуқуқларини эътиборсиз қолдириш оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

Сиёсий  масалалар эксперти Аҳмад Мансурхон эса қуйидагича деди: 

Ҳиндистон партияларининг бу мамлакатни ҳиндулаштириш ва озчиликларнинг ҳуқуқларини эътиборсиз қолдиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари ва хусусан Кашмирга эгалик қилиш ҳақидаги  баҳсли масалалар  Ҳиндистоннинг ягона тўқимаси тузилиши фойдасига эмас зероки Ҳиндистондаги фракциялар  нафақат ҳетеродокс сиёсатини қўллаш орқали бошқаларнинг ҳуқуқларини оёқ ости қилишга балки Ҳиндистоннинг кўплик диний, ирқий ва этник жамият ҳуқуқларини ҳам менсимасликка ҳаракат қилаётганга ўхшайди.  Шу нуқтаи назардан  BJP нинг мақсади экстремистик ҳинд гуруҳлари ва ташкилотларини  Mounted Shiv Sena ва RSSни хурсанд қилишдир.

Ҳиндистон Олий суди сайлов комиссясига 2024- йил 30 сентябргача Ҳиндистон шартларидан бири сифатида Жамму ва Кашмир   ассамблеясига сайлов ўтказишни Деҳли томонидан суверенитет принсипи сифатида қабул қилинган ушбу минтақанинг автономия ҳуқуқи ва алоҳида мақоми бутунлай йўқ қилинишини англатади.

Ҳиндистон Олий судининг ушбу қарори мамлакат Бош вазири Нарендра Моди ва унинг Бҳаратия Жаната партиясига 2024 йилги Лок Сабҳа сайловлари олдидан козер ва ютуқ бўлиши мумкин. Улар сайловолди шиорлар ва ваъдаларини бажарди ва буни бўлажак сайловлардаги мувафақиятларни сир деб билади.

Бу мамлакат Олий судининг Жамму ва Кашмирнинг махсус мақоми ҳақидаги Конституциясининг 370- моддаси уруш шароитлари сабабли вақтинчалик фармон бўлганлиги аргументи Покистон омндан қабул қилинмайди ва бу мамлакат Кашмирга эгалик  қилиш масаласини Исломбод ва Деҳли ва ҳаттоки Кашмир аҳолиси ўртасида баҳсли муаммо деб билади.

 Покистон шунингдек Кашмир инқирози референдум ўтказишга урғу берилган БМТ резолюцяси асосида ҳал қилиниши керак деган ақидага эга. Ҳиндистон эса бундай фикрда эмас.   Деҳли ҳукумати  нафақат Кашмирни баҳсли масала  сифатида билмайди балки уни Ҳиндистон ҳудудининг ажралмас қисми сифатида ҳисоблайди. Аммо Кашмир халқи шекилли уни амалда кўрсатган ва улар бундай фикрни қабул қилмайди.