Жанубий Африкадаги БРИКС саммити
2023-йил 22-август, сешанба куни Жанубий Африканинг Ёханнесбург шаҳрида бешта БРИКС давлати раҳбарларининг ўнлаб бошқа давлат раҳбарлари иштирокидаги уч кунлик учрашуви бошланди. Бу БРИКСга аьзо давлатлар раҳбарларининг 15-учрашувидир.
Ушбу йиғилишда янги аъзоларнинг қўшилиши ҳамда БРИКСнинг глобал сиёсий ва иқтисодий таъсирини кенгайтириш йўллари муҳокама қилинади. БРИКСга аъзо беш давлат раҳбарлари ушбу йиғилишда ҳамма нарсадан кўра ушбу халқаро ташкилотни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилади. 23 давлат БРИКСга аъзо бўлишларини аллақачон эълон қилган. Ушбу рўйхат БРИКС уларни қабул қилиш орқали қайси йўналишда ҳаракат қилишини кўрсатади. Чунки номзодлар орасида турли қитьаларнинг турли давлатлари бор ва Саудия Арабистони ва БААдан тортиб Аргентина ва Эрон, Куба, Беларус ва Венесуелага қадар кенг доирани ўз ичига олади.
Дунё бойлигининг чорак қисмини ишлаб чиқарадиган ва дунё аҳолисининг 42 фоизини ташкил этувчи БРИКС аьзоларининг умумий талаби “айниқса, АҚШ ва Европа Иттифоқига нисбатан кенгроқ глобал сиёсий ва иқтисодий мувозанат". Хитой, Россия, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка иқтисодиёти ривожланаётган давлатлар сифатида БРИКСга аъзо бўлса-да, бу гуруҳ ўз аъзоларини кўпайтириш ва дунёда ўз таъсирини кенгайтиришга интилмоқда. Хитой раҳбари Си Цзинпин душанба куни Жанубий Африка оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақоласида шундай деди:Ушбу саммитда БРИКС давлатлари раҳбарлари халқаро ҳамжамиятдан “БРИКС ҳамкорлик механизмининг глобал бошқарувдаги ролини кўпроқ кўриб чиқишни” сўрамоқда.
Ғарблик экспертлар бу гуруҳдаги келишмовчилик манбаи сифатида БРИКСга янги а’золарни қабул қилиш масаласини кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг таъкидлашича, БРИКСни кенгайтириш масаласи айниқса ушбу гуруҳнинг икки қудратли иқтисодиёти бўлган Ҳиндистон ва Хитой ўртасида баҳсли. Жанубий Африка ташқи ишлар вазири якшанба куни мамлакат бу йилги янги аъзолар учун "йўриқномалар" рўйхати устида ишлаётганини айтди.
2009 йилда дунёнинг ривожланаётган кучлари ва иқтисодлари Ғарб кучлари иштирокисиз ҳамкорлик қилиш учун БРИКС деб номланган сиёсий ва иқтисодий иттифоқ тузишга ҳаракат қилди. БРИКС гуруҳининг бошида турган Хитой ва Россия савдо алоқаларида доллар ҳукмронлиги ва Ғарбнинг иқтисодий қудратига барҳам беришга интилмоқда. БРИКС аъзолари, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши, Халқаро Валюта Жамғармаси ёки Жаҳон Савдо Ташкилоти каби халқаро институтларда глобал жанубнинг янада муносиброқ вакиллик қилиш истагини бир неча бор билдирган. БРИКСнинг табиати ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, бошқа ривожланаётган мамлакатлар ҳам ушбу иқтисодий институтга аъзо бўлишдан манфаатдор бўлди. БРИКС гуруҳи ўзига аьзо бўлган бешта давлатнинг, жумладан Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африканинг тўрттаси иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётини бошқаришда иштирок этиш ва “7лик” гуруҳига қарши рақобатлашиш истаги рамзидир. Ғарбий блокнинг етакчи саноатлашган иқтисодларидан иборат бўлган Г7 кўпинча БРИКС билан таққосланади.
Таққослашнинг баъзи мезонларини оқлаш мумкин бўлса-да, бу икки гуруҳ мақсади, тузилиши ва эволюцияси жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Гуруҳ Г7 сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий жиҳатдан бир хил, БРИКС эса ҳар томонлама хилма-хилдир. Гуруҳ Г7 нинг роли янги, янада хилма-хил ва мувозанатли дунё тартиби элементларини яратиш учун БРИКСга аъзоларни қабул қилишда Ғарб ҳукмрон бўлган эски тартибни сақлаб қолишдан иборат.
Шу билан бирга, БРИКС жаҳон тартибини, хусусан, жаҳон иқтисодиётини ўзгартирмоқчи. Россия БРИКСга аъзо давлатлардан ривожланаётган мамлакатларнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиши учун шароитлар адолатли муҳитда таъминланиши учун молиявий тизим ва жаҳон иқтисодиётини ислоҳ қилишда фаол қадамлар қўйишини истайди. Россия президенти Владимир Путин БРИКС гуруҳи аьзоларига ривожланаётган мамлакатларнинг адолатли муҳитда ривожланиши ва иқтисодий ўсиши учун шароит яратиш мақсадида молиявий тизим ва жаҳон иқтисодиётини ислоҳ қилиш бўйича фаол чоралар кўришни таклиф қилди. БРИКС гуруҳи дунё аҳолисининг 42 фоизини ўз ичига олади ва ривожланаётган мамлакатларнинг савдо ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, ривожланиш банклари ва янги савдо тизими каби халқаро параллел институтларни яратиш мақсадида 14 йил олдин иш бошлаган. БРИКС жадал иқтисодий ривожланиш ва халқаро иқтисодиётда нуфузли ва ҳал қилувчи қутбга айланиш учун жуда муҳим имкониятларга эга.