октябр 05, 2023 17:47 Asia/Tashkent
  • Жо Байден Украинага кўрсатилаётган ёрдамнинг узилишидан хавотир билдирди
    Жо Байден Украинага кўрсатилаётган ёрдамнинг узилишидан хавотир билдирди

дАҚШ ҳукумати республикачиларининг ички қарама-қаршиликлари ушбу мамлакат Вакиллар палатасида бюджет музокараларини мураккаблаштирди ва Оқ уйни Жо Байден маъмуриятининг ташқи сиёсатидаги асосий устувор йўналиш сифатида Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттиришдан хавотирга солди.

Шунингдек АҚШ президенти Жо Байден кеча АҚШ Конгрессдаги тартибсизликлар мамлакатнинг Украинага ёрдам етказилишига тўсқинлик қилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Байден АҚШ Конгрессидаги тартибсизликлар сабаб АҚШ Украинага ёрдам бериш ҳақидаги ваъдаларини ажрата олмаслигидан хавотирдамисиз деган савовга жавобан бу мени хавотирга солмоқа аммо ишончим комилки, ҳар икки партиянинг Вакиллар палатаси ва Сенатдаги вакилларининг кўпчилиги аллақачон Украинага ёрдам кўрсатишни қўллаб-қувватлашларини эълон қилган деб айтди.

Жо Байденнинг Вашингтон ҳукуматининг Киевга ёрдами давом этишидан хавотири вакиллар палатасида содир бўлган сўнгги воқеалар яъни АҚШ Вакиллар палатасининг республикачи спикери Кевин Маккартининг лавозимидан четлатилиши муносабати билан билдиридди. 3 октябрь сешанба куни у парламентда ва радикал ва муътадил республикачилар ўртасидаги баҳслар пайтида овоз беришда  ушбу парламент аъзолари томонидан ишдан бўшатилди.

Радикал респубилкачилар ва Трамп тарафдорлари Кевин Маккартининг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилишмади чунки Маккарти ҳозирги президенти Байден маъмурияти билан қарши чегараларини ошириш ва қисқа муддатли бюджетни қабул қилиш бўйича келишувга эришди.

Кевин Макаартининг федерал ҳукуматни ёқиб қўймаслик бўйича таклиф қилган режасини маъқуллаш албатта катта муаммони келтириб чиқарди яъни Украинага ёрдам йўқлиги бу Байден ҳукуматининг Украинага ёрдам беришни давом эттириш сиёсатига катта зарба бўлди.

АҚШ вакиллари  вақтинчалик конун қабул қилишда  шундай бир ҳолда АҚШ федерал ҳукуматининг ёпилишига йўл қўймадики, Жо Байден маъмуриятининг Украинага ёрдам бериш бўлган устувор йўналишларидан бирини олиб ташлашни АҚШ президенти учун ҳам украиналик ҳамкасби учун ҳам зарба сифатида билиш мумкин. Жо Байден ниҳоят ҳукуматнинг яна 45 кун давомида ёпилишини олдини олиш учун вақтинчалик қонун лойиҳасини имзолади.

У бу иши билан Вашингтонда кўпчиликни ҳайратда қолдирган бўлса-да, аммо Украинага ёрдам бериш бўлган асосий устуворликларидан бирини ҳам хавф остига қўйди.

Муҳим масала шудирки АҚШ Конгрнесси Вакиллар палатасида радикал республикачилар Вашингтон ҳукуматининг Киевга Россияга қарши урушда ёрдам беришда давом этишига кескин қарши чиқди ва улар АҚШнинг Украинага ёрдамни тўхтатишни ва АҚШнинг ички ишларига молиявий ресурсларни ажратишни жумладан чегараларни кўпроқ назорат қилишни талаб қилишди.

АҚШ Республикачиларининг радикал вакили Маржори Тейлор  Грин-Х да қуйидагича ёзди: Украина учун бошқа бир тийин йўқ! Мен коррупциялашган Украина ҳукуматига АҚШ доллари солиқ юборилаётган президент учун ҳеч кимни қўллаб-қувватламайман. АҚШ чегарасини ҳимоя қилинг".

Жорий 2023-йил июль ойида Жо Байден АҚШ Конгрессидан Украинага 24 миллиард доллар қўшимча ёрдам ажратишни маъқуллшни сўраган эди.

Байден ва Зеленский

 

Сешанба куни  Оқ уй ҳам ҳозирги оралиқ молиялаштириш даражаси тахминан яна 2 ой давом этади яъни АҚШ Конгресси келгуси 2 ой давомида Украинага кўпроқ ёрдам беришни маъқуллай олмайди деб маълум қилди.

Муҳим жиҳатишудирки ҳозир радикал ва муътадил республикачилар ўратсидаги курашда Вакиллар палатасининг навбатдаги спикери сайланиши ноаниқлик аурасида ва ҳатто республикачи вакиллар рози бўлиб янги президентни сайлаш ҳам радикал фракциясининг асосий талаби яъни Украинага ёрдамни қисқартириш ёки тўхташи уларнинг талаблари бошида турибти.

АҚШ собиқ президенти ва  2024 йилги президентлик сайловида республикасилар партиясининг асосий номзоди Дональд Трампнинг сўнгги позицияси радикал республикачилар партиясининг позициясини мустаҳкамлшга ёрдам беради.

Вашингтоннинг Украина учун харажатлари унинг сўзларига асосан 175 миллиард доллар ва Европа бу харажат бўйича АҚШ билан тенглашмагунича буни тўхтаиш керак деб айтди Трамп.

Дональд Трамп ўзининг “Truth Social”  номли ижтимоий тармоғида : Европа АҚШнинг Украинани ҳимоя қидиш учун сарфлаган пулига баравар тўламагунича бошқа доллар бермаласлик керак деб ёзди.

Байден бундан олдин Украинага ёдам кўрсатишни давом эттириш учун муқобил манба борлигини маълум қтлганди бироқ бу борада  батафсил маълумот беришдан бош тортди.

Ўтмишда Оқ уй томонидан Украинага ёрдамни ошириш учун қўлланган усул " Фондларни қайта дастурлаш" номли молиявий восита эди. Ушбу молиявий восита Пентагон ҳисобларидаги масалаларни бевосита эҳтиёжларини қондириш учун ўтказиш мақсадида ишлатилади.

Бу молиявий фойдаланиш мумкин бўлган ечим сифатида қаралса-да, аммо АҚШ Конгрессидаги республикачилар ва Демократик партиялар ўртасида келишув бўлса-да Вашингтоннинг Украинага ёрдамни давом эттириб бўлмайди.

Ёрлиқ