июл 21, 2023 16:43 Asia/Tashkent
  • Бутун исломий Эрон бўйлаб Қурьони Каримга нисбатан ҳақоратларни қораловчи намойиш ўтказилди
    Бутун исломий Эрон бўйлаб Қурьони Каримга нисбатан ҳақоратларни қораловчи намойиш ўтказилди

Бутун исломий Эрон бўйлаб ўқилган жума намозларидан кейин  марш ва намойишлар уюштириш орқали Швецияда Қурьони Карим таҳқирланганини қоралади.

Аввалроқ, 28-июн куни Стокголмда Қурьони Каримни ҳақорат қилган Селван Момика исмли экстремист кеча (пайшанба) ушбу давлат полициясидан рухсат олиб, иккинчи марта Қурьони Каримни ҳақорат қилди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, маршчилар шиорлар айтиб, Қурьони Каримнинг таҳқирланишига ўзларининг нафратларини билдиришди.

Йиғилганлар, шунингдек, Эрон дипломатик тизими бошқа исломий давлатлар билан ҳамкорликда Швеция билан дипломатик муносабатларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди.

Худди шу доирада пайшанба оқшомида Швециянинг Теҳрондаги элчиси бу мамлакатда Қурьони Каримга нисбатан қайта таҳқирлаш ҳолатларига жавобан Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Ислом Республикасининг норозилик даражаси унга етказилди.

Эрон ташқи ишлар вазири бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига йўллаган мактубида, Швециядаги муқаддас Қурьони Карим майдонига қилинган ҳақоратни қоралар экан, ундан бундай ҳақоратомуз ва иғвогар ҳодисанинг кенгайиши ва давом этишининг хавфли оқибатларининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришни сўради.

Ёрлиқ