сентябр 17, 2023 17:39 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳамкорликдан хавотирга тушган
    АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳамкорликдан хавотирга тушган

Жанубий Корея. Япония ва АҚШ хавфсизлик расмийлари Россия ва Шимолий Корея ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишиб олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни Россияга уюштирган сафаридан кейин бу мамлакталар хавотир билдирган.

Россия федерацияси президенти Владимир Путиннинг  Кимни " Восточний" космик базасида кутиб олиши ва Россиянинг самолёт ишлаб чиқариш марказаарига ташрифи Ғарб давлатларини Москва ва Пхенян ўртасидаги юқори даражадаги ҳамкорлик ривожланишидан хавотирга солди. Бу эса Ғарбнинг қарама-қарши қутби ўзларининг ҳамкорлигини жуда юқори даражада ривожланириши ва Шарқнинг Ғарбга қарши ҳарбий қудратини сезиларли даражада ривожланиши муминлигини англатади.

Халқаро масалалар бўйича эксперт  Ли Ван Ти ҳам ўз сўзларида,  Ғарб давлатлари ҳатто Шимолий Корея каби давлатлари ядро қуроли билан бир қаторда ракета ва сув ости ускуналари соҳасида бунчалик тез ривожланганишига ҳатто ишонмасди. 

Афтинча Шимолий Корея каби давлатлар оддий қурол ясаш даражасидан анча ўтиб кетган ва бу мамлакат ва Россия ҳарбий саноатининг интеграциялашуви Ғарбни ҳаққатан ҳам ташвишга солиши мумкин.

Россия ва Шимолий Корея етакчилари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик шартномаси имзолангани ҳақида хабар бўлмаса-да Украина инқирози авжига чиққан пайтда Ким Чен Инни Россияга ташрифи Ғарбни хавотирга солмоқда.

Ҳатто Жанубий Корея, Япония ва АҚШ хавфсизлик амалдорлари телефон орқали мулоқотида Шимолий Корея ва Россия раҳбарларининг ҳарбий ҳамкорлик, айниқса қитъалараро баллистик аркеталарини яратиш борасидаги суҳбатидан хавотир билдирмоқда. Эътиборлисишуки Ғарб давлатлари Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳамкорликни БМТ Хавфсизлмк Кенгаши санкияларига зид деб эълон қилди.

Шунингдек Россиянинг уруш вазиятига эътибор бериб,  Ғарб давлатлари Укранага ёрдам беришдан тортинмаётганидек Москва ҳам иттифоқчилари билан ҳарбий алоқаларини ривожланиш ҳаққини билади.

Халқаро масалалар бўйича мутахассиси Цзу Чжуа Сонг ҳам Ғарб давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгаши  санкцияларига  мурожаат қилиб Москва ва Пхенян ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорилкларни чеклашга уринмоқда.  Ҳолбуки бу халқаро қонунларга биноан икки иттифоқчи ўз муносабатларини  хусусан Россия Ғарб гижгижлантириши оқибатида вужудга келган Украина урушига дуч келган вазиятда  барча соҳаларда ривожланиши мумкин.

Ҳар ҳолда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Россияга сафари муносабати билан Жанубий Корея президенти идорасининг баёноти икки давлат учун ўзига хос огоҳланириш эди.

Зероки бу уч давлат хавфсизлик идоралари  Пхенян ва Москва БМТ Хавфсизлик резоциялари ва халқаро санкциялари жумладан қурол савдоси ва ҳарбий ҳамкорликни тақиқлашни ҳурмат қилиши керак ва бу резолюциялар ва жазо чоралари бузилган тақдирда улар товонини тўлайдилар деб огоҳлантирган.

Шимолий Корея

 

Айни пайтда Шимолий Корея ҳукумати нуқтаи назаридан  АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчилари Шимолий Кореяни қўршаб ўтиш учун кучларини аямайди ва улар ҳамон турли машғулотлар  ўтказиб қамални кучайтиришб Пхенянга  сиёсий ва хавфсизлик босимни оширишга ҳаракат қилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби, Матю Милер ҳам биз Шимолий Корея  ва Россия ўртасида қурол-яроқ савдосини қўллаб-қувватловчи ташкилотларга санкция қўйганмиз ва керак бўлса қўшимча чоралар кўришдан тортинмаймиз деб таъкидлдади

Москва ва Пхенян нуқтаи назаридан санкциялар даври тугади. Шундай қилиб, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Пхеняга қарши санкциялар кучайганидан кейин Россиянинг Хавфсизлик Кенгашидаги вакили 2022 йил май ойида Шимолий Кореяга нсбатансанкциялани кучайтириш тўғрисидаги резолюцияга вето қўйганига ҳам тўхталиб, бунда буён Шимоилй Кореяга қарши санкцияларга рухсат бермаймиз деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ