Қуръонни ҳақорат қилишнинг такрорланиши ва ислом давлатларидан қатъий жавоб бериш зарурати
Сўнгги бир неча ҳафта ичида Швецияда Қурьонни ёқиб юборган жиноятчилар иккинчи марта полициянинг яшил чироғи билан ва Стокголмда исломга қарши митинг ўтказиш учун рухсат олганларидан сўнг Қурьони Каримни ҳақорат қилишди.
Асли ироқлик бўлган Швеция фуқароси Салван Момика Швеция полицияси кўмагида Қурьони Каримни яна ҳақорат қилиб, Ироқ байроғига ўт қўйди.
Бир неча кун олдин Швеция полицияси Стокголмдаги Ироқ элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказиш учун рухсатнома берганини маьлум қилган эди. Айни пайтда айрим ОАВлар ушбу норозилик митинги ташкилотчилари мусулмонларнинг муқаддас китобини яна ёқиб юбориш ниятида эканликларини хабар қилишди.
Бу ҳаракат дунё мусулмонлари, хусусан, Ироқ мусулмонларининг ғазабига сабаб бўлди, шунинг учун Бағдод аҳли Швециянинг ушбу шаҳардаги элчихонаси атрофидаги кўчаларда тўпланиб, Швеция элчихонасининг асосий эшикларига ҳужум қилиб, элчихона биносининг айрим қисмларига ўт қўйди. Бу ҳолат икки давлат Ироқ ва Швеция ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди, шунинг учун Швеция элчиси Ироқдан чиқариб юборилди. Ироқ Бош вазирлик идораси аввалроқ Стокголмни Қурьони Каримни яна ҳақорат қилган тақдирда Швеция билан алоқаларини узиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Сўнгги йилларда Европа давлатларида исломга қарши ва мусулмонларга қарши зўравонлик тенденцияси кучайган. Ўта ўнг қанот ҳаракат ва партияларнинг пайдо бўлиши ва ролининг кучайиши, шунингдек, Ғарб ҳукуматлари томонидан мусулмонларга қарши ташвиқот муҳитининг яратилиши сўз эркинлигини ҳурмат қилиш даьвоси билан чиққан Европа давлатларини бутун дунё бўйлаб бир ярим миллиарддан ортиқ одамнинг муқаддасотларини ҳақорат қилаётганларга бу имкониятни беришга сабаб бўлди. Шу билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сивилизациялар Алянсининг олий вакили Мигел Моратинос инсоннинг асосий ҳуқуқи сифатида сўз эркинлигини сақлаш муҳимлигини таъкидлади, аммо шу билан бирга, у муқаддас китоблар ва зиёратгоҳларни, диний рамзларни таҳқирлашга йўл қўйиб бўлмайди ва зўравонликка олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ғарб давлатларининг эркинлик борасидаги икки томонлама стандартларига назар ташлайдиган бўлсак, Исломофобия, исломга қаршилик, мусулмонларнинг муқаддасотларини ҳақорат қилиш каби мавзулар муҳокама қилингандагина эркинлик масаласи долзарб бўлиб қолганини кўрсатади. Бошқа ҳолларда, Европа ҳукуматлари эркинлик тушунчасини белгиламайди. Ҳолокостда бўлгани каби, бу ҳукуматлар нуқтаи назаридан бу соҳада ноанъанавий ёки рухсат этилмаган позицияни эгаллаган одамларга қаттиқ муносабатда бўлишади ва ҳатто уларни қамоққа ташлашади.
Бу борада жаҳон католикларининг етакчиси Рим папаси Франсиск шундай деди:Сўз эркинлиги ҳеч қачон ўзгаларни камситиш учун баҳона бўлмаслиги керак, динга оид китобларни ёқиш каби ишларга йўл қўйиш рад этилади ва қораланади.
Энди Қурьони Каримга нисбатан ҳурматсизликни такрорлаш шуни кўрсатадики, ғарб давлатлари мусулмонларни ва уларнинг эьтиқодларини ягона ва аниқ бир сиёсат билан ҳурматсизлик қилишликдан ҳеч қандай иккиланишлари йўқ, улар турли кўринишларда исломга қарши сиёсат олиб борадилар. Шу боис ислом давлатлари, айниқса, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Араб Лигаси ва шунга ўхшаш ташкилотлар бу ҳаракатни қоралаган ҳолда, бу сиёсатга қарши курашда амалий қадамлар қўйиши керак, кўринади. Ислом давлатларининг Швеция билан сиёсий-тижорий алоқаларини узиш ёки швед товарларига эмбарго қўйиш мусулмонларнинг Швеция ҳукуматининг ушбу мамлакатда Қурьонни ёқиш учун лицензия беришдаги ҳаракатларига қарши кенг кўламли кампаниясининг бир қисми бўлиши мумкин.