Пекинда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди
Пекиндаги қатор музокаралардан сўнг Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказди
Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб Спутник сайтининг хаабар қилишича,
“Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Пекиндаги расмий амалий мулоқотлари якунлангандан сўнг, норасмий учрашув ўтказдилар ва унда долзарб масалалар, жумладан, бир неча кун аввал Бишкекда бўлиб ўтган суҳбатлар ривожини муҳокама қилиш давом этди”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатлар президентлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди