Швеция элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
(last modified Fri, 21 Jul 2023 07:14:36 GMT )
июл 21, 2023 12:14 Asia/Tashkent
  • Швеция элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
    Швеция элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Швециянинг Теҳрондаги элчиси бу давлатда Қурьони Каримнинг қайта-қайта таҳқирланишига жавобан Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Ислом Республикасининг норозилик даражаси унга етказилди.

Аввалроқ 28-июн куни Стокголмда Қурьони Каримни ҳақорат қилган Селван Момика исмли экстремист кеча (пайшанба) ушбу давлат полициясидан рухсат олиб, иккинчи марта Қурьони Каримни ҳақорат қилди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний Швеция элчисига шундай деди:Эрон Швецияда Қурьони Карим ва исломий муқаддасотларининг такрор-такрор таҳқирланишини қоралайди ва Швеция ҳукуматини бутун дунё мусулмонларининг туйғуларини қўзғатиш оқибатлари учун тўлиқ жавобгар, деб ҳисоблайди.

Каньоний қўшимча қилди:Ислом динининг муқаддасотларини таҳқирлашда давом этиш ва нафратни шу тарзда тарқатиш дунёнинг икки миллиард мусулмон аҳолисига, художўй халқларга ва самовий динларга эътиқод қилувчиларга қарши уюшган зўравонлик ва душманона ҳаракатнинг мукаммал намунаси сифатида баҳоланади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби аниқлик киритди:Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик ҳуқуқларини даъво қиладиган давлат дунёдаги икки миллиарддан ортиқ мусулмон ва бир миллионга яқин Швеция мусулмон фуқароларининг бундай ҳуқуқларининг бузилишига ва шарманда бўлишига қандай йўл қўяди?

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, шунингдек, яқинда Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан Қуръони Каримга таҳқирлашга қарши тасдиқланган резолюцияга ишора қилди. У Швеция ҳукуматидан инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи, диний ва инсоний қадриятларга зид бўлган бундай ачинарли хатти-ҳаракатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик бўйича халқаро мажбуриятларини бажаришни сўради.

Каньоний таъкидлади:Эрон Ислом Республикаси нуқтаи назаридан, диний муқаддас китоблар ва оятларни ҳар қандай жойда ва ҳар ким томонидан ҳақорат қилиш қораланади, мақсади олижаноб ва художўй инсонларнинг қадр-қиммати, қадриятлари ва диний муқаддасликларига тажовуз қилиш бўлган сўз эркинлиги сўз эркинлиги эмас ва ҳеч қандай қийматга эга эмас.

Швециянинг Эрондаги элчиси вазиятни зудлик билан тегишли ҳукуматга билдиришини айтди.

Ёрлиқ