"Бир белбоғ-бир йўл" режасининг 3-учрашуви ва унинг истиқболлари
Бугун 17-октябрь Хитой мамлакатида "Бир белбоғ-бир йўл" халқаро ҳамкорлик форумининг 3-йиғииши бошланди. Икки кунлик учрашувда қатнашиш учун бир қанча давлатлар, хусусан Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Пекинга борган.
АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Хитой ҳукуматнинг глобал режасига қарши бўлиши ва Ғарбий Осиёда иккиламчи йўналишарни яратишга қаратилган ҳаракатларига қарамай, " Бир белбоғ-бир йўл" ташаббусини Осиё ва Европа давлатлари томонидан қабул қилиниши кенг ва таъсирли кўринади.
Мисол учун Россия президенти Владимир Путин яқинда Хитой давлат матбуоти билан суҳбатда " Бир белбоғ-бир йўл" режаси Россиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантириш бўйича қарашларига тўлиқ мос келади. Режада қатнашувчи давлатлар ўзаро манфаатларига эришадилар ва бошқа давлатларга ҳеч нарса юкламайдилар деб айтганди.
Хитойнинг " Глобал таймс" ахборот сайти ҳам бу мамлакатнинг " Бир белбоғ -бир йўл" ташаббусининг 10 йиллиги муносабатидаги хабарида бу ахборот сайти экспертлари ва мутахассисларидан иқтибос келтириб, " Бир белбоғ-бир йўл" ташаббуси Хитой ва ушбу белбоғга чегарадош давлатлар ўртасида муваффақиятли ҳамкорликка олиб келди ва бу мамлакатларда одамларнинг қониқишини ошириш соҳаларини оширади деб ёзди.
Пекин шаҳри учрашувида савдо-иқтисодий ҳамкорилкни янада ривожлантириш, ўзаро боғланиш, " Яшил" ривожланиш дастурларини илгари суриш, рақамлаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади. Илк марта Хитой халқ респубилкаси президенти Си Цзинпин томонидан 2013 йилнинг куз фаслида Қозоғистон ва Индонезия президенти билан учрашувларида илгари тақдим этилган бу режа, икки қисмдан иборат ва "Ипак йўли иқтисодий белбоғи" ва “XXI асрда денгиз ипак йўли " қурилишидан ташкил топган. Бу режа ниҳоят дунёда " бир белбоғ -бир йўл" номи билан танилган.
"Бир белбоғ -бир йўл" 3-халқаро ҳамкорлик форумининг икки кунлик йиғилишида сўнгги 10 йил ичидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий натижалари сарҳисоб қилиниб шунингдек келгусида ўзаро ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб берилишии кутилмоқда.
Шу туфайли Пекин учрашуви катта аҳамиятга молик ва ушбу лойиҳада иширок этувчи мамлакатлар учун конструктив самаралар қолдириши мумкин.
Пекин ҳукуматининг режаси тўсиқларга дуч келиши мумкин. Мисол учун аввалда ушбу халқаро режани қўллаб қувватлашда муваффақ сифатида ўзини кўрсатган АҚШнинг тор фикрдаги давлат расмийлари яқинда "Яхшироқ дунёни қуриш" номли режани тақдим этиш орқали Хитойнинг " Бир белбоғ-бир йўл" режасига қарши туришни кун дастурида жой беришди.
АҚШ ҳукумати Хитой режасига қарши уруш мақсадида 2022-2026 йиллар оралиғида ҳар йили 300 миллион доллар ажратиш орқали Хитойнинг глобал таъсирини олдини олишга ҳаракат қилаётгани айтилади.
Хитой халқаро радиоси бу мамлакатни шантаж қилиш ва " Бир белбоғ -бир йўл" ташаббусини йўқ қилиш мақсадидад АҚШ томонидан ҳар йили 300 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.
Шу муносабат билан олдинроқ Хитой халқаро радиоси ўз ҳисоботида бу бюджетнинг ажратилишининг 2021 йилги стратегик рақобат тўғрисидаги қонун лоийҳасини АҚШ Сенатининг ташқи алоқалар кенгашида Хитойга стратегик, иқтисодий ва дипломатик соҳаларда қарама-қаршилик кўрсатиш масаласи бўйича тасдиқлаш орқали амалга оширилди деб эълон қилди.
Мазкур қонун лойиҳасида ушбу бюджетнинг бир қисми мустақил оммавий ахборот воситалар ва уччинчи томон гуруҳларига " Бир белбоғ -бир йўл" ташаббуси ҳақида салибй маълумот тарқатиш учун берилиши кўрсатилган. АҚШ ҳам Хитой ҳукуматининг режасига тўсқинилк қилиб Хитойни бир неча арабзабон давлатлар орқали Исрил билан боғлаш режаси билан кенг Осиё қитъасида айниқса Ғарбий Осиёда ўзининг гегемон сиёсатини амалга оширишга уриниб келмоқда.
Шу тартибда Исроил режимининг Фаластин тинч аҳолисига қарши уруш сиёсати АҚШ ва унинг Ғарбий Осиёдаги иттифоқчилари учун доимо муаммога айланиб келган. Шунингдек Хитой ҳукуматининг ҳар йили ижобий ва конструктив қадам ташлаш режасини кутишимиз керак.