Тошкентда ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Thu, 02 Nov 2023 15:01:07 GMT )
ноябр 02, 2023 20:01 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди
    Тошкентда ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотнинг 12-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент йиғилишида қатнашувчилар экоҳудудда транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш йўлларини кўпайтириш юзасидан фикр алмашдилар. Эрон Ислом Республикаси йўллар ва шаҳарсозлик вазири вакили Шаҳриёр Афандийзода Тошкентдаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотнинг 12- йиғилишида қатнашди.

Йиғилишда Эрон вакили Афандийзода "Эрон-Роҳ", /Эрон-йўл/, транспорт ташаббусни тушунтириб бу ташаббуснинг тафсилотларини ва унинг таркибий қисмларини шаҳрлаб бериб, бу ташаббусдан фойдаланиб минтақдаги барча мамлакатлар Эрон орқали атрофидаги географияга уланиш учун хавфсиз ва арзон кириш имкоинятига эга бўлади деб эълон қилди.

Осиё тараққиёт банки иштирокида Экологик минтақанинг инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш зарурати, Темир йўл ва автомобил йўлларининг етишмаётган алоқалари ҳамда Исломобод- Теҳрон-Истанбул, Олмаота-Теҳрон-Истанбул каби минтақавий коридорларни тижоратлаштириш ва мустаҳкамлаш йўлларии якунлаш, Хитойни Европа билан боғлаш учун шарб-ғарий йўлаклар ҳамда Каспий денгизи йўллари , ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирликлари томонидан мазкур алоқа канллари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида муҳокама қилинган ва қарор қабул қилинган мавзулардан бўлди.

Йиғилиш якунида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг транспорт вазирларининг 13- йиғилиши келаси йил Эрон мезбонлигида Теҳронда ўтказилишига қарор қилинди. Транспорт ва транзит Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига  аъзо 10 давлатнинг кутилаётган устувор  йўналишларидандир. Шу боисдан ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ва келаси йилги саммитини Теҳронда ўтказиш ушбу ҳамкорлик ташкилотнинг иқтисодий ва тижорат ҳамкорлиги соҳасида мазкур ташкилотга аъзо давлатлар ва жаҳон давлатлари учун катта аҳамиятга эгадир.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти транспорт вазирларининг 12-йиғилиши шундай бир вазиятда бўлиб ўтдики бугунги дунёда товарлар қиймати бўйича жаҳон савдосининг 70 фоиздан ортиғи савдо -иқтисодий юк ташиш ҳажми бўйича эса 90 фоиздан ортиғи тўғри келади ва дунёнинг турли давлатларининг алмашинуви денгиз ва океанлар орқали амалга оширилмоқда.

Чоп этилган расмий статистик маълумотларга биноан, 2021 йилда  портлар ва юк ташиш тармоқлари орқали халқаро миқёсда 11 миллиард тоннадан ортиқ юк олиб ўтилган бу 2020 йилга нисбатан 4,3 фоиздан кўпроқ ўсган. Аслида дунё мамлакатлари ўртасидаги дегиз ва океан савдоси ЭКО -Иқтисодий ҳамкррлик ташкилоти аъзо давлатлари бу борадаги ҳамкорликдаги фаолиятини кенгайтириши лозим бўлган устувор йўналишлардандир.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар

 

2021 йилда халқаро очиқ сув ҳавзаларида олиб борилган юк ташишнинг умумий улушидан кенг Осиё қитъаси 11 миллиард 100 миллион тонна денгиз савдо юкларининг 54 фоиздан ортиғини ташкил этди. Бу савдонинг 18 фоизи АҚШ, 15 фоизи Европа, 8 фоизи Океания, 6 фоизи Африкага тўғри келади. Икки йил олдин яъни 2021 йилда дунёнинг турли портлари ўртасида контейнерлар билан жами 2 миллиард тоннадан ортиқ юк ташилган. Бу ҳажмдаги Осиё улуши 64 фоиз, Европа ва АҚШ 15 фоиз, Африка 4 фоиз ва Океания 2 фоизни ташкил этди.

Мазкур статистик  маълумотлар эса 2021 йилда жами экспортининг 42 фоизи ва умумий импортининг 64 фоизига эга бўлган улкан Осиё қитъаси дунёдаги денгиз юклариши ташиш бўйича етакчи марказни амалда монополияга олганини кўрсатади.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлари орасида Эрон бу ташкилот аъзо давлатлари ва халқаро эркин сувлар ўртасида алоқа ўрнатишга энг муҳим ва иштиёқли давлат ҳисобланади.

"Эроннинг қиблаи олам геополитикаси" китоби муаллифи ва транспорт масалалари бўйича  таниқли эксперт Граҳам Э. Фоллер эса  Эрон дунёнинг геосиёсий марказидир деб таъкидладиган.

Траснпорт ва транзит бўйича бу халқаро мутахассиснинг фикрича Эрон мамлакати Каспий денгизи ва Форс Кўрфазини боғловчи энг қисқа йўлдир.

Шу боис  XIX асрда бўлиб ўтган Буюк ўйин дарвида Англия ва Россиянинг асосий эътибори Эронни назорат қилишга қаратилганди. Шу сабабдан экспертлар Эронни минтақанинг энергия транзит қутби сифатида баҳолайдилар.

Ҳаққатан ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо ўнта  давлат орасида Эроннинг  алоқа йўллари ажойиб афзалликларга эгадир. Бу афзалликлар Эрон учун муҳим бўлишидан ташқари денгиз ва бошқа йўллар савдоси учун Эроннинг йўлидан фойдаланадиган давлатлар учун ҳам жуда аҳамиятли ҳисобланади. Қолаверса Эроннинг цивилизация соҳаси ИТҲга аъзо давлатлар даражасида янада кўпроқ намоён бўлади ва Марказий Осиё ва Афғонистон давлатларининг кўплаб муаммоларини ҳал қилади.

Маълумки Эроннинг қўшни давлатлар жумладан шимолий  ва ғарбий давлатлар билан маданий алоқаларини  кенгайтириш катта аҳамиятга моликдир. Бу эса минтақа давлатларини уларнинг узоқ муддатли умид ва орзулари билан боғлаши мумкин.

Эрон йўналишларидан фойдаланиш натижасида Каспий денгизи билан чегарадош 5 давлат портларини ривожлантириш ҳамда Эроннинг муҳим портлари жумладан Чобаҳор порти ва Бандар Аббосдаги шаҳид Ражоий портларини ҳам ривожлантириш муқаррар.

Ҳаққатан ҳам Марказий Осиё ва Кавказдаги ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча мамлакатлар Эроннинг алоқа йўлларидан фойдаланиш орқали катта мақсадларига эришишлари ҳам мумкин.

ЭКО- ИҲТ  ё ўзи Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида бошқа йўналишлар аниқланган бўлса-да аммо Эрон Ислом республикасининг Марказий Осиё, Жанубий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиёдаги турли мамлакатлар учун алоқа йўллари Эронда мавжуд бўлган энг хавфсиз ва арзон йўналишлар орқали бир-бирига кириш мумкин. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги мавжуд йўналишлар " Шимол-Жануб стратегик коридорининг фаоллашиши билан минтақа давлатларнинг дунё билан савдо алоқалари учун кўпроқ имконият яратилади.