август 26, 2023 17:16 Asia/Tashkent
  • Вашингтон режими Ғарбий Осиёда АҚШнинг доимий ҳарбий иштирокига урғу бермоқда
    Вашингтон режими Ғарбий Осиёда АҚШнинг доимий ҳарбий иштирокига урғу бермоқда

АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси Марк Милли берган интервьюсида АҚШ армияси Ғарбий Осиёдан ҳеч қачон чекинмаслигини иддао қилди.

АҚШнинг бу олий ҳарбий амалдор бошловчининг саволига жавоб бераркан, Яқин Шарқ АҚШ учун жуда муҳим в АҚШ минтақани тарк этишни тасаввур қилиб бўлмайди, бу ҳеч қачон бўлмайди" деб иддао қилди.B

Марк Милли ўз сўзларида Ғарбий Осиёдаги АҚШ қуролли кучлари сони " таҳдид ҳажми" га қараб кўпаяди ёки камаяди. Кейин бошқа АҚШ амалдорлари  сингари терроризм ва ИШИДни Ироқ ва Сурияда ҳарбий  ҳузурининг баҳонаси сифатида айтиб, ИШИД ва унинг ғояси ва мафкураси халифалик тугашига қарамай йўқ бўлиб кетмаган, Сурия саҳросида ва маълум даражада Ироқда ҳамон юрган террорчилар бор ва бу Иордания учун таҳдиддир деб изоҳлади.

У ўз сўзларида агар АҚШ армияси бир зумда минтақадан чиқиб кетса, террорчилар тузалиб яна кучга эга бўлишади деб айтди.

Марк Миллининг Сурияда ИШИД террорчи гуруҳи фао\ллиги кучайгани ҳақидаги сўзлари эса Россия ва Суриянинг кўплаб ҳарбий ва хавфсизлик манбалари АҚШ Суриянинг марказий ва шарқий чўлларида ИШИД террорчиларни жиҳозлаш ва тайёргарликдан ўтказаётганига ишонаётган бир пайтда янграмоқда.

АҚШ олий ҳарбий амалдорларининг Ғарбий Осиё ё ўзи Яқин Шарқда АҚШ кучларининг доимий иштироки ва мавжудлигига урғу бериши бир томондан ушбу минтақадаги сўнги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда ва Вашингтоннинг минтақавий Иттифоқчиларининг Вашингтонни мудофаа мажбуриятларига нисбатан шуҳба билан қарашлари биланб ир пайтда айтилмоқда.

АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан шармандали ва фожеали шаклда чиқиб кетилиши ва ҳақиқаттан ҳам қочиб кетиши Вашингтоннинг минтақавий иттифовқчиларига жуда салбий таъсир кўрсатади ва бу уларнинг хусусан Саудия Арабистони ва БАА каби Форс Кўрфазининг жанубидаги айрим мамлакатларида АҚШнинг ушбу мамлакатлар хавфсизлигига риоя қилишига шубҳаларни уйғотди.

АҚШ қўшинлари

 

Бу масала Саудия Арабистони ва БААнинг АҚШ рақиблари хусусан Хитойнинг глобал ҳаракатларига  юз тутишига сабаб бўлди ва бу икки давлатнинг БРИКС гуруҳига аъзолиги каби чоралар бу йўналишда амалга оширилди. Айни пайтда Хитой воситачилигида Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви Вашингтон учун минтақавий таъсирини йўқотиши ҳақда огоҳлантирмоқда.

Энди эса Жо Байден маъмурияти Риёзнинг юқори мартабали амалдорларини Вашингтон бу мамлакатни диомий қўллаб-қувватлаши ҳақида ишонтириш учун Саудия Арабистонининг юқори мартабали амалдорлари ва расмийларини юборишга мажбур бўлмоқда.

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни тикланганидан кейин АҚШ расмийлари жумладан бу мамлакатнинг Марказий разветка бошқармаси директори Уилям Бернс ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Саудия Арабистонига кўп марта яширин ва ошкора сафар қилган.

Бундан ташқари Вашингтон режими Риёз ва сиёсий фаолиятини фаоллшитирди ва Эрон ТИВ раҳбарининг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашуви ортидан АҚШ президенти Жо Байден ҳам у билан учрашмоқчи.

АҚШда босиладиган  Вал Стрит журнал газетаси 2023 йил август ойининг бошидаги ҳисоботида АҚШ расмийларга кўра, АҚШ ва Саудия Арабистони Фаластинга имтиёзлар, АҚШ хавфсизлик кафолтлари ва фуқаролик ядровий ёрдам  эвазига Исроилни тан олиш бўйича Саудия келишувининг кенг умумий шартлари бўйича келишиб олди. Бу масала Вашингтоннинг Риёз билан мудофаа шартномосини тузишга интилаётганини кўрсатади деб ёзди.

АҚШнинг Ғарбий Осиёда ўз ҳарбий кучларини жойлаштиришда давом этиши учун асосий баҳона Эрон ва унинг минтақадаги иттифақчилари томониданн АҚШнинг минтақавий шерикларига нсбатан таҳдид солаётгани тахмин қилинмоқда. Бу масала узоқ вақтдан бери Эронофобия деб аталувчи консепция доирасида бўли келган ва бу эса Вашингтоннинг Ғарбий Осиёда, хусусан Форс Кўрфазида бир томонданн ўзининг ҳарбий иштирркини оқлаш ва ўнлаб  миллиардлаб доллар қурол сотиш учун баҳонага айланган.

Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳам АҚШ режими Саудия Арабистони ва БААни энг йирик қурол экспорчиси ҳисобланади. Алида Форс Кўрфазидаги АҚШ ҳарбийларининг мавжудлиги ва унинг минтақадаги провакацион ҳаракатлари Форс Кўрфазидаги хавфисзликка таҳдидларнинг энг катта манбаидир.

Айни пайтда Вашингтоннинг минтақавий иттифқоччилаври Ғарбий Осиёдаги беқарорлик ҳаракатларини давом эттирмоқда деб маълум қилди.Шунингдек сионистик режим Сурияга қарши кўплаб ҳужумлар уюштирмоқда ва шу билан бирга доимий равишда Эроннинг ядровий иншоотларига ҳаводан ҳужум қилиш билан қилмоқда.

АҚШ расмийлари жумладан Марк Миллининг Ғарбий Осиёда АҚШ ҳарбий мавжудлиги ҳақидаги баёнотлари  Вашингтонни ҳақиқатда Хитой билан рақобатлари натижасида дунёнинг бошқа минтақаларига жумладан Ғарбий Осиёга эътиборини камайтиргани ва жуда кенг ва 21 асрда глобал сиёсат ва иқтисодиётиниг оғирлик маркази ҳисобланган Ҳинд -Тинч океани минатқасида эътибор қаратаётгани билан бир пайтга тўғри келмоқда.

Ёрлиқ