ноябр 13, 2023 12:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнин 5 -12 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Франсия Ўзбекистонда уран қазиб олишга 500 млн доллар сармоя киритади

 

  • Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котибининг ёрдамчисининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • ЭКО-ИҲТ саммитида қатнашиш учун турли мамлакатлар расмийлари Тошкентга келмоқда

 

  • Шавкат Мирзиёев Марказий осиё давлатлари етакчилари ва Озарбайжон президенти билан музокаралар ўтказди

 

  • Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитидаги нутқида: Фаластин халқининг мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқини қатьий қўллаб-қувватлаймиз

 

  • Мирзиёев ва Раисий икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди

 

  • Ўзбекистон ҳукумати Фаластинни қўллаб-қувватлашини яна бир бор маълум қилди

 

 

***

уран қазиб олиш

 

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда геология-қидирув ва уран қазиб олиш ишларига 500 млн долларгача сармоя киритиши режаланмоқда.

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда уран қазиб олиш ва қайта ишлашга 500 млн долларгача сармоя киритади. Бу ҳақда Самарқандда ўтган Верона Евроосиё иқтисодий форумида тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломов маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, вазир мамлакат Orano билан стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзолагани, Франция компанияси ҳозирда геология-қидирув ишларини олиб бораётгани ва 2023 йил охиригача лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилишини билдирган.

«Стратегик шартномада улар (Orano — таҳр.) геология-қидирув ишларини олиб борадиган [Навоий вилояти Томди туманидаги] яна иккита қўшимча майдон назарда тутилган. Албатта, техник-иқтисодий асослаш ҳамма нарсани ҳал қилади, аммо ҳозир ишлар ижобий кетмоқда. Инвестицияларнинг умумий миқдори, умуман олганда, келишув билан 500 миллион долларгача белгиланган», — деди Бобур Исломов.

У уран ишлаб чиқаришнинг мавжуд ҳажмлари аллақачон савдо бозорларини топганини қайд этди. Ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми ошгани сари Ўзбекистон нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда экспорт қилиш тўғрисида қарор қабул қилади, дея қўшимча қилди у.

«Уран бўйича ким билан ишлашишимиздан қатъи назар, жаҳон нархларига асосланганмиз. Агар нарх кўтарилса, бизда ҳамма нарса формулаларга боғлиқ ва етказиб бериш нархимиз ҳам кўтарилади», — деди вазир.

Шунингдек, Исломов 2023 йилда барча йўналишларда уран экспорти ошганини таъкидлаб, етказиб беришни диверсификация қилиш муҳимлигини айтди.

Франция президенти Эммануэль Макроннинг мамлакатга ташрифи доирасида Orano компанияси билан биргаликда стратегик хомашёни илғор технологиялар ёрдамида қайта ишлаш ва саноат товарларини экспорт қилиш, уран конларида геология-қидирув ишларини кенгайтириш масаласи кўрилганди.

Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми доирасида Шавкат Мирзиёев Orano компанияси раҳбари Клод Имовен билан учрашган. Унда геология-қидирув ва уран қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ташаббуслари қўллаб-қувватланган.

***

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги Америка делегацияси билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. «АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу жаноблари бошчилигидаги Америка делегацияси билан учрашишдан мамнунмиз», – деб ёзди

Куг сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мезбонлик қилаётган Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг учинчи йиғилиши давомида ҳамкорликнинг кенг кун тартиби муҳокама қилинган.

Устувор соҳалар, айниқса, минтақавий иқтисодий фаровонликни таъминлашга қаратилган йўналишлар белгилаб олинган.

2021 йил 13 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган эди. Иккинчи йиғилиш 2022 йил 13 декабр куни Вашингтон шаҳрида ташкил этилди.

***

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти

 

Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди

Қозоғистон Бош вазирини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар  ҳам Тошкентга келди.

У 8-9 ноябр кунлари мамлакатда ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун  Тошкентга келган.

Анвар ул-Ҳақ Какарни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Шундан сўнг, Қирғизистон президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Яна бир хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 8 ноябр куни мамлакатга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

 Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

***

Шавкат МирзиёевТуркманистон, Тожикистон, Озарбайжон президентлари ва Қозоғистон бош вазири билан алоҳида музокаралар ўтказди

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича, шу жумладан ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида мувофиқлашган ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Тошкентда музокара ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Мунтазам ўтказиб келинаётган олий даражадаги мулоқотларда эришилган келишувларнинг натижалари қайд этилди.

Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, автомобиль, электротехника, тўқимачилик саноатида, энергетика тармоғида, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа устувор йўналишларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни ривожлантириш масаласини кўриб чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда олий даражадаги келишувлар ижроси батафсил кўриб чиқилди. Томонлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва чуқурлашган стратегик шериклик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.

Савдо, саноат, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгаймоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқалар фаол. Жорий йил октябрь ойида Туркманистон ва Ўзбекистон маданият кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Икки мамлакат президентлари минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон президенти шунингдек, Қозоғистон бош вазири билан учрашиб, кун тартибидаги муҳим масалаларни муҳокама қилди.

***

Мирзиёев

 

“Томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз”, деди Ўзбекистон раҳбари ИҲТ саммитидаги нутқида.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида Ғазо секторида давом этаётган уруш ҳақида сўз юритди.

“Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.

Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.

Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз”, – деди президент.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирди.

“Шунингдек, бугунги саммит ташкилотимиз аъзоларидан бири бўлган Афғонистон иштирокисиз ўтаётганига диққатингизни қаратмоқчиман.

Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмайди. Ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шартидир.

Барчангизни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақираман”, – деди Шавкат Мирзиёев.

***

Иброҳим Раисий ва Шавкат Мирзиёев

 

Учрашувда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида 9 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашди. 

Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Илгари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, логистикада ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари маданий-гуманитар ва илм-фан соҳасидаги алмашинувларни ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтдилар.

Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги бугунги вазият нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.

**

Бу ҳақда кеча Ўзбекистон бош вазири Ар-Риёддаги араб-ислом саммитида маьлум қилди

Ўзбекистон  бош вазири Абдулла Арипов  кеча (шанба) Араб Лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларини муҳокама қилишга қаратилган қўшма мажлисида иштирок этди.

Саудияда бўлиб ўтган мусулмон давлатлари йиғилишида нутқ сўзлаган Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов расмий Тошкент Фаластиннинг мустақил давлат бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Эслатиб ўтиш керакки, якуний баёнотда давомида Исломий мамлакатлар етакчилари Фаластин халқининг Ғазо сектори ёки Ғарбий ҳудудда бўлсин, мажбуран шахсий ёки жамоавий кўчирилиши, Иордан дарёсининг қирғоғи, шу жумладан Қуддус ёки унинг ҳудудидан ташқарида исталган бошқа манзилга мажбурий кўчирилиши ёки мажбурий сургун ва кўчишига қаратилган ҳар қандай уринишларни тўлиқ ва мутлақ рад этиш ва жамоавий жавоб беришларини такидладилар ва бу қизил чизиқ ва уруш жинояти эканлигини эълон қилдилар.

Ёрлиқ