Покистон Ҳиндистонни огоҳлантирди
Покистон Ҳиндистоннинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди ва эълон қилди: Агар бу ҳаракатлар давом этса, Янги Деҳли Исломободдан кескин жавобга дуч келади.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги чоршанбага ўтар кечаси ўз баёнотида Ҳиндистон мудофаа вазирининг чегарадаги Ладах вилоятидаги нутқида айтган сўзларини қоралади ва Ню-Деҳли тажовузкорлик ва қўшни давлат чегараларини кесиб ўтиш каби провокацион баёнотларни тўхтатиши кераклигини айтди.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг жанговар ёндашувини айблади ва қўшимча қилди:Покистон Ҳиндистонга жуда эҳтиёт бўлишни маслаҳат беради, чунки унинг урушни қўзғатувчи риторика минтақавий тинчлик ва барқарорликка таҳдид солади ва фақат Жанубий Осиёдаги стратегик муҳитни беқарорлаштиради.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Кашмир можаросини БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида ҳал қилишга чақирди ва шундай деди:Ҳиндистон расмийларининг Покистон назорати остидаги ҳудудларнинг (Азад Жамму Кашмир ва Гилгит-Балтистон) суверенитетига қарши баёнотлари масъулиятсизликдир ва Ҳиндистон раҳбарларига Покистон ҳар қандай тажовуздан ўзини тўлиқ ҳимоя қилишга қодир эканлигини эслатиш керак.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшимча қилди:Кашмир халқаро миқёсда қабул қилинган баҳс ва Кашмир мусулмон халқининг тақдирига оид ҳар қандай қарор уларнинг орзу-умидларига мувофиқ қабул қилиниши ва референдум ўтказилиши керак.
Покистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари Жанубий Осиёдаги ядровий рақиб сифатида тўрт йилдан ортиқ вақт давомида бир-бири билан энг паст даражадаги дипломатик муносабатларни бошдан кечирмоқда.