Америка Хитой ва Россия ҳамкорлигидан нима учун ғазабланаётгани таҳлили
(last modified Sun, 30 Jul 2023 06:33:10 GMT )
июл 30, 2023 11:33 Asia/Tashkent
  • Америка Хитой ва Россия ҳамкорлигидан нима учун ғазабланаётгани таҳлили

Хитой ҳукумати Россия билан ўз муносабатларини ҳимоя қилиб, уни нормал икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасида эълон қилди. Айни пайтда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Хитойнинг Россияга ҳарбий ёрдам бериши ҳақидаги сиёсий ва оммавий ахборот воситалари орқали бу давлатга кўпроқ босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

 Хитой бир неча бор АҚШни ўз ички ишларига ва ташқи муносабатларига аралашмаслик ҳақида огоҳлантирган. Аммо Украина урушида жиддий муаммоларга дуч келаётган АҚШ ва унинг иттифоқчилари, жумладан, урушнинг чўзилиши ва бюджет босими остида Россиянинг Украина урушидаги муваффақиятининг сабаби сифатида Хитой ва бошқа давлатларни таништиришга ва қандайдир тарзда ўзларининг муваффақиятсизликлармни оқлашга уринмоқда.  Шу боис Японияда бўлиб ўтган “Катта еттилик” етакчиларининг май ойида бўлиб ўтган йиғилишида улар Россияга қарши кенгроқ санксиялар қўллашдан ташқари, Украинага кўпроқ ҳарбий ёрдам кўрсатишга мажбур бўлди. Халқаро масалалар бўйича эксперт Хе Синг Тсо шундай дейди:

“Америка Россияни заифлаштиришдан ташқари, Украинадаги уруш борасида Хитойни заифлаштириш сиёсатини ҳам давом эттирмоқда. Аслида, АҚШ Хитойга қарши айбловлар билан Россия ва Хитойни ва Россия билан алоқада бўлган бошқа давлатларни нишонга олган икки томонлама сиёсат юритмоқда. Шу билан бирга, Хитой ва бошқа мустақил давлатлар Россия билан муносабатларини халқаро одатларига кўра ҳимоя қиладилар.

Шу сабабли, яқинда Америка оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Россия божхона маълумотлари Хитой ҳукуматининг ҳарбий пудратчилари Россияга ҳарбий мақсадларда ишлатиладиган товарлар, жумладан навигация ускуналари, қирувчи қисмлар, дронлар ва бошқа товарлар жўнатганлигини кўрсатади. Айни пайтда, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нингнинг сўзларига кўра, бу мамлакат дунёнинг барча давлатлари, шу жумладан Россия билан нормал савдо ва иқтисодий ҳамкорликка эга. Хитойга қарши айбловлар билан Америка Пекинга кўпроқ босим ўтказиш ва эҳтимол янги санксиялар қўйиш учун баҳона қидирмоқда. Украинадаги урушнинг асосий сабаби сифатида АҚШ ўзини ва иттифоқчиларини Россияга қарши кучсиз деб билади ва турли мамлакатларни Россиянинг ҳарбий қудратини кучайтираётганликда айблайди. Бу, Америка Украинага миллиардлаб доллар ёрдам беришдан ташқари, яқинда бу давлатга кассетали бомбалар етказиб берган бир шароитда содир бўлмоқда.

Хитой ва Россия раҳбарилари

 

Даниел Ковалик, халқаро масалалар бўйича эксперт:

“Америка ва унинг иттифоқчилари Украинадаги уруш эрозия босқичига етиб боришини тасаввур қилишмаган. Чунки бу ҳолат Европа давлатлари иқтисодиётига катта молиявий ҳаражатларни юклайди. Секин-аста бу оммавий норозиликларга сабаб бўлади, айниқса Европа давлатларида, бу эса Америка ва унинг иттифоқчиларининг Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши учун кўпроқ муаммога дучор қилади.

Ҳар ҳолда, Украина инқирозини ҳал қилишда ёрдам бериш учун Хитой урушни тугатиш учун 12 банддан иборат ечим таклиф қилди, бунга АҚШ қарши чиқди. Шу билан бирга, Хитой раҳбари Си Тсзинпин ва Россия президенти Владимир Путин 2022-йил 24-февралда Украина уруши бошланишидан олдин ўз ҳукуматларининг чексиз дўстлигини эьлон қилди. Шу боис Украина урушида бетарафликни эълон қилганига қарамай, Пекин Ғарбнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Россияни қоралаш ҳаракатларига тўсқинлик қилди ва Россиянинг Украина урушидаги сабабларини қўллаб-қувватлади.

Пекин ўзининг тинчлантирувчи режасида Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокаралари бошланиши, ўт очишни тўхтатиш, Ғарбнинг Россияга қарши санксияларини тугатиш, ядровий объектлар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, тинч аҳолини олиб чиқиш учун гуманитар ўтиш жойларини яратиш ва ғалла экспортини таъминлаш учун қадамларни таъкидлади. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари бу лойиҳани Россия фойдасига бир томонлама деб атаган ҳолда қабул қилишдан бош тортдилар, бу эса урушнинг давом этиши ва кучайишига олиб келди. Шу билан бирга, Американинг Хитой ва бошқа россиялик бизнес шерикларига нисбатан сиёсий ва оммавий ахборот воситаларининг босими бу давлатнинг мавқеини заифлаштиришда самарали бўлмади. Шунинг учун Америка ҳамон оммавий ахборот воситалари ҳужумлари билан Хитой ва бошқа рус ҳамкорларига қарши жамоатчилик фикрини қўзғатишга ҳаракат қилмоқда.