октябр 01, 2023 17:42 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом мамлакатлари ва дунё давлатлари ўртасида юқори ва муҳим илмий мавқега эгадир
    Эрон ислом мамлакатлари ва дунё давлатлари ўртасида юқори ва муҳим илмий мавқега эгадир

Эрон Ислом Республикаси\ президентининг илмий-техникавий масалалар бўйича ўринбосари Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг стратегик сиёсати соясида ҳозирда Исломий Эрон буюк олимлар ва муҳим технологик компаниялари билан кўзга кўринган илмий куч -қудратга айланди деб айтди.

Эрон президентининг илм-фан ва технология бўйича ўринбосари Руҳуллоҳ Деҳқоний Фирўзободий кеча Истамбул шаҳрида Мустафо /с мукофотининг беширнчи тадбирини очилиши маросимида Эроннинг барча соҳаларда илм-фан ва технология ривожига стратегик ёндашиш Ислом Инқилоби олий раҳнамоси сиёсатининг энг муҳим устунларидан бири бўлиб бу соҳада  Ислом азиз пайғамбари /с/нинг ўгитларига ҳамоҳангдир деб изоҳлади.

2011-йилда Эрон Олий маданий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган бу йил бешинчи йил ўтказилаётган Мустафо/с/ мукофоти тадбирида ҳозиргача 14 нафар жаҳон олимлари тақдирланган ва илмий журналлар уни ислом мамлакталарининг Нобел мукофоти сифатида билади.

Ҳазрат Мустафо /с/ фан ва технология мукофотнинг бешинчи тадбирида 40 мамлакатдан 100 дан ортиқ ислом олами олимлари қатнашмоқда.

Инсоният учун фойдали илмий стандартлаштириш, илм-фан ишлаб чиқариш ва ривожлантиришда Эрон Ислом республикасининг олийжаноб қиёфаси ва мавқеини тан олиш ва жорий этиш ҳамда халқаро илмий алоқаларни кенгайтириш Мустафо /с/ мукофоти маросимини ўтказишдан асосий бошқа мақсадлардандир.

Турли мамлакатлардаги илмий ишлаб чиқаришлар тараққиётнинг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб жамият ҳаётининг турпли жабҳаларида  ўсиш ва такомиллаштириш, натижада эса иқтисодий тараққиёт йўлини кўрсатади .

Эронда Ислом Инқилоби ғалабаси ортидан Эроннинг шарафларидан бири бу мамлакатнинг илм-фан ва технология соҳаларида ўсиши ва фаол иштироки бўлиб бу халқаро форумлар томонидан кўп марта тасдиқланган.

Мисол учун Ислом Инқилоби ғалабасидан сўнги даврда Эроннинг жаҳонда илм-фан ишлаб чиқаришдаги улуши 180 баробар ошди ва Эрон тадқиқотчилари томонидан мақолалар ишлаб  чиқариш эса Инқилоб ғалабасидан кейинги йилларда 55 баробар ошди.

Ислом оламида InCites маълумотлар базаси ҳам Эрон олинган иқтибослар сони бўйича 1-ўринда, нашрлар бўйича иккинчи,  H индекси  (мақолалар сони ва иқтибослар сони) бўйича 57 та исломий мамлакатлар орасида 4 -ўринда туради деб хаар қилди.

Эроннинг илмий ютуқлари

 

“Web of Science” халқаро сайти ҳисоботига асосан 2019 йилда  10,4% илмий ўсиш суръати билан Эрон дунёдаги энг яхши 25 мамлакат орасида иккинчи ўринда туради. Бундан ташқари  “New Scientist” ва “Metrix Science” номли икки нуфузли илмий базалар ҳам Эрон Ислом республикаси 1980-2009 йиллар оралиғида илмий ўсиш бўйича биринчи ўринда бўлиб ўсиш суръати жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан 11 баробар кўпрооқ деб қўшимча қилган.

Статистик маълумотлар Эроннинг илм-фан ва техника тараққиёти йўналишида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда тезроқ кетаётганидан далолат бермоқда.

Эрон Ислом республикасининг жаҳон илм-фан ишлаб чиқаришдаги улуши 1998 йилдаги 0,07 фоиздан 2020 йилда 2 фоизга етди. Демак Эроннинг жаҳон илм-фан ишлаб чиқаришдаги улуши мамлакат аҳолисига нисбатан икки баравар ўсган.

Scopus халқаро иқтибослар  базаси 8 йиллик даврда /2013-2020/ Эрон мақолаларининг халқаро иштирокидаги улуши сезиларли даражада 209 фоизга ошгани ва Эронни илмий дипломатия соҳасида етакчи ислом давлатига айлантирганини маълум қилди.

Женевада Жаҳон интелектуал мулк ташкилоти томонидан ҳар йили эълон қилинадиган  "Global Innovatsiyalar indeksi" ҳисоботига биноан,  Эрон Ислом республикаси ушбу индексда 50 дан ортиқ поғонага яхшиланган, 2013 йилдаги 113-ўриндан 2023 йилда 63-ўринга кўтарилган. Мазкур ҳисобот  мамлакатга ўсиш ва инновациялар ҳолатини баҳолаш ва мамлакатларда иқтисодий трансформацияларни яратиш ва инновациялар мезонларини яхшилаш бўйича янги стратегияларни ишлаб чиқишда ёрдам берадиган қимматли восита ҳисобланиши ва унинг маълумотлари ва рейтинглари жуда муҳимлигиннг далилидир.

Эроннинг турли илм -фан соҳаларидаги тараққиётига назар ташлайдиган бўлсак душманларнинг ҳар томонлама сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий босимлар Ислом Республикасининг куч қисмларини жиловлай олмаганини кўрсатади. Нано, аэрокосмик, тиббиёт,она ҳужайралари ва ядро соҳаларида илғор технологияларга эришиш Эроннинг илмий, иқтисодий, ва технологиу тараққиёти мисолларида бўлиб уларнинг барчаси санкциялар остида эришилган.

Эрон Ислом Инқилобининг муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг илмий тараққиёти ва ривожланишини давом эттириш зарурлигига урғу бериб, қалам илм-фан тарақиётидр. Инқилобдан кейинги шу йилларда илм -фан тараққиёти бўйича дунёдан олдинда бўлдик. Бу менинг ҳукмим эмас бу халқаро марказларнинг натижаси. Бу шуни англатадики бизнинг тезлигимиз ва илмий тараққиётимиз тезлашиши дунёнинг ўртача даражасидан бир неча баравар юқори. Илм сўзма-сўз маънода кучдир...Билим мамлакатга куч, ҳокимият олиб келади деб эълон қилгандилар.

Ёрлиқ