Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 22-29 октябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма илмий ва технологик инфратузилмалар ташкил этилади
- Шавкат Мирзиёев Саманта Пауэр бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди
- Ўзбекистон ва Эстония ТИВ раҳбарлари реадмиссия қилиш тўғрисидаги битимни имзоладилар
- Ўзбекистон ҳукумати яна бир бор Фаластин-Исроил можаросини тўхтатишни таъкидлади
-
Самарқанд шаҳрида UNWTO тематик офиси очилди
-
Ўзбекистон расмий иқтисодий делегацияси Кобулга келди
-
Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади
**
Эрон президентининг илм-фан, технология ва билимлар иқтисоди бўйича ўринбосари Эрон ва Ўзбекистон тиббий асбоб-ускуналар ва дрон ишлаб чиқираш соҳасида қўшма завод қурилиши ҳақида ҳабар қилди.
Эрон преизидентининг фан, технлогия ва билимга асосланан иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Рўҳуллоҳ Деҳқоний, Тошкентдаги Эрон телерадиокомпаниясининг мухбири билан суҳбатда, Ўзбекистон президентининг Эрон Ислом республикасига ташриф буюриб Эрон президенти билан учрашувида муҳокама қилинган муҳим йўналишардан бири фан ва технология масаласи бўлди ва шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Фан вазирлиги билан шартнома имзоланиб бандлари амалга ошириши босқичига етди деб изоҳлади.
Эрон президентининг ушбу ўринбосари-Рўҳуллоҳ Деҳқоний фан ва технология соҳасидаги Эрон ва Ўзбекистон келишуви қоидаларига тўхталиб Ўзбекистон Эрон Ислом республикаси Инновациялар уйининг ташкил этилиши ва Эроннинг билимга асосланган компанияларининг Ўзбекистонда бўлиши ушбу келишувнинг иккита муҳим бандидир деб қўшимча қилди.
Деҳқоний шунингдек Ўзбекистон инновациялар кўргазмаси Эрон делегациясиинг иккинчи йилдир қабул қилмоқда. Ўзбекстон компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги дронлари, тиббий- асбоб-ускунлар қуриш, таълим олиш ва талабаларни Ўзбекистондан Эронга юбориш бўйича 6 шартнома тузилди деб эълон қилди.
Эрон президентининг фан, технология ва билимга асосланан иқтисодий бўйича идора раиси /президент ўринбосари/ Халқаро инновациялар ҳафталиги тадбирида қатнашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Эрон павильонида 25 та Эроннинг билимга асосланган компаниялари иштирок этган Uzbekistan Innovation Week кўргазмасида ташриф буюриш, Тошкентдаги Эроннинг Инновациялар ва технологиялар уйига ташриф буюриш ва бир қанча технологик шартнома тузиш ва билимга асосланган экспортини ривожлантиришга замин яратиш ушбу сафарнинг бошқа режаларидандир.
**
Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябр ойида Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган С5+1 форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябр куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Делегация Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.
Конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, таълим, “яшил” энергетика, агробизнес ва бошқа йўналишларда бир қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилган ва давом эттириляпти.
Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябр ойида Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган С5+1 форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Тошкентга ташриф буюрган USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилишини маълум қилди.
**
Ўзбекистон ва Эстония ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Люксембургда реадмиссия қилиш (инглизча to readmit — қайтариб олиш) —тўғрисидаги битимни имзолади.
Реадмиссия давлатнинг бошқа давлатдан чиқариб юборилиши лозим бўлган ўз фуқароларини (шунингдек, баъзи ҳолларда илгари шу давлатда бўлган ёки истиқомат қилган хорижликларни) қабул қилишга розилиги.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургда Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна билан мулоқот қилди.
«Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, етакчи компаниялар билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида Эстониянинг илғор тажрибасини Ўзбекистонга олиб кириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилган.
Шунингдек, реадмиссия қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳам имзоланди.
***
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилинди.
Спутник сайтининг Ўзбекистон ТИВ раҳбари сўзларига таянибю хабар қилишича, бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Хабарда шунингдек “Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз”, — дейилган.
Ўзбекистон ТИВ аввалроқ ҳам Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирганди. Мамлакат томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирган.
Шунингдек, Ўзбекистон Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужумини қоралаб, буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблашини маълум қилганди.
**
Самарқанд UNWTO ҳамкорлигидаги Тематик офиснинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили, UNWTOга аъзо давлатлар вазирлари ва делегациялари иштирок этди.
Спутник сайтига кўра, Тематик офис UNWTO ҳамкорлигида “Ипак йўли” халқаро бренди лойиҳалари, ташаббуслари ва тадқиқотларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.
У Ипак йўлида туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган туризм соҳасидаги ташкилотлар ва экспертлар фаолиятини келгусида баҳолаш ва тавсиялар бериш учун мувофиқлаштиришга мўлжалланган.
“Офис UNWTOнинг 1-тоифали ташкилоти ҳисобланади, унинг бошқарув сиёсатига мос келади ва Ташкилотнинг иш ва бюджет дастурининг ажралмас қисми ҳисобланади”, дейилади хабарда.
**
Афғонистон Толибон ҳукумати Саноат ва савдо вазирлиги бугун (якшанба) эрталаб Ўзбекистон расмий делегацияси Кобулга етиб келганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Толибон ҳукумати Саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати якшанба куни ўзбек делегацияси раҳбари Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хажаев эканлигига ишора қилиб, ахборот бюллетени эълон қилди ва қўшимча қилди:Бу сафар икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.
Толибон ҳукумати Саноат вазирлиги Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга расмий ташрифидан мақсад икки томонлама савдони ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги транзит муаммоларига ечим топиш, Кобулда Ўзбекистон савдо товарлари кўргазмасини очишни маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг 45 кишилик делегацияси таркибида конлар, транспорт ва савдо вазирлари, хусусий компаниялар раҳбарлари ва ўзбекистонлик ишбилармонлар бор.
**
Давлат раҳбари кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Шавкат Мирзиёев кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирган.
28 октябрь куни Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда кўмир шахтаси портлади, қурбонлар сони 32 кишига етди. Яна 14 нафар кончи қидирилмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 29 октябрни Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Аварияга лавада газ метанининг портлаши сабаб бўлган.