август 05, 2023 11:38 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим аскарларининг оғир шароитлари ва ҳарбийларнинг мўртлиги ҳақида огоҳлантиришлар
    Сионистик режим аскарларининг оғир шароитлари ва ҳарбийларнинг мўртлиги ҳақида огоҳлантиришлар

Хизматни тарк этган Сионистик режим аскарлари сони ортган бўлса, режим аскарларининг ўз жонига қасд қилишлари ҳам давом этмоқда.

Пайшанба куни (3-август) сионистларнинг “Едиот Аҳаронот” газетаси Фаластиннинг босиб олинган ҳудудидаги “Нетаня” шаҳарчасида сионист аскарнинг ўзини ўзи ёқиб юборганига ишора қилиб, у олган жароҳати оғирлиги туфайли вафот этди, деб ёзди. Едиот Аҳаранотга кўра, бу сионист аскар, Уруш вазирлигидан, унинг Ғазо содир бўлган 2014 йилги уруш пайтида бошдан кечирган оғир шароитлари туфайли "шикастдан кейинги стресс" туфайли "армиядаги ногиронлик" ҳукмини чиқаришни илтимос қилиб, ушбу вазирликдан рад жавоби олгач ўзини ёқиб юборди.

Сионистик режим ҳарбийлари, айниқса, Бенямин Нетаняхунинг янги вазирлар маҳкамаси иш бошлаган 2023-йил январидан бери оғир ва қийин шароитларни бошдан кечирмоқда. Бу ҳолат Нетаняху кабинетининг фаолияти туфайли юзага келган. Нетаняху кабинети бир неча юз минглаб норозиликларга сабаб бўлган, шунингдек, Сионистик режим аскарлари ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувларга сабаб бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳоти режасини ўз бошланганидан бери таклиф қилган. Бу ҳолат режим ҳарбий кучлари даражасида оқибатларга олиб келди. Юзлаб Сионистик режим аскарлар суд-ҳуқуқ ислоҳоти режасига норозилик сифатида ўз фаолиятини тўхтатди, юзлаб заҳирадаги аскарлар ҳам армиядаги хизматдан воз кечди. Сионистик полиция ўтган чоршанба куни эълон қилди:Полиция кучлари билан ихтиёрий равишда ҳамкорлик қилган ўнлаб одамлардан сўровлар келиб тушди, улар давомида бу одамлар полиция билан ҳамкорликни тўхтатганликларини эълон қилишди.

Сионистик режим аскарлари руҳиятини йўқотган

 

Сионистик режим ҳарбийларининг суд-ҳуқуқ ислоҳоти режасига эьтирозидан ташқари, ҳарбийлар ва халқ ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам ҳарбийларга босим ўтказиш омилига айланди. Ишғол қилинган ҳудудлардаги сиёсий ва ижтимоий инқирозни назорат қилиш учун Режим ҳарбийлари, айниқса полиция кучлари халқ билан мулоқотга киришиши керак ва бу ҳолат улар учун психологик муаммоларни келтириб чиқарди. Собиқ уруш вазири Бенни Ганц бу борада шундай деди:“Армия ва халқ бир-бирига қариндош, агар халқда бўлиниш бўлса, бу ёрилиш қўшин сафларига ҳам тарқалади. Бу вазият учун Нетаняху кабинети масъул эканлигини аниқ айтиш керак. Армия кучлари бу муаммони яратмаган, балки ундан таъсирланган."

Яқин кунларда режим полицияси ва намойишчилар ўртасида шиддатли кўча тўқнашувлари кучайиши кутилмоқда; Бу омил истеъфолар сонини ҳам оширади. Бундан келиб чиқиб, Тел-Авив университетига қарашли сионистик режимнинг ички хавфсизликни ўрганиш институти истеьфолар тўлқини туфайли ҳарбий тузилма ва армия қулаши эҳтимоли ҳақида гапирди.

Бу Сионистик режим ҳарбийларининг ўтмишдаги жиддий муаммолари бўлган вазият. Режим аскарлари “шикастдан кейинги стресс” деб номланган муаммодан азият чекмоқда. Бу зарар сионистик режимнинг қаршилик гуруҳлари билан такрор-такрор урушлари туфайли юзага келди. Сионистик армия эьлонига кўра, одамларнинг психологик ҳолати туфайли ҳарбий хизматдан озод қилиш талаби ҳам ортган. 2015-йилда руҳий-емоционал ҳолат туфайли хизматдан озод қилиш тўғрисидаги ўртача сўров 4,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 8,5 фоизга ошган. Руҳий ва психологик муаммолар хизматдан озод қилиш сўровларининг кўпайишига олиб келган бўлса-да, Сионистик режим аскарлари орасида ўз жонига қасд қилишнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Сионист Едиот Аҳаронот газетаси томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, 2022 йил давомида 14 нафар режим аскари ўз жонига қасд қилган, бу охирги 5 йилда мисли кўрилмаган статистик кўрсаткичдир.

Ёрлиқ