Пекин ҳукумати: Ғарбий Осиёдаги ўта мураккаб вазият учун АҚШ жавобгардир
(last modified Wed, 07 Feb 2024 09:31:52 GMT )
феврал 07, 2024 14:31 Asia/Tashkent
  • Пекин ҳукумати: Ғарбий Осиёдаги ўта мураккаб вазият учун АҚШ жавобгардир
    Пекин ҳукумати: Ғарбий Осиёдаги ўта мураккаб вазият учун АҚШ жавобгардир

Хитой ТИВ матбуот котиби Ғарбий Осиё ҳудудидаги ҳозирги инқирозлар учун АҚШ жавобгар деб билди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча ХХР ТИВ раҳбари матбуот котиби Ван Вен Бин  АҚШнинг Ироқ, Сурия ва Яман ҳудудларига уюштирган ҳужумларига тўхталиб, Ғарбий Осиёда юзага келаётган " жуда мураккаб" вазият учун Вашингтон ҳукумати масъул деб таъкидлади.

Хитой ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, АҚШ сиёсати ва ҳаракатлари назоратидан чиқиб кетиш хавфи билан Ғарбий Осиёдаги таранглик ва инқирозга дуч келганини ҳам айтди.

У шунингдек АҚШни вазминликни сақлашга, кескинликни кучайтирмасликка, ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига риоя қилишга ва ўз ҳаракатлари билан вазиятни назоратдан чиқармасликка ҳам чақирди.

АҚШ сўнгги ҳафталарда Яман, Сурия ва Ироқнинг турли ҳудуларига ҳужум қилди. Бу ҳужумлар ҳам қаршилик гуруҳлар билан қаторда бу мамлакатлар халқи томонидан ҳам кучли эътироз  ва реакцияларга сабаб бўлди.Шунингдек қаршилик кучлари минтақадаги АҚШ базалари ва позицияларини бир неча бор нишонга олдилар.