Ғарбда исломга қарши ҳаракатлар давом этмоқда
(last modified Mon, 04 Sep 2023 12:09:00 GMT )
сентябр 04, 2023 17:09 Asia/Tashkent
  • Ғарбда исломга қарши ҳаракатлар  давом этмоқда
    Ғарбда исломга қарши ҳаракатлар давом этмоқда

Ғарб давлатларининг исломга қарши сиёсатини давом эттирган ҳолда, Швеция полицияси Қурьони Каримнинг таҳқирланишининг олдини олишга уринган 15 кишини ҳибсга олди.

Швецияда яшовчи фуқаро Салван Момика, ўтган ойларда бир неча бор Қурьонни ёмон ва исломга қарши ҳаракат билан таҳқирлаган; Бу сафар у кўп сонли мусулмонлар яшайдиган Варнҳамсторгет Малмё ҳудудида Қуръонни таҳқирлади. Аммо унинг бу ҳаракати кўплаб аҳолининг норозилигига сабаб бўлди ва 100 дан ортиқ намойишчилар унга тош ва сув идишларини улоқтиришди.

Намойишлар кучайгани сари Швеция полицияси Момикани қўллаб-қувватлаш учун келди ва 15 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олди.

Сўнгги ойларда Швеция ва Дания давлатлари ўзлари даьво қилаётган “сўз эркинлиги” баҳонасида экстремистлар томонидан Қурьони Каримнинг таҳқирланишига бир қанча рухсатномалар берди. Дарҳақиқат, яшил чироқ ёниши ва бу давлатлар ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан исломга қарши ва Қурьонни таҳқирлаш масаласи давом этмоқда.

Ғарб давлатларида исломга қарши кураш давом этмоқда, бу давлатлар доимо сўз эркинлигини даъво қилмоқда. Дарҳақиқат, Ғарб давлатлари сўз эркинлиги билан муқаддасотларни масхара қилиш ва ҳақорат қилиш ўртасидаги фарқни атайлаб менсимайди. Улар Қуръонни ёқиш учун керакли рухсатни бериб, озодлик баҳонасида ҳақоратни қўллаб-қувватлайдилар. Шу билан бирга, бу зўравонликка норозилик билдирган одамларга ҳужум қилинади ва калтакланади ёки ҳибсга олинади.

Дарҳақиқат, Ғарб давлатлари Ғарбни қизиқтираётган масалаларни сўроқ қилиб, ҳақорат қилгандагина эркин нафас олади, жумладан, исломофобия ва исломга қаршилик ва мусулмонларнинг муқаддас нарсаларини ҳақорат қилиш ва бошқа ҳолларда уларга қаттиқ муносабатда бўлишади ва қоралашади, хозир бўлганидек, ҳақоратни қамоққа олиш ўрнига унга қарши чиққан одамлар ҳибсга олинади.

Швецияда Қуръон яна ёнмоқда

Яқинда Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём исломга қарши ишларни қилиш даҳшатли иш эканини тан олди ва Стокголм ислом давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамламоқчи эканини айтди. У, шунингдек, бу мамлакат ҳар қандай исломофобик ҳаракатни қатъиян рад этишини ва Қуръон ёки бошқа муқаддас китобни таҳқирлаш ҳақорат ва ҳурматсизлик сифатида баҳоланишини даъво қилди. Айрим швед расмийлари томонидан афсусланишларига қарамай, бу мамлакат ҳукумати даъво қилмоқдаки, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича махсус қонунлар асосида; бу ҳаракатга тўсқинлик қила олмайди.

Исломга қарши кураш ва унинг намоён бўлиши, Европа давлатларида Қурьони Каримнинг ёқиб юборилиши, мусулмонларга қарши иш қўзғатиш, исломий муқаддасликларни ҳақорат қилиш, ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли салбий тарғиботлар, шунингдек, уларга нисбатан турли хил камситишлар каби сиёсатлар билан ҳатто уларни фуқароликдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилганлар. Мусулмонлар икки томонлама сиёсий ва ижтимоий босим остида қолмоқда, бу Ғарб давлатларидаги либерализм даъволарига зиддир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ буни мусулмонларга нисбатан ҳурматсизликнинг хунук ва ҳурматсиз ҳаракати эканлигига эьтибор қаратди ва сўз эркинлигини асосий инсон ҳуқуқи сифатида сақлаш муҳимлигини таькидлади ва шундай деди:Муқаддас китоблар ва зиёратгоҳларни, шунингдек, диний рамзларни таҳқирлаш қабул қилиниши мумкин эмас.

Ғарб давлатларининг икки томонлама стандарти бу ҳолатлар билан чекланиб қолмайди. Ҳолокост масаласида Ғарб давлатларининг позицияларига назар ташлаш ёки бу мамлакатдаги ҳозирги уруш пайтида Украина фойдасига позицияни кўриб чиқсак:Ушбу мамлакатлар ҳукуматлари ушбу ҳукуматлар нуқтаи назаридан ушбу соҳада ноанъанавий ёки рухсат этилмаган мавқега эга бўлган одамларга нисбатан қаттиқ жавобгарликка тортишларини кўриш мумкин.

Ёрлиқ